1. Ресурсларнинг нархлари.
2. Ишлаб чиқариш технологиялари.
3. Солиқлар, дотациялар ва субсидиялар.
4. Бошқа товарларнинг нархлари.
6. Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат.
5. Бозордаги сотувчилар сони.
Таклиф ҳажмининг ўзгариши ва таклифнинг ўзгариши
Дотация ва субсидиялар, (D, S)
Таклиф_хажмининг_ўзгариши___Таклиф_эгри_чизиғи__устида_кўчиш'>Таклиф хажмининг ўзгариши
Таклиф эгри чизиғи
устида кўчиш
Таклиф чизиғининг ўнга силжиши
Таклиф чизиғининг чапга силжиши
Таклиф ҳажмининг қисқариши
Ресурслар нархи. Таклиф билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Фирманинг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари ишлаб чиқариш харажатлари билан ўлчанади. Ресурслар нархининг кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини ошириб, таклиф ҳажмини қисқартиради ва таклиф эгри чизиғини чапга сурилишига сабаб бўлади ёки аксинча.
Технологиялар. Технологияларнинг такомиллашуви натижасида бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади, яъни камроқ харажат сарфлаб, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Бу таклиф ҳажмини оширади ва таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади. Аксинча, эски технологиялар таклиф ҳажмини ошишига тўсқинлик қилади.
Солиқлар, субсидиялар и дотациялар. Солиқ ставкаларини кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради (таклиф чизиғи чапга сурилади) ёки аксинча солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб, таклифни оширади (таклиф чизиғи ўнгга сурилади).
Давлат томонидан бирор маҳсулотни ишлаб чиқаришга субсидия (дотация) ажратилса, ишлаб чиқариш харажатлари камайиб, таклиф ошади ва таклиф чизиғи ўнгга сурилади.
Бошқа товарлар нархи. Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам таклиф чизиғини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, буғдой нархининг арзонлашуви фермерни кўпроқ пахта хомашёси етиштириш ва таклиф қилишга ундаши мумкин.
Келгусидаги ўзгаришларга бўлган муносабат. Маҳсулот нархининг келгусида ўзгаришини кутиш сотувчилар хоҳишига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Масалан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари келгусида бензин нархининг ошишини кутиб, бензин таклифини чеклаб туриши мумкин.
Сотувчилар сони. Бозорга маҳсулот олиб чиқувчи қанча сотувчилар кўп бўлса, бозор таклифи шунча кўп бўлади. Тармоққа янги фирмаларнинг оқиб кириши таклиф чизиғини ўнгга сурилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |