Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда
Download 33.55 Kb.
|
МАЪРУЗА 9.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яхши таъминланган кредитлар.
Таъминланганликнинг мавжудлиги. Ишончли кредитлар ва уларнинг қайтарилишини таъминловчи бирдан-бир гаров шакли бевосита кредит шартномаси ҳисобланади. Кредит шартномаси шартларининг бажарилишини кредит таъминланганлигининг шарти сифатида қабул қилиш, хорижий банклар томонидан чекланган ҳажмда, ишончга сазовор бўлган доимий мижозларни қисқа муддатли кредитлаш жараёнида қўлланилади. Узоқ муддатли кредитлашда ҳам берилган кредитларни суғурта қилиш шарти билан истисно тариқасида қўлланилиши мумкин. Одатда, суғурта қилиш, қарз олувчи ҳисобидан амалга оширилади. Бизнинг амалиё-тимизда бу баьзи ҳолларда тижорат банклари томонидан ўз шўъба-ларини ва муассасаларини кредитлашда қўлланилиши мумкин.
Яхши таъминланган кредитлар. Бундай кредитлар замонавий банк кредитининг асосий тури сифатида таъминланган ссудалар ҳисобланади. Таъминланганлик сифатида қарз олувчининг ҳар хил шаклдаги мулки, кўпроқ - кўчмас мулки ва унинг ихтиёридаги қим-матли қоғозлар, бошқа мулк шакллари бўлиши мумкин. Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолларда таъминланганлик асоси бўлган мулк банк ихтиёрига ўтади ва банк уни сотиб етка-зилган зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Банк томонидан берилаётган кредит миқдори таклиф этилаётган таъминланганлик-нинг ўртача бозор нархидан паст бўлади ва мулк баҳоси томонлар-нинг келишуви натижасида аниқланади. Кредитнинг таъминланганлиги учун қабул қилинадиган мулк тез сотиладиган, олдин бирор мажбурият бўйича гаровга қўйилмаган, корхонага тегишли бўлган мулк бўлиши керак. Учинчи шахснинг молиявий кафолати ёки кафиллиги билан бериладиган ссудалар. Кредит бошқа бир ташкилотнинг кафолати асосида берилади. Кафолат берувчи корхона ёки муассаса, агар қарз олувчи кредит шартномасида кўрсатилган шартларни вақтида бажар-маса, шу туфайли банк кўрган зарарларни қоплашга кафиллик бера-ди ва фаолият давомида ҳақиқатда шундай аҳвол рўй берса ўз маблағлари ҳисобидан зарарни қоплаб беради. Молиявий кафиллик берувчи томон сифатида юридик шахслар, шунингдек турли даража-даги давлат ҳокимияти органлари иштирок қилишлари мумкин. Download 33.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling