Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда
Download 33.55 Kb.
|
МАЪРУЗА 9.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарз олувчиларнинг категориялари.
- Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш.
- Тижорат кредити.
Банк кредитининг мақсадлилиги. Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади. Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади.
Кредитнинг қайси мақсад учун берилаётганлиги кредит шартно-масида кўрсатилади ва банк томонидан берилган ресурслар қарз олувчи томонидан фақатгина шартномада кўрсатилган масалани ҳал этиш учун ишлатилади. (масалан, олинаётган товарлар бўйича ҳисоб-лашиш, иш ҳақи тўлаш ва ҳ.к. учун) Қарз олувчи томонидан кўр-сатилган мажбуриятларнинг бузилишида битимда кўрсатилган жари-малар қўлланилади. Қарз олувчиларнинг категориялари. Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотлар бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, аграр соҳада кредит олувчилар. Бу соҳанинг бўлиши – махсус кредит муасасалари - агробанкларнинг, кейинчалик қишлоқ хўжалиги соҳаларига хизмат кўрсатувчи бошқа банклар Пахтабанк, Ғаллабанк ва бошқа шу турдаги банкларнинг ташкил топишини белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бу банклар фаолиятининг ўзига хос хусусияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган мавсумийликни эътиборга олган ҳолда кредитлаш ҳисобланади. Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлар тез айланиб келиш хусусия-тига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамият-га эгадир. Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилер фирмаларига берилади. Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади. Бизнинг амалиётимизда эса бу фақатгина 1996 йилдан бошлаб кенг тарқала бошлади. Хусусийлаштириш жараёнининг ривожлани-ши, мулкка эгалик асосларининг қонунлаштирилиши ипотека кредитини янада равнақ топишига олиб келди. Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакл-лардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (ҳисоб ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади. Тижорат кредити. Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексель муомаласини вужудга келтирган ва нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ривож-ланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субъектлари сифатида юридик шахслар: мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхона-лар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қила-ди. Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини ҳуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат. Тижорат кредитнинг анъанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексель ҳисобланади. вексель бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади. Амалиётда векселнинг икки тури қўлланилади. Оддий ва ўтказ-ма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхо-нага беради ва товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хиз-матлар суммаси унинг топшириғига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйруғини ифодаловчи ҳужжат амалиётда тратта деб ҳам юритилади. Download 33.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling