Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда


Ҳозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади


Download 33.55 Kb.
bet3/9
Sana17.06.2023
Hajmi33.55 Kb.
#1525918
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАЪРУЗА 9.

Ҳозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади:
– кредитларнинг жуда қисқа муддатларга (баъзида бир ойгача муддатга) берилиши;
– кредитнинг муддати ва фоиз ставкасининг бир-бирига тескари пропорционал (кредитнинг муддати жуда қисқа бўлса-да, фоиз ставкаси жуда юқори) бўлиши;
– ишлаб чиқариш соҳасидан кўпроқ муомала соҳасига хизмат кўрсатиш.
Ҳозирги вақтда бир йил муддатга бериладиган кредитлардан тижорат характеридаги фаолиятни амалга ошириш, аграр секторда ва инвестицияларни талаб қилувчи инновацион жараёнларни кредитлашда кенг фойдаланилмоқда.
Узоқ муддатли кредитлар асосий фондлар ҳаракатини таъмин-лайди ва улар кредит ресурсларнинг катта ҳажми билан ажралиб туради. Узоқ муддатли кредитлар 1 йилдан ортиқ муддатга, давлат томонидан тегишли молиявий кафолатларни олган ҳолда, кредитнинг муддати 10 йил ва ундан ортиқ муддатга узайтирилиши мумкин.
Қарзни тўлаш усули. Қарздор томонидан тўлиқ суммада тўла-надиган кредитлар. Бу усул қисқа муддатли кредитларни қайтариш-нинг анъанавий усули ҳисобланиб, ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаш-тирилиши жуда содда механизмга эга бўлади, чунки бу усулда табақалаштирилган фоиз ставкасини ҳисоблаш механизмини қўллаш талаб қилинмайди.
Кредитни тўлашда кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бўлиб тўланадиган кредитлар бўлиши мумкин. Қарзни тўлашнинг бу усулида кредитни қайтаришнинг аниқ шарт-лари кредит шартномада келтирилган бўлади. Кредитни бўлиб - бўлиб тўлаш усули кўпинча узоқ муддатли кредитларни тўлашда ишлатилади.
Кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули Амалиётда олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тўлашнинг бир неча хил усуллари мавжуд:
* Кредитни тўлаш муддати келганда, фоиз ставкасини ҳам қўшиб тўлаш усули. Бу усул бозор иқтисоди яхши тараққий қилган мамлакатларнинг хўжалик ташкилотлари фаолиятида кенг қўлланиладиган анъанавий усул бўлиб, у ҳисоб-китоб характери жиҳатидан оддий бўлади. Бу усул кўпроқ қисқа муддатли ссудаларни тўлашда қўлланилади.
* Кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бир текисда қарз олувчи томонидан тўланадиган кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули. Амалиётда бу усул узоқ муддатли кредитларни тўлашда қўлланиладиган аньанавий усулдир ва томонлар келишган ҳолда кредит бўйича фоизларни тўлашга ҳар хил ёндашишлари мумкин. Масалан, кредит узоқ муддатга берилган бўлса, кредит бўйича фоиз ставкасини тўлашни кредитдан фойдаланиб бошлаганидан бир ёки икки йил ўтгандан кейин белгилаб бериш мумкин.
* Қарз олувчига кредит берилаётган вақтда кредит учун тўланадиган фоиз бевосита банк томонидан ушлаб қолинадиган кредитлар. Кредит учун фоиз ставкасини бу усулда тўлаш ривожланган бозор иқтисодиёти шароитига мос келмайди ва у учун характерли эмас. Бу усул фақат судхўрлик капиталида ишлатилади. Мамлакатда иқтисодий ҳолат нобарқарор бўлганида банклар қисқа муддатли кредитлашни ва кредитлар бўйича фоизлар тўлашни шу усулда олиб борганлари улар учун қулай ҳисобланади ва амалиётда шу усулдан кенг фойдаланадилар.

Download 33.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling