1. Бозор мувозанати ва мувозанат,нарх


Истеъмолчи ҳар қандай неъматдан кўп миқдорда истеъмол қилишга мойил


Download 63.97 Kb.
bet13/22
Sana19.11.2023
Hajmi63.97 Kb.
#1786839
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
6-вариант

Истеъмолчи ҳар қандай неъматдан кўп миқдорда истеъмол қилишга мойил.

  • Транзитивлик

  • Агар истеъмолчи А мажмуани В га нисбатан афзал кўрса ва В мажмуани С мажмуадан афзал кўрса, унда у А мажмуани С мажмуага нисбатан ҳам афзал кўради:

  • Субституция (ўринбосарлик)

  • Агар истеъмолчига А неъмат ўрнига ўринбосар В неъматдан кўпроқ (арзонроқ нархда) таклиф қилинса, у бунга рози бўлади.

  • Камайиб борувчи чекли нафлилик

  • Бирор бир неъматнинг чекли нафлилиги унинг истеъмолчи ихтиёрида қанча миқдорда борлигига боғлиқ.


  • Нафлик функцияси.

  • Австрия иқтисодчилар мактаби намоёндалари К.Менгер, Э.Бем-Баверк, Ф.Визерлар биринчилар қаторида талаб билан нарх, товар заҳираси ва унинг миқдори ўртасидаги боғлиқликни ўрнатишга ўринганлар. Улар асослашича, чегараланган ресурслар шароитида, уларнинг ҳажми нархга таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Улар кетма-кет истеъмол қилинадиган, бирор-бир неъматнинг нафи камайиш хусусиятига эга эканлиги тўғрисидаги қонуниятни аниқлашди.

  • Масалан, чанқаган инсон бир стакан минерал сувни зўр хоҳиш билан ичади, иккинчи стакан сув унга биринчи стакан сувдай наф бермайди, учинчиси - иккинчисига нисбатан камроқ наф беради ва ҳоказо. Бу охирги стакан сув берадиган наф нолга тенг бўлгунча давом этади. Бу эрда умумий (йиғинди) наф ошиб боради, лекин ҳар бир кейинги стакан сувдан оладиган наф камайиб боради, натижада чекли нафликнинг камайиши кузатилади.

Неъматнинг нархи, унинг умумий нафлигига эмас, балки чекли нафлилиги билан белгиланади. Демак, нафлик функцияси, нафлик даражасини истеъмол қилинган неъматлар ҳажмига боғлиқлигини ифодалайди: бу ерда TU- нафлик даражаси; x1,x2,……xn- 1, 2, ..., n - неъматлар ҳажми



  • Нафлик функцияси орқали нафақат умумий нафлиликни ифодалаш мумкин, балки айнан бир неъматдан кетма-кет истеъмол қилиш натижасида олинадиган қўшимча нафлилик миқдорини ифодаловчи чекли нафлиликни ҳам аниқлаш мумкин. Чекли нафлилик - бу нафлилик функциясидан бирор бир неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосиладир.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling