27. Hакд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш шакллари.Корхоналар бошқа юридик шахслар, давлат назорат органлари ва бошқа ташкилотлар билан бўладиган ҳисоб-китобларини асосан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўринишида амалга оширади. Маблағларни бир ҳисоб рақамидан иккинчи ҳисоб рақамига нақд пул иштирокисиз, пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб-китоблар дейилади.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар 1995 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш тўғрисида»ги 60-йўриқномага асосан олиб борилади
28. Банк муассасасида ҳисоб-китоб счётини очиш учун корхона қуйидагиларни тақдим қилиши лозим:солиқ органида рўйхатдан ўтганлиги ва идентификациялашган солиқ тўловчи номери берилганлиги тўғрисида нотариусда тасдиқланган гувоҳнома кўчирмаси ёки шахс солиқ тўловчи субъект эмаслиги тўғрисида маълумот.ҳисобварақни очиш ҳақида ариза (уни корхона раҳбари имзолаши шарт); корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақид Корхонанинг ҳисобварағида олинган материаллар, асосий воситалар учун мол юборувчига тўланмалари, бюджетдан, ижтимоий суғуртадан бўлган қарзни тўлаш, иш ҳақи бериш учун кассага олинган пул ва бошқа заруриятлар учун тўланган пул маблағлари акс эттирилади.
29. Накд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисобини ҳужжатлаштириш тартиби.Ҳисоб-китоб счёти бўйича барча муомалалар ҳисоб-китоб счётининг эгаси розилиги билан белгиланган шаклдаги тўлов (банк) ҳужжатлари асосида амалга оширилади.Тўлов шакллари деганда, одатда, ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, кредитор ҳисобига маблағларни ўтказиш усули, ҳисоб-китоб ҳужжати тури ва ҳужжатлар айланиш тартиби билан фарқланувчи нақд пулсиз тўловлар шартлари кўзда тутилади.
30. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари харакати ҳисобини юритиш.Хўжалик юритувчи субъект бухгалтерияси ҳисоб-китоб счётидан кўчирма ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳар томонлама тек-ширгандан сўнг, ҳужжатларни қайта ишлаш учун ҳисоблаш ма-шиналарига беради.Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклини қўлловчи хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб-китоб счётининг кредити бўйича ёзувлар 2-журнал-ордерга, дебети бўйича ёзувлар эса 2-ведомостга ёзиб борилади.Журнал-ордер ва ведомостга ёзув банкдан олинган кўчирма ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ёзилади. Журнал-ордер ва ведомостнинг ойлик жами суммаси «Бош китоб»га кўчирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |