1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Schetlar tizimi va bux balansidagi o’zgarishlar


Download 0.63 Mb.
bet5/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

7.Schetlar tizimi va bux balansidagi o’zgarishlar. Балансда акс эттириладиган хўжалик маблағлари ва уларнинг келар манбалари алоҳида турлари бўйича пул ўлчов бирлигида ифодаланади. Баланс моддаларини баҳолаш тамойили барча корхоналр учун бир хил бўлади. Баҳолаш асосида ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ёки маҳсулот тайёрлаш ҳақиқий таннархи ётади. Бухгалтерия баланси моддаларининг баҳоси аниқ бўлиши, яъни маблағлар ва уларнинг пайдо бўлиш манбалари турларини ҳақиқий ҳажмида акс эттириш керак. Актив ва пассив моддаларини баҳолашнинг ҳақиқийлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ишончлилиги билан таъминланади. Балансдаги моддалар бўйича кўрсаткичлар ҳисобот йили бошига ва ҳисобот даври охирига кўрсатилади. Бундай тартиб ўрнатилишига сабаб, иккала муддатдаги маълумотларни ўрганиш, таққослаш орқали хўжалик маблағлари ва хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларини ўзгариб бориши ҳақида хулосага, маълум бир зарур фикрларга келиш мумкин. Уларнинг натижасида оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади.

8. Xo’jalik jarayonlari natijasida balansdagi o’zgarishlar. Хўжалик жараёнлари натижасида балансдаги бир томонлама ўзгаришлар қуйидаги икки турга ажратиш мумкин: 1)хўжалик жараёнлари туфайли баланснинг фақат актив томони ўзгаради, пассив томонига таъсир етмайди ва баланс оз тенглигини сақлб қолади. Бунда хўжалик маблағларининг ўрни жойлашган жойлари ўзгаради холос. +A;-A=П. 2) хўжалик жараёнлари туфайли баланснинг фақат пассив томони ўзгаради, актив томонига таъсир етмайди ва баланс оз тенглигини сақлб қолади. Бунда хўжалик маблағларининг келар манбаларининг мазмуни ўзгаради . A=+П;-П. Хўжалик жараёнлари натижасида балансдаги икки томонлама ўзгаришлар қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:1) хўжалик жараёнлари туфайли баланснинг ҳар икки томони бир хил суммага кўпаяди ва баланс ўз тенглиини сақлаб қолади. Бунда хўжалик маблағларининг ва уларнинг келар манбаларининг баланс қиймати бир хил суммага кўпаяди. + A=+П. 2) хўжалик жараёнлари туфайли баланснинг ҳар икки томони бир хил суммага камаяди ва баланс ўз тенглиини сақлаб қолади. Бунда хўжалик маблағларининг ва уларнинг келар манбаларининг баланс қиймати бир хил суммага камаяди. - A=-П
9. Hisob varaqlar haqida tushuncha.Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳисобини юритиш заруриятида корхонанинг хўжалик жараёнлари натижасида доимо таркибий ва миқдорий жиҳатдан ўзгариб борадиган хўжалик маблағлари ҳақида ҳар доимо маълумотга эга бўлиб туриш талаб этилади. Бу талабни бажариш учун эса хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларни ҳисобда гуруҳлаб бориш ва тезкор назорат ўрнатиши керак бўлади. Бунинг учун бух-галтерия ҳисоби элементларидан бири счётлар тизимидан фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисобида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракати тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун ҳар бир маблағ, манба ва хўжалик жараёнлари алоҳида-алоҳида рақамлар билан белгиланади. Маблағ, манба ва хўжалик жараёнлари учун белгиланган рақамлар бухгалтерия счётлари деб юритилади. Бухгалтерия ҳисоби счётларининг икки томони бўлиб, бир томони «Дебет», иккинчи томони томони «Кредит» деб юритилади.
11.Sintetik va analitik schetlar. Хўжалик жараёнлари рўй бериши натижасида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларини доимо миқдорий, таркибий ҳамда жойлашиши жиҳатидан ўзгариб боришини ҳужжатлаштириш, бухгалтерия проводкалари ёрдамида счётларда акс эттириб бориш бухгалтерия ҳисобининг асоси ҳисобланади. Олдинги саволларимизда кўриб ўтганимиздек, счётларни улар маълумотларни қай даражада акс эттиришига қараб синтетик ва аналитик ёзувга ажаратиш мумкин. Синтетик ёзувда хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотлар умумлаштириб, пул ўлчов бирлигида акс эттирилади. Синтетик счётлар орқали юритиладиган ҳисоб эса синтетик ҳисоб деб аталади. Аналитик ҳисоб хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари ҳақидаги маълумотларни уларнинг алоҳида турлари бўйича, аниқ кўрсаткичлар орқали олишда фойдаланилади. Аналитик счётлар миқдори у қўлланилаётган корхона, ташкилот ва хўжаликнинг қайси соҳасида эканлигига, уларнинг фаолият доираси катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади. Аналитик счётлар бўйича юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб дейилади. Қуйидаги мисоллар орқали синтетик ва аналитик счётларнинг бир-биридан фарқи ва шу билан бирга уларнинг ўзаро боғлиқлиги кўриб ўтилади. Синтетик ва аналитик счётларнинг бир - биридан фарқи шундаки, синтетик счётларда хўжалик маблағлари ва улар манбалари умумлаштириб кўрсатилса, аналитик счётларда эса улар ҳақидаги маълумотлар уларнинг турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳамда уч ўлчов бирлиги ҳам қўлланилиб акс эттирилади. Аналитик счётлардаги маълумотларнинг жами уларни умумлаштирувчи синтетик счётнинг маълумоти билан тенг келиши зарурлиги —бу счётларнинг ўзаро алоқадорлигини ва бир-бирини тўлдириб боришини билдиради.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling