1 бош илмий-методик марказ 2


  БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

79 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
таъминоти учун жавобгар ҳисобланади. 
Шу мақсадда қуйидагилар ишлаб чиқилади: 
1) ҳар бир талаба учун маълумотнома-йўриқнома; 
2) ҳар бир фан бўйича силлабуслар (ишчи ўқув дастурлари); 
3) фанлар бўйича аудитория машғулотлари учун ўқув материаллари 
(маъруза матнлари, амалий ва лаборатория машғулотлари баёни, интерфаол 
тарқатма материаллар, мультимедиа иловалари ва ҳ.к.); 
4) талабаларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил таълими учун 
материаллар (уй вазифалари ва топшириқлари, ўз-ўзини баҳолаш учун назорат 
материаллари, реферат ва курс ишлари (лойиҳалари) мавзулари ва уларни 
бажариш бўйича услубий материаллар, электрон ўқув материаллари); 
5) билимларни текшириш учун материаллар (ёзма назорат топшириқлари, 
ёзма ва электрон тестлар, имтиҳон билетлари); 
6) малакавий амалиётларда қўлланиладиган материаллар (амалиёт 
ўтказиш режалари ва дастурлари, кундаликлар, ҳисобот ҳужжатлари 
шакллари); 
7) талабаларнинг мустақил иши учун материаллар (дайжестлар, кўп 
сўраладиган савол-жавоблар банки (FAQ), ўргатувчи дастурлар, масофавий 
таълим платформаси ва форумлар). 
Талабаларнинг фанларга ёзилишини (ўқитувчиларни танлашини) ташкил 
қилиш ўқув жараёнининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бунинг учун талабалар 
декан назоратида ва эдвайзер маслаҳатчилигида фанларни танлашади. Ўқув 
семестрининг биринчи ҳафтасида эса ўқитувчиларнинг дарсларига ташриф 
буюриш, таҳлил қилиш орқали уларни танлашади. 
Регистратор офиси (РО) томонидан талабаларни фанларга ёзиш қуйидаги 
тартибда амалга оширилади: 
1. Ўқишга янги кирган талаба ўқув машғулотлари бошланишидан олдин 
август ойида деканатдан 1-курс учун ишчи ўқув режасини олади. Эдвайзер 
билан маслаҳатлашиб фанларни танлаб олгач у ўқишнинг биринчи ҳафтаси 
давомида ўзи танлаган фанларга ёзилади, ўзининг академик йил учун шахсий 
ўқув режасини шакллантиради ва фан ўқитувчиларининг дарсларига ташриф 
буюриш орқали улар билан танишади, ўзини қизиқтирган саволларга жавоб 
олади ва ўзига маъқул бўлган фан ўқитувчиларини танлайди. Шундан сўнг 
шахсий ўқув режасини жорий ўқув йили учун ўзгартиришга рухсат этилмайди. 
2. Кузги семестрнинг ноябрь ва баҳорги семестрнинг апрель ойининг 
биринчи ҳафтасида талабалар кейинги семестр учун фанларни танлашади ва 
шахсий иш режаларига тузатиш киритишади. Тузатиш киритилган шахсий 
ўқув режа талаба томонидан имзоланади ва РО га топширилади. 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling