1-боб. Статистиканинг предмети, методи ва ташкил этилиши


Download 231 Kb.
bet7/8
Sana19.04.2023
Hajmi231 Kb.
#1362989
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-mavzu KIRIL statistika

Биринчи йўналишнинг аҳамиятли жиҳати Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилаётган йилномаларда иқтисодиётнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг эълон қилинаётганлигидир.
Иккинчи йўналишнинг долзарблиги – тармоқлар ва минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги фарқларни баҳолашнинг статистик услубиётини такомиллаштириш зарурлиги билан белгиланади.
Учинчи йўналиш Давлат статистика қўмитаси тизимида жиддий тадқиқотларни олиб бориш ва статистиканинг ахборот базасини ривожлантиришни назарда тутади. Минтақалараро таққослашлар услубиёти макроиқтисодий кўрсаткичларни халқаро таққослашлар тамойилларига таянсада, ундан бир қанча муҳим жиҳатлари билан фарқлари ҳам мавжуд. Шу сабабли кўпгина минтақавий кўрсаткичларни таққослашга ёндашиш ҳозирги даврда жуда долзарб масала ҳисобланади.
Тўртинчи йўналиш – МҲТ услубиётини ривожлантириш кўпгина умумлаштирувчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш муаммосини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. Миллий ҳисобчилик концепциясига асосланган ахборотлар статистик таҳлил ва прогноз ишлари услубиётини такомиллаштириш учун шароит яратади.
Статистика фани ва амалиёти мустақил йўналиш сифатида шакллана бориб ижтимоий аҳамиятга молик ахборотларга ҳозирги замон талабларини ҳисобга олиши зарур. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти аҳоли ҳаёт даражаси стандартлари сифатини ифодаловчи ижтимоий меъёрлар тизимини яратиш заруриятини белгилайди. Бунда мамлакатимиз хусусиятларини ҳисобга олувчи объектив статистик ахборотлар роли муҳимдир. Бундан ташқари, ижтимоий жараёнларни тартибга солиш ва бошқаришда ижтимоий кўрсаткичлар асосий предмет бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун статистика биринчи навбатда ижтимоий кўрсаткичларга: турмуш даража, уй хўжаликларини бюджет тадқиқотлари натижалари, нафақа (пенсия) даражаси ва ҳ.к., мослашиши лозим. Шунингдек, у ёки бу жараёнларни баҳолашда ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларни ҳисобга олиб, максимал объектив ёндашиш талаб қилинади.
Масалан, муҳтожларга ёрдам (хайрия) мисоллари, янги монополистларнинг пайдо бўлиши, маиший хизмат соҳасининг “емирилиб кетиши”, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш давридаги муаммолар ва ҳ.к. Агар ушбу ахборотлар мавжуд бўлса, ижтимоий-иқтисодий муҳитни аниқроқ билиб, ўз вақтида амалдаги қонунларга зид фаолият юритаётган, мамлакат ва минтақа ривожига хавф солаётган иқтисодий тузилмаларни аниқлашга имкон яратилади.
Бевосита минтақаларда шаклланадиган ахборот базалари бир хил бўлиши лозим. Бу эса, ўз навбатида, минтақалараро таққослашлардаги фарқланишларни объектив аниқлашга имкон беради.
Шундай қилиб, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот базасини шакллантиришга қаратилган мамлакат статистикасининг ривожи маълумотлар йиғиш ва қайта ишлашни ташкил қилиш, молиялаштириш ва статистик тадқиқот ишларини янгилаб борилиши билан узвий боғлиқдир. Долзарб, ҳаққоний ва тўлиқ статистик ахборот умумдавлат ва минтақа даражасида пухта минтақавий сиёсат олиб бориш учун кафолат бўлади.
Қуйида статистика соҳасининг мамлакатимиздаги тизимий ташкил этилиш схемалари келтирилган.


Download 231 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling