1-босқич (20 минут) Ўзбекистон республикасидаги иқтисодий


Download 1.65 Mb.
bet11/13
Sana13.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1353997
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Ахборот ва мураббийлик соати УЗБЕК

3-босқич (20 дақиқа)

ОТА - ОНАГА ИТОАТ ҚИЛИШ ФАЗИЛАТЛАРИ
Шаҳар тожини излама, ота-онанг розилигини изла!”
Одатда отани “Падари бузруквор”, онани эса “Меҳрибон волида” деймиз. Чунки, ҳар бир инсон учун отадан улуғ қадрдон, онадан меҳрибон ва яқин киши ёъқ. Улар сиз билан бизни дунёга келтириб, кўз қорачиғидек асраб авайлаб вояга етказибгина қолмасдан ҳамма вақт қуёш янглиғ ҳаётимизга нур ато этадилар, тунимизни ёруғ, ёълларимизни ойдин қиладилар. Шу боисдан ҳам, энг гўзал достонлар, энг яхши қўшиқлар, энг ёқимли куйлар ана шу улуғ зотларга бағишлангани бежиз эмас.Халқимиз ижодидаги энг мазмунли саҳифалар ҳам ота-оналарга бағишлагандирлар.
Ота – ақл, она – идрок.
Отангни қуёш деб билсанг,
Онангни ой деб бил!
Она кулса хона тўлар,
Ота кулса ғаминг
Отасини оғритган эл ичида хор бўлур,
Онасини оғритган парча нонга зор бўлур.
каби ҳикматларнинг ҳар бирида ҳаётий ҳақиқат, буюк инсонийлик акс этган дея оламиз. Ота-оналарни беҳад улуғловчи, уларнинг нуроний, тиниқ ва нурафшон сиймоларини гавдалантирувчи ажойиб достонлар, эртаклар, афсоналар, нақл-ривоятлар ҳам талайгина. Улардан бири:
Ҳикоят: кунлардан бир кун юртни ёв босибди. Элни тиғдан ўтказибди, экинзорларни ёндирибди, талаб вайрон қилибди. Навбат бир муштипар онага келибди. Онанинг бир ўғли ва бир қизи бўлиб, уларни ҳаддан зиёд яхши кўрар, улар учун ҳатто жонини беришга ҳам тайёр экан. Босқинчи шоҳ онани синаб кўрмоқчи бўлибди:
— Сени ўлдирмоқчи эмасман, катта бўлганида қасос олиши мумкин бўлган ўғлингни ўлдирмоқчиман. Айтишларига қараганда, она фарзандлари учун жонини беришга ҳам тайёр эмиш. Менга жонинг эмас, чаросдек чиройли кўзларинг керак. Борди-ю ўнг кўзингни ўйиб берсанг ўғлинг омон қолади, бўлмаса қатл қиламан – дебди.
Она: (Ўйлаб ҳам ўтирмай) Кўзим керак бўлса ўйиб ол, аммо боламга тегма, — дебди. Жаллодлар онанинг ўнг кўзини ўйиб олишибди, она оҳ деб оғиз очмабди Қонхўр шоҳ:
— энди чап кўзингни берсанг қизинг ҳам соғ қолади, — дебди.
Она ҳеч иккиланмай рози бўлибди. Жаллодлар онанинг чап кўзини ҳам ўйиб олишибди. Онаизор икки кўзидан ажралибди-ю, болалари омон қолибди. Бу орада эл баҳодирлари қўзғолиб, босқинчи подшони юртдан қувиб чиқаришибди. Она меҳри, жасорати олдида бош эгиб, халойиқ уни юртга бошлиқ этиб тайинлабди. Икки кўзидан айрилган она ўғлини ўнг кўзи, қизини чап кўзи қилиб, узоқ яшабди, юртни адолат билан бошқарибди.
Она – энди тили чиқа бошлаган норасида гўдакнинг илк бор айтиладиган сўзи. Бу сўз умрбод унинг тилидан тушмайди, дилидан кетмайди. Бошида шафоатли кунлар
мавжурганда ҳам ёки оғир кунлар тушиб, ночор аҳволда қолган чоғларида ҳам лабларининг беихтиёр: “Она!” – дея шивирлашини, ким билмайди дейсиз! Қани кўрайлик-чи, она сўзи нимани англатар экан? Она сўзи учта ҳарфдан иборат бўлиб, у ўзида орият, нафосат, андиша сўзларининг маъноларини тўлиқ мужассамлаштиргандир. Булар покизалик, маънавият, гўзаллик уйғунлашиб Она сўзи бунёд бўлади. Она у фозила, оқила, комила. У эътиқод, меҳр-мухаббат ва нафосат гулшаниннг соҳибаси. Бу сўз яшаш умиди, ҳаётга ташналик, дунёни англашнинг бошланиши демакдир. Гўдак қалбини иситувчи илк нур онанинг меҳр-мухаббатга тўла кўзидан тушади. Онанинг жўшқин ва сўнмас меҳри ҳамиша ва ҳамма ерда боласи билан, бу меҳр самодек чексиз, мусаффо ҳаводек зарур ва саҳийдир. Аёлни севмаган, ардоқламаган, куйламаган ким бор дунёда. Эҳе, дунёда не-не улуғ зотлар, соҳибқиронлар, саркардалар, султонлар, донишмандлар, даҳолар ўтмади дейсиз. Бугунги аёл – уй бекаси, хизматчи, олима, агроном, лекин, бу бир томон, аммо у биринчи галда, келгуси авлодни дунёга келтирувчи она. Бу моборак, улуғ зот ҳақида қанча сўз юритсак, шунча оз.
“Дунё тор бўлганда ҳам, она бағри кенг!”.
“Онани дерлар – ернинг қуёши, башарият ақлу ҳиссининг боши”.
“Онанинг бир қўли бешикни, иккинчи қўли дунёни тебратади”.
Оилада отанинг таъсир кучи катта эканлигини фақат ёшлик йилларидагина эмас, балки улғайгандан кейин ҳам ҳис қиласан киши. Ўз отасини меҳрибон, ғамхўр, талабчан, одил инсон деб атай оладиган одамгина бахтлидир. Ота бола учун мустаҳкам таянч, ор-номус, келажаги ёълидаги орзу-умиди, ҳақиқат ва адолат посбоси. Ижтимоий ва меҳнат фаолияти билан, яхши ахлоқи ва хулқи билан ўрнак, ҳар бир яхши ишда устоз, мураббий, саховат ва мурувват мактабидир. Оқил бобо шундай дейди: “Ей ўғлонларим, қизалоқларим, ёшликдан бошлаб ота-онангизни қадрига етинг, уларнинг ҳурмати, иззат-икромини жойига қўйинг, айтганларидан чиқманг. Чунки, ота-она ҳеч қачон ёмон бўл демайди. Аксинча, ўзини ўту сувга уриб болам безавол ўссин, вояга етиб, катта ҳаётга қадам қўйсин деб, ўзини фидо қилгудек бўлади. Бахт-саодатингиз, келажагингиз ёълида фидоийлик кўрсатишади”. “Отани – қуёш, онани — ой” деб билган халқимиз уларнинг қадрига етиш, эъзозлаш, бошга кўтариш, падари бузрукворининг туз ҳақини, волидайи меҳрибонининг сут ҳақини оқлаш ҳар бир ўғил-қизнинг виждоний бурчи эканлигини алоҳида уқтиради.
“Қуёшдан сўрашибди: Сенинг ҳароратингдан зўрроқ ҳарорат борми?”
“Бор – жавоб берибди Қуёш – Она меҳри менинг тафтимдан ҳам кучлироқ”.
Ўлимдан сўрашибди: “Сенга бас келадиган куч борми дунёда?”
“Бор! – деб жавоб берибди ўлим” – “Она меҳри мени ҳам ҳам чекинтиради”.
Дарёи азимдан сўрашибди: “Сендан кучлироқ жонзот борми дунё?”
“Бор! – дебди Дарёи азим” – “Она маҳри мендан кучлироқ, зўрроқ”…
Ҳа, Она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади, дарёни жиловлай олади…
Қуёш – ҳароратини, Ой – нурини, ҳаёт – гўзаллигини Онадан олган, дейди халқ. Табиат таровати, гуллар иси, ҳаёт нашидаси, инсон кўркамлиги, одамийлиги, инсон ақл-идроки, фаҳм-фаросати – бари-бариси онаизордан! Дунёда пирмаъно бир сўз бор, мен ундан ортиқ ва яхшироқ сўзни билмайман. Бу сўз – “Ота-онангга рахмат”, деган ёқимли сўздир. Унинг акси ҳам бор: у энг ёмон, энг ёқимсиз – оқ падар, она сути кўр қилгур, деган сўзлардир. Эй ўғиллар, қизлар биринчи сўз доимий ҳамроҳингиз бўлсин, иккинчисидан сақланинг! Ота-она учун фарзанддан азиз, фарзанддан ширин нарса ёъқ. Ота-она фарзандининг соғлиғи, камолоти ва келажаги ёълида ҳатто ўзини қурбон қилишга рози бўлади. Ота-она ўғил-қизига ўз умри, ақл-идроки, шодлигини ўз шодлиги, бахтини ўз бахти деб англайди, шодлигу қувончидан қувонади, қайғусига шерик бўлади. Шундай экан, бу оилй неъматни, хазинамизни борида қарлайлик, қадрига етайлик. Ҳар нарсанинг икки томони бор деганларидек, юқорида сиз билан фақат кўнглимизга ҳуш ёқувчи, илиқ сўзлар билан суҳбатлашдик. Минг афсуслар билан ҳатто, аччиқ бўлса ҳам айтиш керакки, ҳаётимизда бундай инсонларнинг акси ҳам учраб туради. Ота-оналар, ота-оналик бахтидан ўзларини мосуво қилиб ҳам, ҳаётда бош кўтариб юришибди. Шундай нақл бор, биз буни юқорида ҳам зикр қилган эдик, инсон ҳаётидаги энг дахшатли сўз, бир умрлик тамға. Бу тамға нафақат ўша инсоннинг балки бутун авлодига татигулик мерос бўлади. Бу “Оқ падар” деган ланатдир. Биз бу ҳунук иборани фақат ота-оналар фарзандларига нисбатан қўллашади деган тушунчага эгамиз.
Буни қарангки, аксинча фарзандлар ҳам ота-онасига нисбатан ишлатиладиган ҳоллар учрар экан. Бир ҳадисда ўқиган эдим: Уламонинг олдига бир ота келиб, ўз фарзандидан арз қилибди. Ҳолимдан ҳабар олмайди, ҳатто ёъқламайди, мен уни оқ қилмоқчиман балки уни сиз бундан огоҳлантирсангиз, сизнинг гапларингиз кор қилармиди – дебди. Уламо отанинг фарзандини ҳузурига чақириб унга танбеҳ бермоқчи бўлибди. Ундан бундай қилишини сабабини сўраган экан. Ўғил жавобан унга шундай дебди – Тўғри бу борада мен гуноҳкорман, лекин, Сиз мени исмимни маъносини биласизми, маъноси “кўршапалак” дегани. Ота-онанинг бу ҳаётдаги биринчи вазифаси фарзандларига маъноли, ҳосиятли исм қўйиши эмасми. Фарзанд ўз исмидан фархрланиши, унга муносиб бўлишга ҳаракат қилиши керак эмасми? –дея жавоб қайтарибди. Уламо отани ҳузурига чақириб: — сиз фарзандингизни оқ қилишга ҳақли эмассиз чунки у, унга исм қўйган кунингиз сизни оқ қилган экан дея, жавоб берибди. Бу мисол тариқасида айтилган ҳикоя денгиздан томчи, холос. Бир куни “Сания” исмли қиздан исмингизни маъноси нима деб сўрасам, у жавобан отамни исми “Санжар” онамники “Розия”, иккаласининг исмларидан отамникидан “Сан” онамникидан “ия” қўшимчаларини олиб исмимни ясашган, деди. Ҳайрон бўлдим нима учун, буни маъноси нима, исм қўйиш ёки яшаш эрмак учунми? Буни таърифлашга ҳатто лол қоласан киши. Бундай воқеалар ҳаётда учраб туради. Не азобларни бўйнига олиб фарзандни дунёга келтиради-ю, лекин жаннатнинг меваси деб аталмиш жигаргўшасидан юз ўгирадиган, у менга керак эмас, менга ортиқча юк, мени оёғимга ипсиз занжир бўлади, дейдиган бағри тошлар ҳам учраб туради. Ҳаётда қанчадан қанча оилалар шу фарзанд деган мўжизага, тирмоққа зор, кеча-ю кундуз Оллоҳдан илтижо қилиб кутаётганлар оз эмас. Бир кам дунё, “кимдир фарзандга, яна кимдир ота-онага зор, кимлардир эса уларни қилади ҳор”.
Фарзанд ота-онани танлашга қодир эмас, бу ҳақида ўйлашнинг ўзи азми гуноҳдир. Баъзилар улардан уялишади, ор қилишади. Қайтар дунё, бу ҳаётда ҳеч бир гуноҳ жазосиз қолмайди. Азиз суҳбатдош, бу мавзуда яна соатлаб, ҳатто йиллаб суҳбат қуриш мумкин, лекин “Сўзингни айт уқганга”, деганларидек бундан ўзингизга етарлича хулоса чиқармасандиз, бундан фойда ёъқ. Ота-онангиз ҳали ҳаётлигида уларга меҳр кўрсатинг, дуосини олинг, ёнларида кўпроқ бўлишга ҳаракат қилинг, аҳир улар ҳам ҳаётда ғанимат. Кейин ҳоласангиз ҳам уларни топа олмайсиз. Изларига ҳатто, сизга танбеҳ берганида ёқмаган сўзларига ҳам зор бўласиз. Шундай экан, биз – фарзандлар ана шундай саховатга фидоийлик билан жавоб бермоғимиз ҳам фарз, ҳам қарздиз, шундай экан, ота -она энг яқин ва қадрдон инсонлар. Биз уларни жуда севиб қадрлаймиз, ўз навбатида улар ҳам бизларни ҳар дойим қандай вақт ва вазиятда бўлишидан қатий назар жуда севадилар. Туғилишимиздан ота онамиз бизни ҳимоялаб келади, саломатлигимиз, тўғри овқатланишимиз ва ҳар томонлама ривожланишимиз ҳақида ғамхўрлик қилишади ва шароит яратиб беришга ҳаракат қилишади. Агар бола хафа бўлса ёки у зерикиб қолса, кимдир уни хафа қилган бўлса, ёки у йиқилган ва бирон жойи лат эган бўлса, ёрдамга биринчи навбатда тасалли берадиган ва овитадиган ота онаси келишади. Бола улғаяди, боғчага боради, кейин мактаб, кейин колледж ёки институт, кун сайин улғайиб мустақил бўлиб боради. Энг муҳуми эса, у ўз ота онасидан ўзоқлаша бошлайди, ўз сирлари ва муоммалари барчаси билан бўлишмайди, камдан кам ёрдам ёки маслахат сўрайдиган бўлиб бошлайди. Мана шу вақтларда бола ва ота она орасида тушунмовчиликлар келиб чиқади. Бундай вазиятларга тушуб қолмаслигимиз учун, ўзимизни қандай тутишимиз лозим?


  1. Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling