1-босқич (20 минут) Ўзбекистон республикасидаги иқтисодий


Download 1.65 Mb.
bet12/13
Sana13.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1353997
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Ахборот ва мураббийлик соати УЗБЕК

Ота онага бўлган ҳурмат – бу муносабатларнинг ажралмас қисми бўлиб, бу сиз, сиз ҳеч қачон ўз муносабатларингизни сақлай олмайсиз. Ота онангизнинг ҳар бир фикрини ҳурмат қилинг, ҳаттоки у сиз учун одалатсиз бўлса. Албатта сиз буни зудлик билан қилинг дегани эмас. Сиз ўз фикрингизни айтишингиз мумкин ва керак.

  • Ўз хатоларингизни тан олишингиз. Биз барчамиз ўз хатоларимиздан ўрганамиз. Аммо бази вақтларда буни тан олиш жуда қийин. Агар сиз ота онангизга аллақачон улғайганингиз ва масулиятли инсон бўлганингизни билдирмоқчи бўлсангиз, ўз хатоларингизни тан олишдан ҳеч қачон қўрқманг.

    1. Очиқ ва дилкаш бўлиш. Ота онангиз билан иложи бўлса кўпроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Уларга ўз дўстларингиз, қиззиқишларингиз, келажакдаги режаларингиз, севги, умуман сиз ўзингиз учун нима қиззиқ деб билган нарсаларингиз ҳақида гапириб беринг. Сиз ҳақингизда қанчалик тўлиқ ва кўп маълумот бўлса, шунчалик сизга бўлган ишончи ҳам кўп бўлади.

    2. Ҳушмуоммали бўлиш. Мана шунинг учун ёшликдан болаларга ўз яқинлари ва ҳаттоки бегона одамлар билан ҳушмуомали бўлишга ўргатишади ва ундашади. Лекин бу ўгит ва насиҳатлар вақт ўтиб бази бир болаларда ёъқолади. Бу эса ўз навбатида ота она билан бўладиган муносабатга салбий таъсир қилади.

    3. Ролларнинг алмашиниши. Бахсли вазиятларда ҳаёлан ота онангизнинг ўрнида бўлиб кўринг. Шунда ота онангизнинг фикри сиз учун тушунарли бўлар. Бу эса муносабатингиз яхшиланиши учун биринчи қадам бўлади.

    4. Сабр тоқат – бу фазилатни ҳар дойим ўрганиш керак. Сизни хафа қиладиган сўзларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг, атрофдагиларингизнинг хатти ҳаракатларини изоҳламасликка ҳаракат қилинг. Ҳеч ким буни осон демайди, лекин ота она учун ўз устингизда озгина ишласа, бунинг ҳеч ҳам ёмон жойи ёъқ.

    Ўйлаб кўринг, кўпчилик ҳолларда ота онанинг шикоятлари асосли ва ўринли бўлади, шундай эмасми? Хеч биримиз идеал эмасмиз, барчамиз ҳам ҳато қиламиз. Ота онамиз эса бунга кўпроқ эътибор беришади ҳолос. Энг муҳуми, ҳеч қачон эсингиздан чиқарманг, ота онангиз билан қандай муносабатда бўлишингиздан қаттий назар, сиз учун улардан яқин инсон ёъқ. Уларга ён беринг, ҳеч қачон бахслашишга интилманг, юмшоқ муомилада бўлинг, нимадир сизни безовта қилаётган бўлса уни ҳотиржамлик билан тушунтиришга ҳаракат қилинг ва сизнинг оилангизда тинчлик ва осоишталик қайта тикланади. Азизи мўтабар одам бир йигитнинг ота - онасига қилган ҳизматларини эшитиб, уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўтабар одам қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топибди.У билан кўришиб, ҳол - аҳвол сўрашгандан кейин : - Ўғлим мен мусофир бир кишиман, агар қабул қилсангиз, бу кечани сизнинг уйингизга ўтказишни истайман,-деди.Йигит у одамнинг илтимосини жону дили билан қабул этди, кечқурун дўконини беркитиб, у киши билан уйга қайтди. Уйнинг бир чеккасидаги тўшакда қариликдан жуда кичкина бўлиб қолган бир чол ётарди.Йигит мўтабар меҳмонга жой кўрсатиб : - Азиз меҳмоним, қани бемалол ўтириб, дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам чол, менинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар.Отамга мендан бошқа қайғурадиган киши йўқ. Ҳар кун азиз отамнинг хизматларини қилиб, кейин ишга кетаман, - деди.Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кейин бир косачада шўрва олиб, отасининг ёнига келди.Унинг бошини секингина кўтариб, шўрвани ичирди.Йигит отасини ухлатиб, ҳотиржам бўлгандан сўнг, меҳмон учун дастурҳон ёзди.Ўзига ҳам, меҳмонга ҳам шўрва келтирди, биргалашиб овқатландилар.Мўтабар меҳмон : - Ўғлим сен отангни тўйдириб, ювиб - тараб ўрнига ётқизганингдан кейин, у оғзини қимирлатиб турди, шу билан нима демоқчи эди? - деб сўради. - Мен ҳар вақт отамни овқатлантирганимдан кейингина ўзим овқатланаман.Агар ундан аввал овқатлансам, ота ҳурматини бажо келтирмаган, тарбиясиз, адабсиз фарзанд ҳисобланардим. Отам мендан жуда ҳам розидирлар. Таомдан кейин оғизларини қимирлатиб шукр қиладилар ва менинг ҳақимга дуо қиладилар. Марҳума онам ҳам мендан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо қилардилар, - деди. Мўтабар киши йигитнинг сўзларини эшитгач, кўзларига ёш олиб : - Баракалла ўғлим! Сен ҳақиқий фарзанд экансан. Ота - онани ҳурматини унутган фарзандлар сендан ибрат олсинлар.Ота - онангга қилган ҳизматингни ҳайрли ажрини кўрасан, - деди ва йигит ҳақида дуо қилди... аллоҳ таоло исро сураси 23 -оятида шундай марҳамат қилади : " роббинг фақат унинг ўзигагина итоат қилишингни ва ота - онага яхшилик қилишни амр этди "... азизлар хох ўғил, хох қиз фарзанд бўлайлик ота - оналаримизни ҳурмат қилайлик. ота-онага итоат, уларга яхшилик қилиш бизнинг уларнинг олдиларидаги фарзандлик бурчимиз. умуман уларни ҳурсанд қилиш мумкин бўлган ҳар бир фурсатни ғанимат билайлик. Энг муҳими эса улар учун ҳамиша дуода бўлайлик! шоядки аллоҳ таоло бизни улар билан жаннатида ҳам бирга қилса...
    Ота- онага итоат этмоқ фазилатлари
    Енг аввало, онага жуда эътиборли бўлиш керак. Уни ранжитадиган сўз ва ҳаракатлардан тийилмоқ лозим.
    Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга шундай деди:
    «Ей, Мусо! Бир киши ота-онасига қарши чиқиб, тили билан уларни ва ёки улардан бирини хафа қилса, ўша кишининг тилини кес (тий, тўхтат)! Ҳар қандай бир аъзоси билан уларга ёки улардан бирига озор берган фарзанднинг ўша аъзосини кес!»
    Кимки ота-онасини рози қилиб, уларнинг хайрли дуоларини олса, ўша киши учун жаннатдан икки эшик очилади. Ота-онаси рози бўлмаган киши учун эса жаҳаннамдан икки эшик очилади.
    Ота-она фарзандга нисбатан зулм қилсалар ҳам уларга қарши турилмайди, қарши чиқилмайди. Чунки Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга шундай деди:
    «Ей, Мусо! Гуноҳлар ичра шундай бир гуноҳ борки, оғирлиги дунёдаги тоғларнинг оғирлигича келади».
    «Аллоҳим! Ўша қандай гуноҳ?!» деб сўради Мусо алайҳиссалом.
    Аллоҳ таоло марҳамат этди:
    «Ота-онаси ёки улардан бири чақирганда, фарзанднинг жавоб бермаслиги!»
    Аллоҳ таолонинг ғазабидан қўрқувчи киши ота-онасини ранжитмайди, қандай қилиб бўлса ҳам иложини топиб, уларнинг кўнглини, розилигини ва дуоларини олади.
    Ҳатто хафа қилсалар ҳам, фарзанд уларга қарши бош кўтармайди, уларнинг истакларига, кўнгилларига қарайди. Агар улар янглиш, хато ва ҳаром ишни таклиф этсалар, уларга буни жуда мулойим тарзда билдириши, ишонтириши ва огоҳлантириши лозим бўлади.
    Ота-она озор берса, ранжитса, оғир сўз айтса ҳам дарҳол қўлларини ўпиб, юмшатиш, дуоларини олишга киришиш керак.
    Уларга совғалар бериш уларни севинтириш ва кўнгилларини топишнинг энг қулай йўлидир.
    Ота-она кекса бўлса, уларга ёрдам бериш ва ёлғиз қолдирмаслик керак. Бошқаларнинг улар билан енгил-елпи муомалаларига йўл қўймаслик, хизматларини тўла адо этиш учун қўлдан не келса бажармоқ лозим.
    Фарзанд кичик пайтида ота-она унга қўл-қанот бўлдилар. Емадилар, едирдилар. Киймадилар, кийдирдилар. Кенглик-танглик, бор-йўқ, иссиқ-совуқ демадилар. Хизматдан қочмадилар.
    Ота-онанинг дуойибади – ёйдан учган ўқ, орқага қайтмайди. Нишонга тегади. Вайрон қилади...
    Ота-онаси рози бўлган фарзанддан Аллоҳ ҳам рози бўлади. Ота-она кечирмаган фарзандни Аллоҳ ғазабига олади.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида шундай дедилар:
    «Жаннат – оналар оёғи остидадир». Бу ҳадиснинг мажозий маъноси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам маънони умматга рамзли, қисқа, бадиий ва гўзал бир тарзда етказмоқдаларки, ақли бор одам буни англайди.
    Оёқдан мурод – онанинг розилиги, жаннатдан мурод – Аллоҳнинг розилигидир.
    Бошқачароқ айтганда «Онанинг ризолигини олсанг, Аллоҳнинг ризолиги (жаннат)га етган бўласан!»
    Жаннатга киришга лойиқ бўлиш учун ота-она розилигини олиш зарур. Уларни хушнуд ва хурсанд қилиш зарур.
    Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга марҳамат этди:
    «Ей, Мусо! Ота-онасига яхши муомалада бўлиб, уларнинг розилигини олгани ҳолда Менга осий бўлган қулимни Мен яхши қулларим қаторида ёзаман. Аксинча, Менга қуллик хизматида қусури бўлмаса ҳам, ота-онасига яхшиликлар қилмай, яхши муомалада бўлмай, ота-она розилигини олмаган қулимни эса осийлар қаторида ёзаман!»
    Ей, фарзанд!
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат этадилар:
    «Ота-онасига яхшиликлар қилиб, яхши муомалада бўлиб, уларни мамнун этган кишининг умри баракали, узун бўлади. Аксинча, уларни ранжитиб, хафа қилган кимсанинг умри қисқа бўлади».
    Қиёмат кун энг оғир жазоланувчилар ота-онасини ранжитганлар бўлади. Ўша даҳшатли кунда Аллоҳ раҳматидан уларни узоқ қилади.
    Зуҳд ва тақво соҳиби бўлмоқ керак.
    Яҳё ибн Муоз дейдиларки:
    «Зуҳднинг маъноси – дунё (зийнати)ни тарк этмоқдир».
    Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
    «Дунё севгиси барча хатоларнинг бошидир. Дунёни зоҳидлардан бошқаси тарк этолмайди!». Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
    «Севимли саҳобаларим! Қиёматгача келгувчи умматларим! Сиз жуда кўп севадиган уч нарса
    борки, ҳеч бири сизники эмас! Булар:
    1. Жон (руҳ)ни жуда севасиз, лекин жон — Аллоҳ таолонинг бир амридир.
    2. Молни (мол-дунёни) кўп севасиз. Лекин мол - меросхўрларникидир.
    3. Дунёни кўп севасиз. Ҳолбуки, қисқа бир умр суриб, дунёни ташлаб кетасиз!»
    Бойликка ҳавас қалбни қаттиқлаштиради.
    Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
    «Сабрли фақир, дин жиҳатидан бойдир. Қирқ кун илмига амал этгувчи олимлар мажлисида давомли қатнашган кишининг қалби нурланади. Чунки илм – қалб жилосидир».
    Аллоҳ бир кишига бойликдан насиба берган бўлса, буни имтиҳон учун қилган. Асло хасислик қилмаслик лозим.
    Ей, фарзанд!
    Илмига амал қилувчи олимлар ва орифларнинг мажлисларидан узоқ бўлмаслик лозим.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга шундай дейдилар:
    «Ей, Абу Ҳурайра! Бир кишининг илм мажлисида бир соатча ўтириши ва суҳбат тинглаши, Аллоҳ ҳаққи учун ўз-ўзича қирқ йил ибодат қилган билан баробар».
    Билмасдан, англамасдан бажарилган бир амалнинг Аллоҳ ҳузурида ҳеч бир қиймати йўқ.
    Ей, фарзанд!
    Ер юзидаги барча жонзотларга шафқатли, марҳаматли бўлмоқ лозим.
    Сиддиқларнинг аломати:
    И. Қилган яхшилигини ва ёрдамини яширинча қилади.
    2. Ўзига келган фалокатни яширади, бошқалар эшитмасин деб ҳаракат қилади.
    3. Қай вақт ихтиёридан ташқари бир гуноҳ қилиб қўйганини билиб қолса, дарҳол кетидан тавба қилади, истиғфор айтади ва садақа беради.
    Ей, фарзанд!
    Кераксиз, фойдасиз суҳбатдан сақланмоқ лозим. Мазмунли ва оз, ҳақиқий суҳбатлашиш ва ғайрат қилиш керак. Ҳам дунёда, ҳам охиратда ҳузурли бўлиш шунга боғлиқ. Шуни унутмаслик керакки, кўп гапирган – кўп хато қилади.
    Аллоҳни кўп зикр этиш керак. Аллоҳни кўп зикр этувчининг қалбига илм, кўнглига ҳикмат оқади.
    Ей, фарзанд!
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга хитобан шундай дейдилар:
    «Ей, Абу Ҳурайра! Бир кишига Аллоҳ Нуҳнинг алайҳиссалом умри қадар ўн асрлик ёш берса, ўша кишида шу уч хислат бўлмаса, йиллаб қилган ибодатининг бир қиймати йўқ. Бу хусусиятлар шулар:
    1. Билганига амал этиш.
    2. Дунёвий эҳтиёжларда хасис ҳам, исрофгар ҳам бўлмаслик.
    3. Гуноҳлардан сақланиш. Гуноҳ қилишдан кўра оловда ёнмоқни афзал кўриш». Тақво соҳиби бўлиш учун У фарз қилган нарсаларни ўрнига қўйиб адо этиб, гуноҳ эканини билдирган нарсаларни тарк қилиш шартдир.
    Фақир ва муҳтожларга ёрдам берган, таомлантирган кишини Аллоҳ жаннат неъматлари билан сийлайди. Минг гуноҳини ўчириб, минг савоб ёзади. Муҳтожларга ҳар жиҳатдан мадад-ёрдам бериш зарур. Оила аъзоларига, қариндош-уруғларга, қўни-қўшнилар, дўсту биродарларга хасислик қилмаслик керак. Буларга сарфланган нарса садақа ўрнига ўтади.
    Абу Умома розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисларида шундай дейилади:
    «Бир кишининг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, қўни-қўшниларига кўрсатадиган икроми икромларнинг энг гўзалидир. Буларга нисбатан хасислик қилмаслик керак».
    Ей, фарзанд!
    Тўрт хислат кишининг яхшилик эгаси эканини ва яхшилигини билдиради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
    1. Мўл-кўл (бой ва камбағал) замонларда закот ва тақчил пайтларда садақа бермоқ.
    2. Ғазабланган ҳолда жаҳлини ютмоқ.
    3. Бир кишида кўрган камчиликни атрофга ёймасдан беркитмоқ.
    4. Оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, қўни-қўшниларига, атрофидагиларга нисбатан жўмард, саховатли муомалада бўлмоқ.
    Шундай хислатларга эга бўлган зот яхши инсондир. Бу хислатлар кишини яхши инсон сифатида намоён этади.
    Чанқаган кишига сув ичирмоқ икромларнинг энг савоблисидир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
    «Чанқаган бир кишига сув икром этганнинг амал дафтарига етмиш йиллик ибодат савоби ёзилади.
    Бу икромни сув танқис жойда қилганга ҳазрати Исмоил алайҳиссалом (бунга Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байти ҳам дохил) авлодларидан бир кишини кофир қўлидан қутқарганнинг савоби берилади».
    Ей, фарзанд!
    Хайр ва ҳасанотни мўл қилмоқ, сахий бўлмоқ лозим. Аллоҳ хайр қилгувчи, сахий қулларини севади.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
    «Ҳар доим хайр қилиб, хайрли ишлар билан машғул ва ёмон ишлардан узоқ бўлган қулини Аллоҳ севади».
    Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
    «Бир дона хурмо билан бўлса ҳам фақирга икром этганга ўша хурмо донаси беш нарсани муждалайди:
    1. Мен бир дона эдим, мени кўпайтирдинг.
    2. Кичик нарса эдим, улғайтирдинг.
    3. Мен душман эдим, сен дўст айладинг.
    4. Мен ейилиб йўқ қилинардим, мени абадийлаштирдинг.
    5. Ҳозиргача сен мени сақлашга ҳаракат этардинг, бундан буён мен сени сақланишингни тилайман».
    Ей, фарзанд!
    Ўрнига харжланган мол камаймайди. Шубҳасиз ортади. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилган:
    «Уч хусусда ҳеч шубҳа қилмасдан қасамёд этаман:
    1. Садақа бериш ва хайрга сарф этиш билан мол камаймайди. Балки ортади, кўпаяди.
    2. Бир кишига ёмонлик қилинса, ёмонлик кўрган уни кечирса, Аллоҳ қиёмат кунида ўша кечирган қулини маҳшар халқи ҳавас қиладиган бир кишига айлантиради.
    3. Тиланмоққа одатланган фақирликдан қутилмайди.
    Ей, фарзанд!
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтган ривоятга кўра, Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
    «Аллоҳ ризоси учун қилинган бир яхшиликка минг савоб билан жавоб берилади».
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейдиларки:
    «Буни эшитган бир зот мендан шу хабар тўғрими, йўқми деб сўради. Мен унга шундай жавоб бердим: Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. Шундай дедилар:
    «Ким Аллоҳ учун қарз берса, Аллоҳ унга икки минг савоб эҳсон этади. Бировга қарз берувчи яхшилик билан берсин, ҳамда яхшилик билан олсин».
    Чунки яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
    «Сизлар бир-бирингиз билан қарз олди-берди қилган пайтингизда бу ишни яхшилик билан адо этингиз. Агар бой бўлиб, фақирда берган қарзингизни кечиб юборсангиз, маҳшаргоҳда аршнинг соясида бўласиз. Жаннат ҳам сизни ошиқ бўлиб кутади!»



    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling