1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Buxgalteriya hisobi shakllari, memorial-order shakli


Download 0.63 Mb.
bet10/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

22.Buxgalteriya hisobi shakllari, memorial-order shakli Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳисоби юритилар экан, бундабир неча бухгалтерия ҳисоб шаклларидан фойдаланади. Корхонада қўлланиладиган ҳисоб шаклларини танлаш қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: — корхона ҳисоб ишларининг ҳажмига қараб; —бухгалтерия ходимларининг малака ва кўникмаларига қараб;
— хўжалик юритувчи субъектда олиб борилаётган ҳисоб сиёсати асосида. Хўжалик юритувчи субъектда қайси ҳисоб шакли қўлланилишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига тўлиқ амал қилиниши шарт. Бухгалтерия ҳисоби шакллари бир биридан қуйидаги хусусиятларига кўра фарқ қилади: 1. Шаклдаги регистрларнинг сони, вазифасига кўра. 2. Регистрларнинг ташқи кўринишига кўра. 3. Регистрларда хронологик ва тизимли ёзувлар акс эттирилишига кўра. 4.Синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларини биргаликда ёзиш
тартибига кўра. 5. Ёзувларни ёзиш тартиби ва техника воситаларнинг қўллаш тартибига кўра. Қуйида бухгалтерия ҳисоби шаклларини алоҳида - алоҳида кўриб ўтиш орқали уларнинг хусусиятларига тўхтаб ўтамиз. «Мемориаль-ордер» шакли.Бухгалтерия ҳисобининг мемориаль-ордер шакли ҳозирги вақтда кам фойдаланиб асосан, кичик корхоналар ва давлат муассасаларида қўлланилади. «Мемориаль» сўзининг маъноси «Хотира ёки эсдалик» демакдир. Мемориаль-ордер шакли асосида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби шаклида ҳужжатлар қайта ишланиши ва ҳисоб регистирларида акс
эттирилиши кетма-кетлиги келтирилган. Ушбу бухгалтерия ҳисоб шаклини ўзига хос хусусияти шундаки, хўжалик жараёнларини ёзиш учун синтетик ва аналитик ҳисоб учун махсус жамғарма оборот (айланма) ведомостлардан фойдаланади. Бухгалтерияга топширилган дастлабки ҳужжатлар ҳар томонлама текширилгач, синтетик ва аналитик ҳисоб махсус оборот (айланма) ведомостлари тўлдирилади. бундай жамғарма оборот (айланма) ведомостлари асосий воситалар, пул маблағлари ва қўйилмалар, ишлаб чиқариш захиралари ва тайёр маҳсулот, ишлаб чиқариш харажатлари, мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш, меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб- китоблар, бюджет билан, ижтимоий суғурта ташкилотлари билан ҳисоб- китоблар, маҳсулот (иш, хизмат) сотиш ва бошқа счётлар учун ташкил этилади. Бухгалтерия ҳисоби мемориал-ордер шаклининг умумий Чизмasi Юқорида келтирилган ведомостлар ва синтетик ҳисоб регистрлари асосида мемориаль-ордерлар тузилади. Мемориаль-ордер бир ойга бир марта очилади ва ойнинг охрида ёпилади. Бухгалтерия ҳисобининг мемориаль- ордер шакли кўпроқ қўл меҳнатига асосланган. Қуйида мемориаль-ордер шаклида ишлатиладиган ҳисоб регистрлари келтириб ўтилади: Мемориаль-ордер бухгалтерия ҳисобининг энг оддий шакллларидан бири бўлиб, унда ёзилган маълумотлар ҳар ойда «бош китоб журналига»
тарқатилади.Ўз навбатида «Бош китоб» журнали асосида оборот ва қолдиқ суммалар аниқланади, шундан сўнг, счётлардаги қолдиқ суммалари тегишли тартибда ҳисоботнинг бошқа шаклларига ёзилади. «Бош китоб» даги счётлар дебет оборотлари йиғиндиси, улар кредит оборотлари йиғиндиси билан шунингдек, «Ордер бўйича суммалар» қатори жами билан тенг бўлмоғи зарур. Мемориаль-ордер бухгалтерия ҳисоб шаклининг қуйидаги афзалликлари мавжуд: — ҳисоб жараёнларини қатъий кетма-кетлиги таъминланади;—регистрлар андозавий шаклларидан фойдаланиш имкониятининг
мавжудлиги;—ҳисоб юритиш тартибини оддийлиги ва тушунар- лилиги; —бухгалтерия ходимлари малакасига кўра, ҳисоб ишларини тақсимлаш имкониятининг мавжудлиги; —мемориаль-ордердаги маълумотларни «Бош китоб» га кўчириб ёзишнинг қулайлиги. Мемориаль-ордер шакли юқоридаги афзалликларга эга бўлиши билан бирга, баъзи бир камчиликларга ҳам эгадир: — ҳисоб ишларининг кўп қўл меҳнатни талаб қилиши; — аналитик ва синтетик ҳисобнинг алоҳида юритилиши, яъни ҳисобни алоҳида юритилиши натижасида синте- тик ҳисобдан аналитик ҳисобни орқада қолиши вужудга келади; — турли ҳисоб регистрларда битта хўжалик жараёнини қайта-қайта ёзилиши;
— хўжалик жараёнларини икки ёқлама ёзув усулида акс эттириш учун асос ҳужжатлар илова қилинмаслиги;— ҳисобот даври бошига ва охирига юритилаётган счёт бўйича сальдони (қолдиқни) акс эттирилмаслиги.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling