Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда


Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади


Download 33.55 Kb.
bet6/9
Sana17.06.2023
Hajmi33.55 Kb.
#1525918
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАЪРУЗА 9.

Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
1. Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит-молия таш-килотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли юридик шахслар иштирок қилади.
2. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади.
3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз аксини топади.
4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати доимо банк фоизининг ўртача ставкасидан кичик бўлади.
5. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома ҳуқуқий расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставка-си) алоҳида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.
Хорижий мамлакатлар амалиётида тижорат кредити кенг тарқал-ган. МДҲ давлатлари банк амалиётида тижорат кредити қўлланил-майди. Собиқ иттифоқ даврида кредит муносабатларининг ривож-ланишига назар соладиган бўлсак, 1930-32 йиллардаги кредит исло-ҳотигача амалиётда тижорат кредитидан фойдаланилган. Бу кредит товарлар ишлаб чиқаришнинг мўл-кўлчилиги шароитида товарларни сотиш жараёнини тезлаштиришда қулай ҳисобланади. Ўтган асрнинг 30- йилларда кредитнинг бу шаклидан фойдаланишда маьлум камчиликларга йўл қўйилгани учун кредит ислоҳоти ўтказиш даво-мида бу кредитдан фойдаланиш бекор қилинди ва хўжаликлар тўғридан-тўғри банк томонидан кредитлашга ўтказилган.
Ҳозирги шароитда жаҳон амалиётида тижорат кредитнинг, асосан 3 тури қўлланилади:
* қайд қилинган тўлов муддати бўйича кредит;
* товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш бўйича кредит;
* очиқ ҳисобварақ бўйича кредитлаш.
Бунда тижорат кредити шартлари бўйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, олдинги жўнатилган товарлар бўйича қарзлар-ни тўлаш муддатигача амалга оширилиши зарур.
Корхоналар томонидан тижорат кредитидан фойдаланиш улар томонидан банк кредитидан фойдаланишни инкор қилмайди. Тижо-рат кредити банк кредитидан фарқ қилса-да, уларнинг ҳаракати бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитидан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига тўғри-дан-тўғри таъсир қиладиган кредит сифатида намоён бўла олмайди. Тижорат кредитида корхоналарнинг ҳисоб рақамларида маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар.
Шунинг учун истеъмолчи корхоналар банк кредитига эҳтиёж сезмаслиги мумкин. Айни вақтда мол сотувчи корхона фаолиятида товарларини кредитга сотганлиги учун маблағга муҳтожлик сезили-ши мумкин. Мана шу шароитда мол етказиб берувчи корхона пул маблағларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида кредит олиш учун банкга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳол, ўтган асрнинг 30-йиллар амалиётида банк томонидан эгри кредитлаш деб юритилган. Эгри кредитлаш деб юритилишининг сабаби шундаки, кредитни ҳақиқатда маблағи етарли бўлмаган корхона, мол сотиб олувчи корхона оли-ши зарур эди. Мол сотиб олувчининг хўжалик фаолиятидаги маблағ-лар етишмовчилиги мол етказиб берувчига банк томонидан кредит бериш йўли билан қопланган.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олмаган ҳолда тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Download 33.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling