Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда


Тўланадиган фоиз даражасига қараб


Download 33.55 Kb.
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi33.55 Kb.
#1525918
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАЪРУЗА 9.

Тўланадиган фоиз даражасига қараб:

* ўртача (нормал) фоиз ставкали;
* юқори фоизли;
* паст фоиз ставкали;
* фоизсиз кредитларга бўлинади.
Узоқ муддатли кредитлашда, кредитлар бир йилдан ортиқ муддатга берилади. Узоқ муддатли кредитлар асосан, асосий фонд-ларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ соҳаларни таъминлашда ишлатилади. Ҳозирги даврда узоқ муддатли кредитлар банклар томонидан жуда кам миқдорда берилсада, улар капитал қўйилмаларини, лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давлатимиз иқтисодини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташкилотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб қилиниши мумкин:
– қайта тиклашга капитал харажатларни амалга ошириш учун;
– ҳаракатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва модерниза-ция қилиш билан боғлиқ харажатлар учун;
– янги қурилиш ва қўшимча юқори самарали тадбирлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун;
янги фан, илмий техника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун ва бошқалар.
Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг ҳаракат доирасига қараб, кредитнинг қуйи-даги мустақил шакллари амалиётда қўлланилиши мумкин. Булар банк кредити, тижорат кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, хал-қаро кредит. Амалиётда кредитнинг ҳар бир шакли ҳам ўзига хос хусусиятларига кўра бир неча бўлакларга бўлиниши мумкин.
Банк кредити. Иқтисодиётда кенг тарқалган кредит муносабат-ларининг шаклларидан биридир. Унинг объекти пул маблағларини бевосита ссудага бериш жараёни ҳисобланади. Банк кредитини берувчи кредит муассасалари кредитлаш жараёнини амалга ошириш учун Марказий банкдан махсус лицензия (рухсатнома) олган бўлиш-лари зарур. Қарз олувчи сифатида юридик шахслар, аҳоли, давлат, хорижий давлат мижозлари иштирок қилишлари мумкин. Кредит муносабатларининг воситаси бўлиб, кредит шартнома ёки кредит келишуви ҳисобланади. Бу кредит тури бўйича олинадиган даромад ёки ставка томонлар билан келишилади ва банк фоизи ёки ссуда фои-зи кўринишида бўлади.
Жаҳон амалиётида банк кредитидан фойдаланишда унинг турли хил хусусиятлари ҳисобга олинади.
Қисқа муддатли банк кредитлари қарз олувчи корхонанинг хўжалик фаолиятида айланма маблағлар етишмовчилигини тўлдириш учун қўлланилади. Бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи бундай жараённинг бўлиши ссуда капитали бозорида мустақил сег-мент пул бозорининг юзага келишига олиб келади. Қисқа муддатли кредитлар фонд бозорида, савдо ва хизматлар кўрсатишда, банк-лараро кредитлаш режимида кўпроқ қўлланилади.

Download 33.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling