2. Талаб ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
Талаб ва таклифни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагиларни кириши мумкин:
Жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири;
Нархларни тартибга солиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш;
Иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақи даражасини белгилаш;
Солиқлар, дотациялар, субсидиялар, импортга қўйиладиган пошлиналарнинг товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга таъсири ва бошқ.
Талаб – бу маълум вақт оралиғида, турли нархлар даражасида истеъмолчиларнинг маълум миқдордаги товарлар ва хизматларни харид қилишга бўлган хоҳиши ва имкониятларини акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
«Истеъмолчилар хоҳиши» шуни англатадики, харидорлар бозорда талаб қилинган миқдордаги товарлар ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлганда уларга ҳақ тўлашга имкониятлари етади ва тайёрдирлар.
Талаб ҳажми ва ҳақиқатда харид қилинган товарлар ҳажми ўртасида фарқ мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Талаб ҳажми фақат харидорларнинг бозордаги ҳатти-ҳаракатини ифодалайди, ҳақиқатда харид қилинадиган товарлар ҳажми эса – харидорлар ва сотувчилар томонидан биргаликда аниқланади.
Нархлар талабнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кузатишларнинг кўрсатишича, бошқа омиллар ўзгармаганда, нархлар ошганда талаб ҳажми камаяди ва аксинча нархлар пасайганда талаб ҳажми ошади. Бу ҳолат қуйидаги учта сабаб билан изоҳланади:
Биринчидан: нарх қанча паст бўлса, товарни харид қилишга мойил бўлган харидорлар сони шунча кўп бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |