1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб
Цивилизацияга эришган мамлакатларнинг энг муҳим хусусияти нимадарда намоён бўлади?
Download 55.5 Kb.
|
TAVSIFNOMA Talaba
9. Цивилизацияга эришган мамлакатларнинг энг муҳим хусусияти нимадарда намоён бўлади?
Жавоб: Цивилизацияга эришган мамлакатларнинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, уларда умуминсоний қадриятлар мавжуддир. Бундай қадриятлар: 1. Ижтимоий муносабатлар соҳасида - ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасининг, замонавий технологиянинг мавжудлиги, илмий-техник революция ютуқлари ва ҳоказолар; 2. Иқтисодий соҳада - товар - пул муносабатлари системаси, бозорнинг мавжудлиги; 3. Сиёсий соҳада-демократик нормалар асосида иш юритувчи ҳуқуқий давлатнинг мавжудлиги; 4. Маънавият соҳасида - фан, санъат, маданиятнинг буюк ютуқларини, ижодкор ва тафаккур маҳсулини; 5. Ахлоқий муносабатлар соҳасида - умуминсоний ахлоқий қадриятларни, инсоннинг жамиятдаги мавқеи ва ҳоказони ўз ичига олади. Бугунги кунда юз йиллар муқаддам бўлганидек, цивилизацияларнингривожланиши халқлар ва уларнинг сиёсий лидерларининг эзгу истаги ва саъй-ҳаракатларига боғлиқдир. Янги тараққиёт йўлидан бораётган Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. Унинг ижтимоий тараққиёт, демократия, халқлар дўстлиги ва тинчлиги йўлида олиб бораётган кураши митақада ижтимоий-сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этяпти. Ўз ечимини кутаётган муаммо шундан иборатки, Ўзбекистон “изм”лардан ҳоли бўлган ва ўтмишдаги барча локал цивилизациялар ютуқларини технологик ва социал-сиёсий асосда уйғунлаштирадиган жаҳон цивилизациясида ўзининг муносиб ўрнини топа оладими? Ўзбекистон жаҳон цивилизациясининг муҳим элементи сифатида унинг ривожланишига қандай ҳисса қўша олади? Ўзбекистон олдида ривожланиш йўлини танлаш эмас, балки яхлит жаҳон ҳамжамиятининг ва уни ташкил этувчи мамлакатларнинг ривожланиш усуллари ва механизмларини танлаш муаммоси турибди. Ўзбекистон тараққиётига, унинг истиқболига цивилизацияли ёндашиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланди. Миллий истиқлол шарофати билан биз, ниҳоят, жаҳонда рўй бераётган оламшумул ўзгаришларга, аждодларимиз тарихига очиқ кўз билан қараш, Ўзбекистоннинг бугунги ҳолатини жаҳон цивилизацияси эришган даража билан қиёслаш имконига эга бўляпмиз. Ҳеч шубҳа йўқки, бой тарихий ва маданий анъаналарга эга бўлган ўзбек халқи жаҳонга буюк алломаларини бера олган, ўзига хос цивилизация яратиб, жаҳон маданияти ва цивилизацияси тараққиётига муносиб улуш қўша олган халқдир. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling