Қазилма бойликларни қазиб олиш ҳақидаги биринчи геологик тушунчалар қадим замонлардан бери мавжуд. Одамлар кейинроқ мис, қўрғошин, қалай, кумуш, олтин, ундан кейин эса темир маъдани билан танишганлар. Улар аста - секин қимматбаҳо минерал ва тоғ жинсларидан фойдаланганлар: оҳанрабо, лазурит, фируза ва бошқалардан зийнат буюмлари ясай бошлаганлар. - Қазилма бойликларни қазиб олиш ҳақидаги биринчи геологик тушунчалар қадим замонлардан бери мавжуд. Одамлар кейинроқ мис, қўрғошин, қалай, кумуш, олтин, ундан кейин эса темир маъдани билан танишганлар. Улар аста - секин қимматбаҳо минерал ва тоғ жинсларидан фойдаланганлар: оҳанрабо, лазурит, фируза ва бошқалардан зийнат буюмлари ясай бошлаганлар.
- Дастлабки Ер ҳақидаги ёзма маълумотлар Бобил (ҳозиги Ироқ) давлатига мансуб. Дунёнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги дастлабки ривоятлар Месопотамияда, милоддан аввалги 4 - 3 минг йилликда илк синфий давлатлар - Ур, Урук Лагаш ва бошқаларда вужудга келган. Булар эрамиздан аввалги 626 - 538 й. маълумотлар Жанубий Месопотамияда ҳукмронлик қилган Халдея династиясининг янги Бобил подшолигига қарашли шаҳарларда топилган гилдан ясалган буюмларда ёзиб қолдирилган.
- Тахминан эрамиздан аввалги XX - XIX - асрларда Хитойда муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган «Сан Хей Дин - тоғ ва денгизлар ҳақидаги қадимги ривоятлар» деган тўплам ёзилган. Олдинроқ унинг айрим қисмлари суяк, ёғоч, нефритдан ясалган тахталарга ёзилган. Кейинги асрларда унга қўшимчалар киритилган ва сўнгги нусхасининг яратилиши эрамиздан аввалги 400 йилларга тўғри келади.
- Бу қўлёзмада 17 та минерал: олтин, кумуш, қалай, мис, темир, магнетит, куприт, арагонит, реалгар, яшма, нефрит ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар берилган.
- Япония ва Шарқий Хитой денгизларидаги оролларда тез - тез содир бўлиб турадиган зилзилалар маҳаллий аҳолини жуда қизиқтирган ва бу ҳодисани ўрганиш учун 132 инчи йилда Чжан Хэн биринчи бўлиб энг оддий сейсмограф ихтиро қилган.
- Геродот (эрамиздан аввалги 484 - 466 йиллар) Миср ерининг пайдо бўлиши тарихини ёзган. У Миср ўтмишда Ўрта ер денгизининг Эфиопиягача чўзилган акваториясининг кейинги вақтларда қуруқликка айланган қўлтиғи эканлигини шу ердаги тоғларда топилган денгиз чиғаноқларининг қолдиқлари ҳамда бошқа далилий ашёлар билан исботлаб берган. Юнон олими Арасту ҳам (эрамиздан аввалги 384 - 322 йй.) геология фанининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган.
- Александрия олимлари астрономиянининг тараққиётига муҳим ҳисса қўшган. Аристарх Самосский (эрамиздан аввалги 320 - 250 йй.) ва унинг замондошлари Қуёш ва Ойнинг катталигини ўлчашга уринганлар. Дунёнинг маркази Ер эмас, балки Қуёшдир, Ер Қуёш атрофида айланади деб тахмин қилганлар. Уларнинг бундай қарашлари Николай Коперник ғоясидан (XVIII аср) олдин баён этилган.
- Абу Райхон Беруний ўзининг араб тилида ёзган бир қатор асарларида Ер, минераллар, маъданлар, геологик жараёнлар тўғрисида жуда ажойиб фикрларни ёзиб қолдирган.
- Беруний ернинг думалоқлигига ишониш билан бирга унинг катталигини ҳам биринчилар қаторида аниқлаган. Олимнинг астраномик рисоласидаги схематик харитаси Эски Дунёни яхши билганлигидан далолат беради. Берунийнинг бу соҳадаги ишлари ғарб географиясидан олдинда турган. Беруний ўша вақтдаги ўзининг харитасига афсонавий давлатлар ва Каспийбўйи мамлакатларини жойлаштирмайди, балки Хоразм ва Ҳиндистоннинг геологиясини тавсифлашга уриниб, оқар сувлар фаолияти ҳақидаги илмий фикрларини аниқ ифодалаб берган.
- Беруний айрим олимларнинг худонинг хоҳиши билан ариқдаги сув орқага қараб оқиши мумкин, деган нотўғри фикрларини фош этиб, сув оқимининг асл моҳиятини талқин этади ва у табиат қонунларига мос жараён эканлигини исботлаб берган.
- Абу Райхон Беруний (979-1048 йй).
- Берунийнинг замондоши буюк олим, табиатшунос ва файласуф Абу Али ибн Сино ҳам геология фанининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган. Ибн Синонинг геологик дунёқарашлари унинг илмий қомуси «Ашшифо» (Қалбни даволаш) номли китобининг «Табиат» деган бўлимида ёритилган.
- Ибн Синонинг тошлар пайдо бўлишида зилзила ва тоғ қулашлари, ерларнинг ўпирилиши катта аҳамиятга эгалиги, ҳайвон ва ўсимликларнинг тошга айланиши тўғрисида ажойиб фикрлари бор. Ибн Сино томонидан темир ва тош материалларнинг пайдо бўлиши ҳақида айтилган фикрлари жуда қизиқарлидир. Ибн Сино ҳозирги аҳоли яшайдиган ўлкалар ўтмишда «ҳаётсиз ерлар ва денгиз ости бўлган» деган илғор фикрларни илгари сурган.
- Абу Али ибн Сино (980- 1037йй).
- Рус олими М.В.Ломоносов геология фанига улкан ҳисса қўшган. Унинг «Ер қатламлари ҳақида» номли асари жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Уни Россия геологиясининг асосчиси деб бежиз айтишмаган.
- М.В.Ломоносов (1711-1765йй).
- Ўзбекистон ҳудудининг геологиясини режали ўрганиш XX - асрнинг 30 - йилларидан бошланган. Жумладан, машҳур геолог Х.М.Абдуллаевнинг «Маъданларнинг интрузиялар билан генетик боғлиқлиги», «Дайкалар ва маъданланиш», «Ўрта Осиёда магматизм ва маъданланиш» каби асарлари фойдали қазилмаларни қидиришда доим дастуруламал вазифасини бажариб келмоқда.
- Ҳ.М.Абдуллаев (1912-1962йй).
Геология атамасини ким ва қачон фанга киритган? - Геология атамасини ким ва қачон фанга киритган?
- Геология фанининг асосий тармоқлари ҳақида нималарни биласиз?
- Геология қайси фанлар билан узвий алоқада?
Do'stlaringiz bilan baham: |