1. Бозор мувозанати ва мувозанат,нарх


Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши


Download 63.97 Kb.
bet6/22
Sana19.11.2023
Hajmi63.97 Kb.
#1786839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
6-вариант

Асосий товарга бўлган талаб ўзгариши билан тўлдирувчи товар нархи ўзгариши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Масалан, асосий товар сифатида автомашина, тўлдирувчи товар сифатида бензинни олайлик.

  • Агар автомашинанинг нархи ошса, тўлдирувчи товар бўлган бензинга талаб ҳам қисман камаяди ёки аксинча автомашина нархи пасайса, бензинга талаб ошади.

    • Вақт оралиғида истеъмолчилар дидидаги, мода ва турмуш тарзидаги ўзгаришлар айрим товарлар ва хизматларга бўлган талабни оширади, айримларига бўлган талабни эса камайтиради ёки бутунлай йўқ бўлишига олиб келади.

    • Истеъмолчилар сони муайян бир бозор ёки ҳудудда талабнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шу туфайли бизнесменлар аҳоли гавжум ва кўп бўлган жойларда ўз бизнесини юритишга ҳаракат қиладилар. Аҳоли жуда кам бўлган саҳро ёки чекка ҳудудларда талаб миқдори ўта чекланган.

    • Нархлар даражаси, инфляция, солиқ ставкалари, энг кам иш ҳақи миқдори ёки мавсумийлик каби келгусидаги ўзгаришларни кутиш талаб ҳажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Масалан, келгуси ойнинг бошидан бензин нархининг ошиши эҳтимоли истеъмолчиларни бензинга бўлган талабини кескин оширади.

    • 2. Талаб функцияси.

    • Замонавий иқтисодий назариянинг аниқроқ бўлиши, у ўрганадиган иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини ўрганиш учун математик инструментдан кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараёнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар.

    • Модел деганда, иқтисодий жараённинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. Бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий-математик моделлардир. Иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди.

    • Функция - бу математик тушунча бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди.


    • Агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ёзилади:

    • Агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони n-та бўлса,

    • у ҳолда ўзгарувчили функцияни оламиз:


    • Бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин:

    • бу ерда: - талаб миқдори; - бир бирлик маҳсулот нархи.

    • Талабга нархдан бошқа барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ёзилади:

    • Талабнинг чизиқли функцияси қуйидагича ёзилади:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling