- Йўналиш: 5311700 – “Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (нефть ва газ конлари)”
- Фаннинг номи: Умумий ва тарихий геология.
- 1-Cеместр.
- Маъруза 45 соат
- Амалий 30 соат
- Мустақил таълим 66 соат
- Маърузачи, амалий машғулотни маслаҳат ва мустақил
- машғулотларни олиб борувчи:
- Ўқитувчи: Норинов Фахриёр Қурбонович
- Факультет: Геология ва кончилик
- Мавзу: Фаннинг мазмуни, вазифалари ва бошқа фанлар билан алоқаси.
- Режа:
- Геология фани ҳақида умумий тушунча.
- Геология фанининг асосий тармоқлари.
- Геология - Ер ҳақидаги фан бўлиб, юнонча гео - ер, логос - фан маъносини англатади. Геология табиий фанлар тизимига киради ва у Ернинг тузилиши, пайдо бўлиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганади. «Геология» атамасини биринчи бўлиб норвегиялик олим М.П.Эшольт 1657 йилда фанга киритган.
- Ер шар шаклидаги табиий жисм бўлиб, Қуёш тизимидаги осмон жисмларидан бири ҳисобланади. Ер шари турли табиий фанларнинг ўрганиш объектидир. Астрономия Ернинг фазода тутган ўрнини, география, геодезия, геоморфология Ер сиртининг табиати, табиий муҳитлари, рельеф шакллари ҳамда элементларини ўрганади. Биология эса ерда тирик ҳаёт - ўсимлик ва ҳайвонот олами эволюциясини, тупроқшунослик Ернинг энг устки ҳосилдор юпқа қатламини ўрганади. Қурилиш мухандислари Ерни қурилиш материаллари манбаи деб қарашадилар. Юқорида қайд этилган фан соҳалари ернинг фақат устки қатламларида содир бўлаётган жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиши ҳамда ўзгаришинигина ўрганади.
-
- Геология фани эса ернинг устки қисмини ўрганиш билан бир қаторда, унинг ички тузилишини, таркибини ва ундаги кечаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг ривожланиш қонуниятларини ҳам ўрганади. Геологлар Ерни турли минерал ва тоғ жинсларидан таркиб топган, ички ва ташқи кучлар таъсирида доим ўзгариб турадиган шарсимон табиий жисм деб тушунадилар.
- Геология фани ўрганадиган масалалар кенг кўламли бўлганлиги сабабли турли йўналишлар ва соҳалардан таркиб топган, уларнинг ҳар бири муайян вазифаларни ечади.
- Ернинг моддий таркибини минералогия (минераллар ҳақидаги фан) ва кристаллография (кристаллар ҳақидаги фан), петрография (тоғ жинслари ҳақидаги фан), геокимё (Ер кимёсини ўрганувчи фан), палеонтология (қадимги организмларнинг тошқотган қолдиқлари ҳақидаги фан), тупроқшунослик (тупроқ ҳақидаги фан), фойдали қазилмалар геологияси (минерал хом ашёларни ўрганувчи фан), гидрогеология (ерости сувлари ҳақидаги фан) ва бошқалар ўрганади. Ер юзасининг шакллари, уларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тараққиётини геоморфология фани ўрганади. Ернинг ёши ва қатламлар орасидаги муносабатларни стратиграфия, тектоник ҳаракатларни геотектоника ва структураларни структуравий геология ўрганади.
- Геологик билимларнинг шаклланиши ва тараққиёти узоқ ўтмишга бориб тақалади. Геология фан тариқасида икки асрдан кўпроқ вақт олдин шаклланган. Ўтмишда уни ҳудди география сингари фалсафанинг бир қисми деб қарашган. Фақат XVIII - асрда Н.Стено (Италия), М.В.Ломоносов (Россия), А.Вернер (Германия), Ж.Бюффон, Ж.Кювье, А.Броньяр (Франция), Д.Геттон (Шотландия), У.Смит (Англия) ва бошқаларнинг умумлаштирилган ва фундаментал ишлари туфайли геология мустақил фан тармоғи сифатида шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |