1 бош илмий-методик марказ 2
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
77
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар тақдим этилиши зарур бўлади. Талабаларнинг ўқитувчини танлашига шароит яратиш мақсадида ўқув семестрининг дастлабки ҳафтасида фанни ўқитишга талабгор ўқитувчиларнинг очиқ дарслари ўтказилади, бу ўқитувчиларнинг дарслари турли вақтларга режалаштирилиши мақсадга мувофиқ. Олий ўқув юртининг ва кафедраларнинг ўқув юкламаларини режалаштириш ўқув фаолиятининг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Ўқув ишларини режалаштиришдан олдин педагогик юклама меъёрлари тасдиқланган бўлиши зарур. Ҳозирги кунда педагогик юклама меъёрлари олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия қилинмоқда. Ҳозирги глобаллашув ва олий таълимдаги ислоҳотлар муҳитида олий ўқув юртларининг рейтингини белгиловчи қатор омиллар кун тартибига қўйилмоқда. Шундай экан, ҳар бир олий ўқув юрти уларни инобатга олган ҳолда ўз рейтингини ошириш ҳамда ўқув жараёнини замонавий шаклда ташкил этиш нуқтаи-назаридан педагогик юклама меъёрларига тузатишлар киритиши мақсадга мувофиқдир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ўқув юртларига бундай имкониятларнинг берилиши педагоглар фаолиятининг самарали бўлишини ҳамда олий таълим муассасалари рейтингининг ошишига мустаҳкам замин яратади. Олий ўқув юрти кесимида кафедра ўқув юкламалари ва штатлар жадвалини режалаштиришни бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ишчи ўқув режалари асосида амалга ошириш лозим. Бунда ўқув юкламалари ҳисоби кредитлар бўйича амалга оширилади. Кредит таълим тизими шароитида ўқув юкламаларини режалаштириш академик потоклар сони ва уларнинг сиғимига ҳам боғлиқ. Кредит таълим тизимида академик потоклар ва гуруҳлар фанларга ёзилган талабалар контингентидан келиб чиқиб шакллантирилади. Бунда ўқув семестрининг дастлабки ҳафтасида фанни ўқишга тавсия этилган барча номзодлар томонидан талабаларнинг ихтиёрий қатнашиши асосида машғулотлар олиб борилади ва бу жараён талабаларнинг ўзи танлаган ўқитувчининг фанига ёзилиши билан якунланади. Кейинги ҳафтадан бошлаб академик потоклар ва гуруҳлар талаба танлови асосида шакллантирилади. Академик потоклар ва гуруҳлар сонини аниқлаш учун олий ўқув юрти фанларнинг маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари бўйича талабалар сонининг рухсат этилган чегараларини олдиндан белгилаб олиши лозим. Лавозимлар бўйича профессор-ўқитувчилар штати ўқув юклама турларига боғлиқ бўлади. Барча ўқитувчилик лавозимлари кредит таълим тизимига ўтилиши муносабати билан профессор-доцент-ассистент иерархияси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling