1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

94 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
• Review – тақдим қилинган манбага аннотация ёзиш. 
• SWOT – талаба бирор тушунчани чекланган ҳажмда SWOT-таҳлил 
қилади; 
• Interview – муаммони тадқиқ қилиш бўйича суҳбат уюштириш ва уни 
масофавий таълим платформасига юклаш; 
• Google Apps – Google Classroom платформасида ҳамкорликда слайдлар, 
жадваллар, матнлар шаклидаги топшириқларни бажариш; 
• Дайжест – берилган мавзу бўйича интернет-ҳаволалар тўпламини 
келтириш, картотека тузиш ва уларни қисқа изоҳлаш; 
• Report – талабалар лаборатория машғулотлари бўйича ҳисоботларини 
масофавий таълим платформасига киритишади. 
ЎРТМИ лар уларнинг баёни, мавзулари, топшириқлари, ўтказиш 
шакллари, соатлар ҳажмини ҳам кўрсатган ҳолда фаннинг силлабусида фан 
модуллари бўйича келтирилади. 
Мустақил иш турларини меъёрлаштириш. Кредит-модуль тизимида 
талабаларнинг мустақил иш турларининг ҳажми 50-60% гача ошади, амалдаги 
таълим тизимида бу кўрсаткич деярли 40% ни ташкил этади. Шу сабабли
мустақил таълимга етарлича эътиборни қаратмасдан, унинг услубий 
турларини шакллантирмасдан кредит-модуль тизимини тўлақонли татбиқ 
қилиб бўлмайди.
Амалдаги таълим тизимига нисбатан оладиган бўлсак ўқитувчи 
раҳбарлигидаги мустақил иш турларини меъёрланган ва меъёрланмаган 
турларга ажратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 
йил 10-сентябрдаги 20-2018-сонли буйруғига илова қилинган “Олий таълим 
муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини 
ҳисоблашнинг вақт меъёрлари”да қуйидаги ўқитувчи раҳбарлигидаги 
талабанинг мустақил иш (ЎРТМИ) турлари меъёрлаб қўйилган: 
- 3-иш тури: Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва 
улар бўйича маслаҳатлар бериш; битта КИ учун 2 соат ва КЛ учун 3 соат 
ажратилган. Шунингдек, битта профессор-ўқитувчи бир семестр давомида 50 
тагача раҳбарлик қилиши ва маслаҳат бериши мумкин.
- 6-иш тури: Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат
ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз 
ёзиш ва қабул қилиш; битта топшириқ учун 0,3 соат, бироқ, битта фанга кўпи 
билан 1 соатгача вақт ажратилган. Битта профессор-ўқитувчи кўпи билан 3 
тагача академик гуруҳ бириктирилиши мумкин. 
8-иш тури: Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётларига 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling