1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Ikkiyoqlama yozuv va uning asoslanishi


Download 0.63 Mb.
bet6/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

12. Ikkiyoqlama yozuv va uning asoslanishi.Жамиятда иккиёқлама ёзувнинг пайдо бўлиши бухгалтерия ҳисоби ривожланишига асос бўлган. XIII—XIV асрларда иккиёқлама ёзув тизими пайдо бўлди ва Шимолий Италиянинг бир неча савдо марказ- ларида ундан фойдаланила бошланди. Топилган ягона қўлёзмаларга кўра иккиёқлама ёзув 1340- йили пайдо бўлган. Яна бошқа манбаларга кўра бундан ҳам олдинроқ Франциянинг Шампан вилояти савдо фирмаларида (1299—1300) иккиёқлама ёзувдан фойдаланилган. Унинг асосчиси Италияда яшаган француз монархи Луко Пачоли ҳисобланади. У ўзининг улкан иши ҳисобланган «Счёт ва ёзувлар тўғрисида рисола»13 номли асарида (1494- йил) ҳисоб ёзувлари бўйича тушунчани очиб берди. Ҳозирда ҳам бу китоб жуда долзарб ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектлар қайси тармоққа қарашлилигидан ва унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим икки ва ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларнинг ташкил топиш манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини счётларда акс эттиришда икки ёки ундан ортиқ счётлардан фойдаланилади.Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган хўжалик жараёнлари туфайли маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари бир-бири билан боғланади ва натижада улар учун мўлжалланган бухгалтерия ҳисоби счётлари ҳам бир-бири билан боғланади (бу боғланиш «Счётлар корреспонденцияси» дейилади). Счётлар боғланишининг бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттирилишига «Иккиёқлама ёзув» (бухгалтерия проводкаси) деб айтилади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, иккиёқлама ёзув — бу хўжалик жараёнида вужудга келадиган ўзгаришларнинг счётлар тизими орқали ифодаланишидир. Иккиёқлама ёзув усулининг аҳамияти шундаки, унинг ёрдамида, ҳисоб ишлари тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади. Амалиётда хўжалик жараёнини бир счёти дебети ва иккинчи счётнинг кредитида акс эттирилиши бухгалтерия проводкаси дейилади. 13. Oborot vedomost (aylanma qaydnoma)larini tuzish. Ularning turlari, shakli va tuzish tartibi Хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд бўлган хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳолати ҳақида, умуман корхона хўжалик фаолияти, молиявий натижаларига баҳо бериш учун баланс тузилади. Маълумотларни балансга кўчиришдан олдин ҳисоб ишлари тўғри юритилганлигини ҳамда хўжалик молиявий ҳолатига баҳо бериш ва баланс тузиш учун айланма ведомостлари тузилади. Бухгалтерия ҳисоби счётлари кўриб ўтилганидек, бир хўжалик маблағлари ёки уларнинг ташкил топиш манбалари тўғрисида маълумот беради. Оборот ведомостлар эса бухгалтерия ҳисоби счётлари маълумотларини жамловчи жадвалдир. Оборот ведомостлар корхонанинг барча ўз маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳаракати тўғриси- даги кўрсаткичларни бухгалтерия ҳисоби счётлари маълумотлари асосида ойлар бўйича умумлаштириш учун очилади. Оборот ведомостлари икки хил бўлади: 1. Синтетик ҳисоб, синтетик счётлари бўйича оборот ведомости. 2. Аналитик ҳисоб, аналитик счётлари бўйича оборот ведомости. Оборот ведомостларида объектларнинг бошланғич қолдиғи ой давомидаги ҳаракати ва ой охирига қолдиғи акс эттирилади. Аналитик счёт қайси синтетик счёт доирасида очилган бўлса, унинг айланма қайдномадаги маълумотлари тегишли синтетик счёт маълумотлари билан мос келиши зарур. Синтентик ҳисоб счётлари бўйича айланма бошланғич қолдиқ қаторидаги Дебет ва Кредит суммалари тенг келиши шарт бу тенглик улардаги кўрсаткичлар хўжалик маблағлари (актив счётлар) ва улар ташкил топиш манбалари (пассив счётлар) бошланғич қолдиқларини билдириши билан изоҳланади. Айланма бўлимидаги Дебет ва Кредит суммалари жамининг ҳам тенглиги зарурий шарт бўлиб, бу тенглик эса хўжалик жараёнларини бухгалтерия проводкаси орқали бир вақтда бир хил суммани бир счётнинг дебети ва икки счёт кредитида икки ёқлама ёзув орқали акс эттириши билан изоҳланади. Охирги бўлимдаги Дебет ва Кредит суммаларнинг жами тенглиги корхонадаги мавжуд бўлган хўжалик маблағлар ва улар ташкил топган манба- ларини айланма қайднома тузилаётган вақтдаги миқдор ҳолатини билдириши билан тушунтирилади. 14. Biznes jarayonlarining asosiy ko‘rsatkichlari va ularning ahamiyati. Xo‘jalik jarayonlari turlari: ta’minot, ishlab chiqarish, sotish. Корхона ўз фаолиятини узлуксиз олиб бориши учун маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда доимо товармоддий қийматликларга эҳтиёж сезади. Ушбу эҳтиёжини қондириш учун корхона хўжалик жараёни 3 та фаза: таъминот жараёни, ишлаб чиқариш жараёни ва сотиш (реализация) жараёни мунтазам равишда олиб боради. Ҳамма жараёнлар таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари айрим-айрим олинган хўжалик операциялар иборат бўлади. Таъминот жараёни- Ҳар қандай корхона ўз хўжалик фаолиятини бошлашдан олдин аввал унга керак бўлган моддий бойликлар билан таъминланган бўлиши лозим. Корхона зарур бўлган бу моддий қийматликларни мол етказиб берувчилардан тузилган шартномага асосан 74 олади. Шартномада муайян моддий қийматликнинг номи, сони, сифати, баҳоси, ассортименти ва қайси муддатда олиб келиниши кўрсатилган бўлади. Ишлаб чиқариш жараёни - Ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун корхона тегишли моддий қийматликларга эга бўлиши керак. Шу моддий қийматликлардан фойдаланиб ишлаб чиқариш жараёнида бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқаришга қилинган ҳаражатларни акс эттиради ҳамда ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларни қайд қилади . Сотиш (реализация) жараёни - Ишлаб чиқариш жараёнидан сўнг яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва кейинги ишлаб чиқаришни амалга оширишдан маҳсулотларни сотиш фазасига келади. Корхона маблағининг айланишининг бошқа фазалари муомала сферасида амалга оширилади. Муомала сфераси корхонани моддий қийматликлар билан таъминлаш ва тайёр маҳсулотларни сотиш фазасидан иборат.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling