1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Саноат цивилизацияси ҳамда унинг тадрижий ривожи хусусидаги фикрингизни айтсангиз?


Download 55.5 Kb.
bet5/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

6. Саноат цивилизацияси ҳамда унинг тадрижий ривожи хусусидаги фикрингизни айтсангиз?
Жавоб:
Техник цивилизацияларнинг ҳар бири учун техниканинг ва технологик субъект сифатида инсоннинг ривожланиш даражаси хосдир. Техник даража учун ишлаб чиқариш қуроллари у ёки бу типининг, аввало, машиналарнинг ёйилиш даражаси хосдир.
1. “Саноатгача бўлган цивилизация” учун сифат жиҳатдан янгича техника хосдир: сув ва шамол тегирмонлари, уларнинг атрофида эса қоғоз ишлаб чиқариш, газлама тўқиш вужудга келди. Ишлаб чиқаришнинг хилма-хил қуролларини яратишни талаб этувчи меҳнат тақсимоти вужудга келди. Хизмат кўрсатувчи ходимлар-адвокатлар, нотариуслар, шифокорлар, университет ўқитувчилари салмоғи тез кўпайди. Тоғ саноати ривожланди. Илмий ва техник кашфиётлар амалга оширилди.
2. “Саноат цивилизацияси” XVII-XVIII асрлардаги саноат революциялари ва иқтисодий юксалиш билан боғлиқ бўлди. Саноат революцияси техник цивилизацияни “саноат цивилизацияси”га айлантирди. Техниканинг сифат жиҳатдан ўзгариши техниканинг ўзи билангина эмас, балки иқтисодий ривожланиш билан, янгиликлар бозор эҳтиёжлари ва манфаатлари билан боғлиқ эди.
Кўп тадқиқотчиларнинг фикрича, “саноат цивилизацияси”нинг бошланиши кўмир саноатининг ривожланиши билан боғлиқ эди: у ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳалари ривожланишини рағбатлантирган. Шундай қилиб, “саноат цивилизацияси” жамият ривожланишининг шундай даражасидирки, унинг технологик негизини, инсон қўл меҳнати ўрнини техника ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда,
Цивилизациянинг бундай кўриниши жамият бутун ҳаёт тарзининг: қишлоқ хўжалиги, транспорт, касбий малака, таълим, тарбия ва маданиятнинг ўзгариши билан характерланади.
Техник ва технологик ривожланиш нуқтаи назаридан қараганда, инсоният битта йўлдан“саноатдан кейинги цивилизация” йўлидан боряпти. Бу цивилизация учун машиналарнинг механик системаси эмас, балки микроэлектроника ва информатикага асосланган ишлаб чиқаришнинг автоматлашган системаси хосдир; ана шу янги техник ва технологик база (негиз) инсон ва жамиятнинг ҳаёт тарзини ўзгартирди.
Саноатдан кейинги цивилизация информацион цивилизация ҳозирги замон фан ва техника революцияси томонидан шакллантирилди, у барча халқлар ва мамлакатларни қамраб олди. Инсон ҳаёт фаолиятининг муҳим шакллари: ўйин, таълим, меҳнат ижод, дам олишга, фан ва техника революцияси кучли таъсир кўрсата бошлади. Инсон ҳаёт-фаолиятининг ана шу шаклларини информатика янада жадаллаштиряпти: ўқиш ва касбга тайёрланиш вақти узайяпти, ходимлардан ўзгараётган шароитга ва меҳнат характерига мос равишда тез ўзгариш талаб этиляпти. Иш вақти қисқаряпти, бу эса ходимларнинг меҳнат ва ҳаёт шароитларини яхшилаш учун қулай шароитлар яратяпти. Дам олиш ва ижод қилиш учун кўпроқ вақт яратиляпти. Биз саноатдан кейинги цивилизацияни инсониятнинг келажаги сифатида тавсифлар эканмиз, у айрим халқлар ва уларнинг маданиятида ўзига хос тарзда намоён бўлишини алоҳида таъкидлаш жоиздир.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling