1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

106 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
• ўқув режалари; 
танлов фанлари каталоги
• фаннинг ўқув-услубий мажмуаси. 
Давлат таълим стандартлари. Давлат таълим стандартлари (ДТС) 
таълим 
соҳалари 
бўйича 
«Таълим 
тўғрисида»ги 
Ўзбекистон 
Республикасининг қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 
йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон 
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепцияси»да олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор 
йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий 
фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни 
модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда 
таълим соҳалари тармоқларини ривожлантириш каби мақсадлар ва олий 
таълим соҳасини тартибга солувчи турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
ҳамда халқаро тажрибаларга мувофиқ ишлаб чиқилган. 
Таълим соҳаларининг давлат таълим стандарти ўқув жараёнини, таълим 
муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш 
сифатини баҳолашни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар: 
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун 
малака талаблари, ўқув режалари, фанлар дастурлари ва бошқаларни яратиш 
учун асос ҳисобланади. 
Таълим соҳаларининг муайян бакалавриат таълим йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш кундузги, кечки ва 
сиртқи таълим шаклларида амалга оширилиши белгиланган. Барча таълим 
шакллари бўйича ўқитиш кредит-модуль тизими асосида ташкил қилинади.
Кундузги таълимда бакалавриат дастурининг меъёрий муддати тўрт йил 
қилиб белгиланган. Алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати 
камида уч йил бўлган бакалавриат дастурлари жорий этилиши белгиланган. 
Магистратурада мутахассислар тайёрлаш ишлаб чиқариш (амалий) (камида 
бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган 
дастурлар асосида амалга оширилиши белгиланган. 
Таълим дастурларида кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича меъёрий 
ўқиш муддатлари фарқланиши мумкин. Кечки ва сиртқи таълим шаклларида 
меъёрий ўқиш муддатлари кундузги таълимнинг меъёрий муддатига нисбатан 
камида тенг бўлиши, аммо бакалавриатда бир йилдан, магистратурада эса 6 
ойдан кўп бўлмаслиги талаб этилган. Кечки ва сиртқи таълим шаклларида 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling