1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Индустриал цивилизация ва умумжаҳон цивилизациясининг шаклланиш жараёнини қандай баҳолайсиз?


Download 55.5 Kb.
bet7/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

8. Индустриал цивилизация ва умумжаҳон цивилизациясининг шаклланиш жараёнини қандай баҳолайсиз?
Жавоб:
Индустриал цивилизация тадбиркорлик, илм-фан ва рационализмни фаол ривожлантириш орқали ижтимоий муносабатларни янги босқичга кўтарибгина қолмади, балки анъанавий цивилизация (Шарқ цивилизацияси)га кучли таъсир кўрсата бошлади. Иқтисодий, сиёсий, ҳарбий жиҳатдан қудратли бўлган Европа мамлакатлари Шарқ мамлакатларига индустриал цивилизация ютуқларини олиб кириш билан у ерда асрлар давомида шаклланган хўжалик юритиш усули ва миллий қадриятларни буза бошлади. Шарқ мутафаккирлари, хусусан, Ҳиндистон миллий озодлик курашининг ғоявий йўлбошчи Махатма Ганди инглизларнинг сиёсий ҳукмронлигига қарши курашни аввало индустриал цивилизацияга қарши курашга айлантириши бежиз эмас эди.
Индустриал цивилизациянинг куч-қудрати заминида хусусий мулкчилик, шахс эркинлиги ва қонун устиворлиги ётар эди. У моҳиятан анъаналарга қарши бўлиб, янгиликларни қўллаб-қувватлар эди.
XIX аср ўрталарида Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши натижасида Ўрта Осиёга Россия орқали кириб кела бошлаган Европа цивилизациясининг ўзига хос ютуқлари (хусусий мулкчилик, саноат ишлаб чиқариши, фан - техника янгиликлари ва ҳоказо) ўлкада асрлар давомида ҳукм суриб келган анъанавий цивилизация негизларини ҳамда сиёсий, ҳуқуқий бошқарув тизимини ислоҳ қилишга, диний ҳуқуқ ўрнида дунёвий судлов тизимини шакллантиришга олиб келди. Маҳаллий мулкдорлар, тадбиркорлар шаклланиб, саноат ишлаб чиқариши ривожлана бошлади.
XX асрга келиб цивилизация тараққиётида янги давр бошланди: умумжаҳон цивилизациясининг шаклланиш жараёни кучайди. Айниқса, XX асрнинг сўнгги чорагига келиб, жаҳон социализм системасининг барбод бўлиши оқибатида жаҳон миқёсидаги сиёсий кескинлик анча юмшади, янги жаҳон урушининг хавфи бартараф этилди. Бу эса халқларнинг умумжаҳон цивилизациясини яратишлари, жаҳон ҳамжамиятини барпо этишлари учун қулай шароит яратди. Эндиликда умумжаҳон муаммоларига янгича ёндашиш, эркин ва ижодкор инсонга тараққиёт ва цивилизациянинг мезони сифатида қараш вужудга келмоқда.
Цивилизациянинг ривожланиш даражаси инсоннинг эркинлик даражаси билан белгиланади. Инсон цивилизацияни ўз маънавияти орқали яратади. Фан, техника, санъат, дин, фалсафа, адабиёт ва ҳоказолар ҳозирги замон цивилизациясининг туб асосларини ташкил этади.
Цивилизацияли омиллар аста-секинлик билан амал қилади, уларнинг ривожланиши узоқ вақтни ўз ичига олади. У жамиятнинг турли қатламларига аста-секинлик билан кириб боради. Шунинг учун ҳам табиий равишда айни бир жамиятда нисбатан илғор ва қолоқ цивилизацияли қатламлар вужудга келади: цивилизация маркази ва чекка ўлкалар пайдо бўлади. Агар биз ҳозирги даврга назар ташласак, цивилизация ривожланишидаги турли-туманликни кўришимиз мумкин.
Ҳозирги даврнинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, жаҳон цивилизацияси индустриал босқичдан постиндустриал цивилизация сари ўсиб ўтмоқда. Бунинг маъноси шундаки:
1. Товар ишлаб чиқаришга нисбатан хизмат кўрсатиш соҳаси тобора кўпроқ аҳамият касб этяпти. Хизмат кўрсатишнинг роли ва ўрни ўзгармоқда: у моддий неъматлар ишлаб чиқаришдан устунлик қилмоқда. Инсон ҳуқуқлари эъзозланмоқда, жамият ўзининг инсонпарварлик моҳиятини тўлароқ намоён этмоқда.
2. Жамиятнинг социал структураси ўзгармоқда, синфий бўлиниш ўрнини профессионал табақаланиш эгалламоқда.
3.маънавий интеллектуал технология яратилиб, жамият ҳаётининг барча жабҳаларига чуқур кириб бормоқда.
4. Хусусий мулк жамиятнинг социал-иқтисодий ҳаётидаги етакчи ва ҳал қилувчи асосий омил бўлмай қолди. Ходимнинг маълумот даражаси, билими, уқуви, касбий маҳорати ва меҳнат маданияти, шунингдек, унинг қатор инсоний фазилатлари жамият тараққиётида ҳал қилувчи аҳамият касб эта бошлади.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling