A5
Немис олими Эрнст Энгель (1821-1896) биринчи бўлиб даромад ўзгаришининг истеъмол таркибига таъсирини тадқиқ қилган. Товарлар таркибининг даромадга нисбатан ўзгаришини ифодаловчи чизиқлар, Энгель эгри чизиқлари дейилади. Тадқиқотлар кўрсатишича, истеъмолчилар биринчи навбатда озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжини қондирадилар, ундан сўнг стандарт сифатли саноат товарларига бўлган талаб, энг охирида олий категорияли қимматбаҳо товарларга талаб қондирилади. Энди даромадни ўзгармас деб қараб, неъматлардан биттасини, масалан, Х неъматнинг нархини ўзгарувчан деб қараймиз. Фараз қилайлик, Х неъматнинг нархи (Р) кетма-кет пасайиб бормоқда, яъни Р1>Р2>Р3>Р4 ва ҳоказо. Графикда нархнинг бундай ўзгариши, бюджет чизиғининг YX1 ҳолатдан YX2, YX3 ва YX4 ҳолатларга силжитади. Бюджет чизиқларини туташтирувчи чизиқ “нарх-истеъмол” чизиғи деб аталади ва у неъматлардан бири нархининг ўзгаришини истеъмол таркибига таъсирини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |