105
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. МАВЗУ: КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА
ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ. (2 СОАТ)
Режа:
1. Мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси.
2. Давлат таълим стандартлари.
3. Малака талаблари.
4. Ўқув режалари ва ўқув фанлари дастурлари (Силлабус)ни
такомиллаштириш тамойиллари.
5. Танлов фанлари каталоги.
6. Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси.
Амалий машғулот мақсади:
Тингловчиларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий
таъминотини, жумладан мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси, ўқув
режа ва ўқув фанлари дастурлари, танлов фанлар катологи ҳамда фаннинг
ўқув-услубий мажмуасини шакллантириш бўйича малака ва кўникмаларини
шакллантириш.
Амалий машғулотни ўтказиш тартиби:
Машғулот режаси бўйича материаллар таҳлил қилиниб, кичик гуруҳлар
ёки жуфтликларда янги педагогик технологиялар ёки интерактив усуллардан
фойдаланган ҳолда берилган топшириқлар бажарилади.
Амалий машғулот бўйича материаллар:
Мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси. Кредит таълим тизими
шароитида талабалар ва профессор-ўқитувчилар мобиллиги таълим
муассасасининг академик эркинлиги ва ваколатларини кенгайтириш орқали
таъминланади. Бунда талабаларнинг академик эркинлиги уларнинг таълим
дастурига кирган фанларни ўзлаштиришида мустақил ишларнинг аҳамиятини
юксалтириш орқали ўз фаолиятини ва мустақил билим олишини ташкил этиш
қобилиятларини ривожлантиради.
Таълим тизимида мутахассис тайёрлаш моделини ўзида акс эттирувчи
расмий ҳужжат – мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси (МЎУМ)
ҳисобланади.
МЎУМ бакалавр, магистр ва докторантлар тайёрлаш концепциясини
аниқловчи ҳужжатдир. МЎУМ ҳар бир мутахассислик бўйича талабаларни
ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни ва усулларини аниқлайди.
МЎУМ ўз ичига қуйидагиларни олади:
• давлат таълим стандартлари;
• малака талаблари;
Do'stlaringiz bilan baham: |