Маъруза 9. ХАЛҚАРО КРЕДИТ ШАКЛЛАРИ
Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томондан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кредит бир неча тур ва шаклларга бўлинади.
Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда.
1. Қисқа муддатли кредитлаш;
Узоқ муддатли кредитлаш.
Қисқа муддатли кредитлашда кредитлар бир неча ойлардан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бу турдаги кредитлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узлуксизлигини таъминлайди. Бизга маьлумки, айланма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ишлаб чиқариш соҳаларида бир йил ва ундан камроқ вақт давом қилади. Бир йил фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредитлашнинг чегараси бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли кредитлар ўз табиатига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Кредитлаш объектларининг иқтисодий моҳиятига қараб:
* товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар;
* ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўзлаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни) учун бериладиган кредитлар;
* ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бериладиган кредитлар (аккредитив очилганда, тайёр маҳсулотни жўнатганда ва бошқа ҳолларда).
2. Тўлаш муддатига қараб:
* муддатли, муддати кечиктирилган ва муддати ўтиб кетган кредитлар.
Кредитни тўлаш манбаларига қараб:
* қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан;
* грант маблағлар ҳисобидан;
* янги кредитлар жалб қилиш ҳисобидан.
Таъминланганлик тамойилининг амал қилишига қараб:
* тўғридан-тўғри таъминланганликка эга бўлган кредитлар;
* эгри (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъминланганликка эга бўлган кредитлар;
* таъминланмаган кредитлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |