Биринчидан: нарх қанча юқори бўлса, товарни сотишга мойил бўлган сотувчилар сони шунча кўп бўлади;
Иккинчидан: нархларнинг ошиши сотувчиларнинг даромадларини ҳам оширади;
Учинчидан: бозорнинг тўйиниши қўшимча харид қилинадиган маҳсулотларнинг нафлилик даражасини пасайтиради, шу сабабли сотувчилар қўшимча маҳсулотларни фақатгина нархларни пасайтириш орқали сотишлари мумкин.
Таклифни қуйидаги кўринишларда тасвирлаш мумкин:
Масалан, шакар таклифи ва шакар нархи ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги жадвалда акс эттириш мумкин.
Таклифни жадвал кўринишида акс эттириш:
Таклиф орқали бозор механизмини ўрганишда унинг графигини таҳлил қилиш муҳимдир. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархини ва абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган маҳсулот миқдорини белгилаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |