1-босқич (20 минут) Ўзбекистон республикасидаги иқтисодий


Download 1.65 Mb.
bet13/13
Sana13.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1353997
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Ахборот ва мураббийлик соати УЗБЕК

4-босқич (20 дақиқа)


ГУЛАЙША ЕСЕМУРАТОВАНИНГ “ЖАЙРОН”
ҚИССАСИ
Таниқли ёзувчи Г.Есемуратованинг асарлари миллий прозамизда ўзининг кўркам образлари билан ажралиб туради. Ёзувчи яратган ҳар бир образ кундалик ҳаётдан олинганлиги учун ҳам ўқувчининг ишончига кирган, китобхонни ўзи тасвирлаб бераётган воқеаларга етаклайди.
Ёзувчи ижодининг прозадаги ўрнини белгилаб берган асарларининг бири “Жайрон” қиссаси. Қиссада ҳар бир образ ўзига хос иш-ҳаракатлари, сўзлаган сўзлари, хулқ-атвори орқали бир-биридан фарқ қилиб туради. Сабаби, қаҳрамон образини яратишда шу қаҳрамоннинг ички руҳий кечинмаларини очиб беришга қаратилган бўлади. 1980-йилларда Г.Есемуратованинг “Жайрон” повести шу даврда яратилган лиро-психологик қиссаларнинг бошланмаси бўлди. Қисса дастлаб 1980-йили “Амударё” журналида (№ 11-сонида), шундан кейин 1985-йили “Қорақалпоғистон” нашриётида алоҳида китоб ҳолида нашр қилинди. 1985-йил Москвада “Саветский писател” нашриётида энг яхши қиссаларнинг қаторида рус тилида (З.Тумановнинг таржимасида) босилиб чиқди. Қаҳрамон психологиясини ҳар хил усуллар орқали асарларни очиб бериш маҳоратини ижодкорнинг шу пайтгача ёзган кичик ҳикоялари орқали кўришимизга бўлади. Ёзувчининг бу асарлари икки томдан иборат китоб ҳолида нашр қилинди.
Г.Есемуратованинг “Жайрон” асари иккинчи жаҳон урушига бағишланган бўлиб, унда сюжети асосан лирик қаҳрамон Гулханнинг тилидан баён қилинади. Асарда урушга кетиб, ўз юртига келолмай қолган йигит Турдимурод ва унинг қариндоши Гулхан тилидан айтилган. Унинг образи асарда Гулханнинг оғзаки ижоди орқали кириб келади. Шунингдек, қиссада урушга кетган фарзандини охирги кунларигача интизор бўлиб кутган онанинг соғинчли ва ҳасратли туйғулари,қаҳрамоннинг маънавий азоб чекишлари унинг хотирасига олишлари очиб берилган. Айниқса, қиссада лирик ва психологик тасвирларнинг чуқурлашган шакли Турдимуратнинг суйган исми-Жайрон образига боғлиқ. Масалан, Турдимурат урушга кетар вақти Жайроннинг бир нимани сезгандай ҳайқириб, ҳеч кимга куч бермай “Егам кетди, мен қолдим дегандай кемага қараб кишнаб, ипини чайнаб юлқинишлари”, Турдимуратнинг севган қизи Айсултанни кўришга боргани, ўз эгасини соғинганда боғлаб қўйилган жойидан Айсултоннинг уйи томонга (Турдимуратнинг Айсултон билан пинҳона учрашиб турадиган ўрик боғи остига) кетиб қолишлари, отнинг ўз эгасини излаб, у ўқитадиган синфининг деразасидан боқиб туришлари, Жайроннинг қўшга қўшилганда, ҳатто, одамдай бўлиб кўзидан ёш чиқариши, Айсултан узатилганда у бошқа аравага миниб кетганидай бўйнини эгиб солиб, йўрғасини бутунлай унутиб қўйиши тилсиз ҳайвоннинг психологиясини чуқур очиб беради ва бу ҳолат ўқувчида отнинг ва унинг эгаси тақдири билан боғлиқ ҳисларни уйғотади. Шунинг учун ҳам фолклоршунос олим С.Баҳадирова “Г.Есемуратованинг “Жайрон” (1980) қиссасида марказий ўринни от образи эгаллайди. Инсон трагедияси унинг содиқ дўсти-оти ҳам сабр билан қайғуради” деб ёзади.Шундай қилиб, асар Турдимурод, Айсултан ва Жайрон образлари Гулханнинг ва унинг онасини эсга туширишларида “қайта жонланиб”, уруш даврининг инсонлар тақдирига теккизган зарари ҳақида ўқувчида қайғули туйғуларни пайдо қилади. Қорақалпоқ адабиётида иккинчи жаҳон уруш мавзусига бағишланган асарлар уруш даврларида ҳам, ундан сўнги даврларда ҳам ёзилиб келяпти. Г.Есемуратова уруш мавзусига бағишлаб ўзининг “Жайрон” номли асарини яратди.Ёзувчининг бу қорақалпоқ прозасидаги ушбу мавзуни очишга қўшган ҳиссаси бўлди.
Асар 1938-йили аввалги уюшманинг Ёзувчилар уюшмасига таҳлил қилишга қўйилиб, Москвада ёзувчилар томонидан юқори баҳоланди.
Асарда, асосан уруш даврлари сўз этилади.Бу асарда берилган ҳар бир образ, ҳаттоки от образининг берилиши ҳам ишончли чиққан. Бу ҳам муаллифнинг қобилятидан далолат беради. Шунингдек асарда сўз этилаётган воқеаларни ишончли ва тасирли қилиб намоён қилган.
Асарда моҳир тасвирланган қаҳрамон образи-она образи. Яъни бу ўғлини урушга юборган мунгли она Турдимуроднинг онаси. Онанинг боласи тири, у келади деган умид билан фарзандини кутиши ва қаҳрамоннинг дунёдан ўтиши моҳирлик билан тасвирлаб берилган образлардан бири ҳисобланади. Бу орқали ёзувчи шу вақтдаги барча оналарнинг шундай қийин аҳволи билан бирга урушнинг оғир оқибатлари билан умр қийинчиликларини ҳам яхши бера олган. Шу вақтдаги халқ тақдири, турмуш қийинчиликлари тасвирланган. Онанинг ўлими олдидан айтилган гаплари, ўғлини соғиниб жон бериши тасирли тасвирланган. Масалан:
-Жигарим, агар Турдимуроджонимни кўрар кунлар бўлса “опам сени кута-кута мадори қуриб, сен ҳақингдаги ўйлари, соғинчини, мақсадларини ўзи билан бирга мақсадларини қабрига олиб кетди” дейсан? Мендан салом айт! Уни кўриш менга насиб қилмади, энди кўриш сизларга буюрсин. Сизларнинг кўришингизга ишончим комил. Сўзсиз кўрасиз! “Тўйдан кетган-тўйга келади” дейдиган эди. У кичкина қиз олган тўйидан кетдику, олтиним келади!-деган онанинг ҳасратли сўзлари берилган. Турдимурод образи асардаги Жайрон от образи орқали тўлиқ очилган. Воқеаларни ифодаловчи қаҳрамонларнинг эска тушуришлари орқали унинг ҳатти-ҳаракатлари, сўзлаган сўзлари, ташқи кўриниши, асар сюжетини ривожлантиради. Турдимурод қишлоқнинг кўзга тушган йигитларининг бири.
Ёзувчининг бу асардаги ютуғининг ўзи ҳам от образининг ишончли тасвирлаб беришида бўлса керак.Сабаби у ҳайвон бўлишига қарамасдан эгасига содиқ. От эгасининг ўлганини сезиши, ҳайвон бўлса ҳам унинг эгаси учун йиғлаши асарнинг энг яхши ва ишончли берилган эпизодларидан ҳисобланади. Шунингдек, у эгаси учун қадрли бўлган унинг севгилисини излаб бориши, унинг билан учрашган жойларга қайта-қайта эгасини соғиниб бориши ҳам таъсирли қилиб очиб берилган.
Асарда бундан кейинг таъсирли чиққан образларнинг бири Айсултан образи бўлиб ҳисобланади.Айсултоннинг образида сабрли, чидам-бардошни кўришга бўлади. У ўз севганига содиқ эди. Аттанг, уруш уларни айрилиқ азобига гирифтор қилди. Айсултоннинг жайрон билан гаплашишида мана бу сатрларни олиб қарайлик:
- Жайрон сенга миниб келиб, келин бўларман деган эдим, йўлларда тортиш ўйнаб, кулгига тўлиб келарман деган эдим. Бу кунлар ўрнига кўз ёшларга чўмдим. Менинг иложим қанча.Қўлимдан нима келади? Бўлмайдиган ишга ҳеч кимнинг ҳам чораси йўқ. Мана шу қаторларда ҳам қизнинг армонлари берилган. Унинг урушдан соғ-саломат қайтишига тилакдош. У ўзининг ички дардларини, маънавий кечирмаларини от билан боғлайди.
Аммо Айсултан бошқа йигит билан турмуш қуради. Бундан эшитган Турдимуроднинг онаси қаттиқ хафа бўлади ва олдингисидан баттар қобирғаси қайишиб, тўшакка михланади. Бундай дардни қайси она бўлса ҳам кўтариши қийин. У ўйланиб ётиб, “агар Турдимуроджоним эртанг бир куни келиб қолса, буни эшитиб қандай аҳволга тушади деб қийналади. Фарзанд доғида ўртаниб куйдимку, деб нолиш қилади.Уруш тамом бўлиб кетганлар келиб, келмаганлар бўлса ҳам она ўз ўғлини кутишини давом этаверади.Ўғли ҳақидаги гапларни қайта-қайта эшиткиси келади. Қизи Гулханга “айтсангчи чироғим, ўғлим ҳақида қанча тингласам ҳам қулоғим чарчамас, эшитган сари, эшитгим келаверади” деб айтади. Сўнги нафасигача ўғли ҳақида эштиб, уни кутиб оламдан кўз юмади. Бу асарнинг юқори даражада таъсирли чиқишига лирик қаҳрамон Гулхан образининг яратилиши катта аҳамият касб этади. Бу асардаги ҳар бир воқеа, ҳодисаларни, бошқа образларга хос қаҳрамонларнинг характери Гулхан образи орқали очилади. Ёзувчи қаҳрамон образини шунчалик даражада моҳир яратган, муаллифнинг айтмоқчи бўлган фикрлари, ҳаёллари, айтмоқчи бўлган ғояси, қаҳрамонларга бўлган муносабати Гулхан образига боғлаб юборилган.
Умуман айтганда, “Жайрон” қиссасидаги ҳар бир образ аниқ ҳаётий турмушдан, тарихий даврлардан олинганлиги учун, ёзувчининг яратган образлари фақат шу даврдагина эмас, барча даврларда ҳам, ҳар қандай шароитда ҳам долзарб образлар бўлиб ҳисобланади.
Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling