Талаб чизиғининг сурилиши
Талаб ҳажмининг қисқариши
Талаб чизиғининг ўнга силжиши
Талаб ҳажмининг қисқариши
Агар, товар нархи ўзгармаган ҳолатда истеъмолчининг даромади пасайса истеъмолчининг талаби камаяди ва талаб чизиғи параллел чапга сурилади.
Умуман олганда, товарнинг нархи ўзгармас бўлганда истеъмолчилар даромади ўзгаришининг талабга таъсири турличадир:
1. Истеъмолчининг даромади ошганда олий ва нормал категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва паст категорияли товарларга талаб пасаяди.
2. Истеъмолчининг даромади пасайганда паст категорияли товарларга бўлган талаб ошади ва аксинча олий ҳамда нормал категорияли товарларга бўлган талаб пасаяди.
Демак даромад ўзгариши билан олий ҳамда нормал категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик, паст категорияли товарларга талаб ўзгариши ўртасида эса тескари боғлиқлик мавжуд.
Талабга ўринбосар ва тўлдирувчи товарларнинг нархлари кучли таъсир кўрсатади.
Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан ўринбосар товар нархи ўзгариши ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида мол гўштини, ўринбосар товар сифатида қўй гўштини олайлик.
Агар ўринбосар товар бўлган қўй гўштининг нархи ошса, асосий товар бўлган мол гўштига талаб ошади ёки аксинча қўй гўштининг нархи пасайса, мол гўштига талаб ҳам пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |