1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб
Download 55.5 Kb.
|
TAVSIFNOMA Talaba
1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб: XIX асрда яшаб ижод қилган таниқли америкалик этнограф Г.Л.Морган ва ундан кейин Ф.Энгельс цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида: 1) ақлий меҳнат ва жисмоний меҳнатнинг ажралиб чиқиши; 2) ёзувнинг пайдо бўлиши; 3) иқтисодий ва маданий марказ сифатида шаҳарнинг мавжудлигини кўрсатганлар . Албатта, бу ерда гап илк цивилизацияларнинг муҳим элементлари устида боряпти. ТадқиқотчиГ.Чайлд конкрет ашёвий далилларга таяниб, цивилизациянинг қуйидаги муҳим белгиларини кўрсатган эди: - шаҳарнинг мавжудлиги; - айрбошлашни эмас, балки савдони назарда тутувчи иқтисодиётнинг жадал ривожланган даражаси; - ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиши; - солиқларнинг жорий этилиши; - имтиёзли синфларнинг мавжудлиги; - давлат; - фан куртакларининг пайдо бўлиши; - санъатнинг вужудга келиши . Цивилизациянинг энг муҳим элементлари масаласи 1958 йили Чикагода бўлиб ўтган симпозиумда, 1972 йили Лондонда бўлиб ўтган халқаро семинарда фаол муҳокама қилинди. Цивилизацияларнинг энг муҳим белгилари (элементлари) сифатида: - ибодатхона ва коҳинлар институтининг ажралиб чиқиши; - диннинг пайдо бўлиши; - демографик омиллар кўрсатилди. У.Адамснинг фикрича, цивилизация жамиятнинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб, унинг энг муҳим белгилари: - ривожланган технологиянинг мавжудлиги; - ихтисослашган хўжалик; - зеб-зийнат предметлари ишлаб чиқариш; - савдо-сотиқ; - иқтисодиётнинг бир марказдан бошқарилиши; - социал стратификация; - шаҳар ёки йирик маъмурий марказлар; - ҳуқуқий институтларнинг ривожланиши; - мунтазам армия; - ҳарбий идора; - қуролланишнинг ихтисослашуви; - бошқаришнинг давлат шакли; - монотеистик дин шакли; - кодлашган тарих; - монументал маъморчилик ва санъатнинг мавжудлигидир . А.Жалолов ҳозирги замон цивилизациясини ташкил этувчи элементлар, компонентлар сифатида: тил, ёзув, тарих, урф-одатлар, дин, давлат муассасалари, ўзини идентификациялаш, ўзига хос ҳаёт тарзи, менталлик ва бошқаларни кўрсатади . Бизнингча, цивилизация шаклланишининг зарур шарт-шароитлари билан унинг энг муҳим белгиларини айнийлаштириш қатор англашилмовчиликларни келтириб чиқаради. Кишилик жамиятнинг нормал яшаши ва фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида кўрсатиш мунозарали ва шубҳалидир. Юқорида тилга олинган ва цивилизация белгилари сифатида кўрсатилаётган омилларнинг мавжудлик факти, афсуски, цивилизация мавжудлигини исботлаш учун асос бўла олмайди. Бу худди олий маълумотга ва буни тасдиқловчи дипломга эга бўлган ҳар бир одамни маънавияти юксак киши деб бўлмаслигига ўхшайди. А. Джалолов указывает на элементы, из которых состоит современная цивилизация: язык, письменность, история, обычаи, религия, государственные институты, самоидентификация, образ жизни, менталитет и т. д. Ғарб мамлакатлари цивилизация назариётчиларининг барчаси цивилизациянинг муҳим элементи ва омили сифатида миллий давлатчиликни кўрсатадилар. Ҳозиргача ғарб сиёсатшунослигида давлатнинг моҳияти, келиб чиқиши, функциялари тўғрисидаги илмий назариялар хилма хиллиги ҳеч қачон давлатнинг цивилизация яратувчилик, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя этувчилик функциясини инкор этган эмас. Ўз миллий давлатчилигига эга бўлган халқларгина ўзига хос ва ўзига мос маданият ва цивилизация яратганлар. Жамиятнинг маънавий салоҳияти юксалиб боргани сайин сиёсий бошқариш шакллари ва усуллари ҳам такомиллашиб борган. Ўзгарган тарихий давр хусусиятларидан келиб чиқиб, жамиятнинг илғор мутафаккирлари (ижодкор озчилик) бошқарув тизимидаги салбий тенденциялар, хусусан, порахўрлик, коррупция, маҳаллийчилик, миллий айирмачилик, уруғ-аймоқчилик сингари иллатларга барҳам берадиган социал механизмлар системасини яратишни, хусусан, ҳокимиятнинг бўлиниши, конституцион бошқарув ва ҳоказоларни ҳаётга татбиқ эта бошлаганлар. Фуқаролик жамияти институтлари ўзининг туб моҳияти билан сиёсий ҳокимиятни суиистеъмол қилишга барҳам берадиган, мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатадиган, давлатнинг қатор функцияларини ўз зиммасига оладиган ўз-ўзини бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлардир. Фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши жамият аъзолари онгида фуқаролик ҳисси ва масъулиятининг шаклланишига, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг ривожланишига боғлиқ эди. Ана шуларни назарда тутган буюк немис файласуфи Гегел давлатни маънавий тараққиёт маҳсули сифатида таърифлар экан, цивилизация ва фуқаролик жамиятига бир маъноли тушунча сифатида тавсифлади. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling