1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Маданият ва цивилизациянинг бир-бирдан фарқи борми ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида нима дея оласиз?


Download 55.5 Kb.
bet9/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

10. Маданият ва цивилизациянинг бир-бирдан фарқи борми ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида нима дея оласиз?
Жавоб:
Маданият моҳиятини фалсафий идрок этиш шунинг учун муҳимки, фақат фалсафагина маданият тўғрисидаги майда-чуйда деталлар билан ўзини чалғитмай, “маданият ўзи нима?” У тарихни тушуниш учун нима беради, жамият ва инсон ҳаётида қандай роь ўйнайди, сингари саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Дунёқараш аҳамиятига эга бўлган маданиятнинг энг умумий муаммолари маданиятни фалсафий таҳлил қилишнинг асосий предмети ҳисобланади.
Маданият мураккаб ва серқирра ҳодиса сифатида турли фанлар томонидан ўрганилади. Хусусан, маданиятни фалсафий тушуниш уни яхлит ижтимоий феномен сифатида ўрганиш, талқин қилишга асосланади. Маданиятни ижтимоий ҳодиса сифатида тушуниш унинг ҳар бир тарихий даврда конкрет мазмунга эга бўлиши ва ўзгарувчан характерини тўғри тушуниш ва баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга, фалсафий ёндашув маданиятни инсоннинг табиат, жамият ва ўз-ўзини англаш ва ўзгартириш йўлидаги фаолияти, унинг ҳосиласи, жамият ва шахснинг универсал, яхлит ва ҳар томонлама ривожланишининг меъёри сифатида тавсифлашга йўл очади.
Гарчи бизнинг ижтимоий-фалсафий адабиётларимизда маданият муаммоси кейинги юз йил мобайнида ўрганилаётган бўлса ҳам, Ғарб мамлакатлари олимлари XVIII асрдан бери бу муаммони ўрганишга алоҳида эътибор беряптилар.
«Маданият фалсафаси донолик илми сифатида маданиятнинг руҳий ҳолати (рефлекцияси)ни намоён қилади, бу ҳолатни рационал (ақлий)-назарий тафаккур доирасида таҳлил қилади, маданиятнинг бир бутунлигини, умумий йўналишларини ўрганади, маданиятнинг маъно ва аҳамияти, турли кўринишлари ҳақида фикр юритади. Шундай қилиб, маданият фалсафаси маданиятнинг моҳияти, ривожланиш қонуниятлари, тараққиёт босқичлари ва истиқболларини яхлит, бир бутун ҳодиса сифатида ўрганади».
Ҳозирги пайтда маданият моҳиятини чуқурроқ идрок этишга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Бу, бир томондан, мамлакатимизда миллий мустақиллик йилларида маданий меросимиз ва қадриятларимизни чуқур ўрганиш, миллий маданиятимизни ривожлантириш билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, маданиятни фалсафий идрок этиш орқали жамият ўзлигини англайди. Маданият ижтимоий ҳаётининг истисносиз барча соҳаларини кенг қамраб олувчи ижтимоий ҳодисадир.ғарб фалсафасидамаълум маънода маданият ва жамият бирмаъноли тушунчалардир.
Маданиятда инсон ва жамиятнинг ривожланиш, юксалиш босқичлари ўз ифодасини топади. Гарчи инсониятнинг буюк ақл эгалари маданият масалалари билан XVIII асрдан бери шуғулланиб келаётган бўлсалар ҳам, ҳозирги замон маданиятшунослиги (культурологияси)нинг асосчиси америкалик олим Лесли Олвин Уайт (1900-1975) ҳисобланади . У ўзининг «Маданият тўғрисидаги фан» (1979), «Маданият эвалюцияси» (1959), «Маданият тушунчаси» (1973) асарлари билан маданиятшуносликка асос солди.
Маданиятни илмий асосда тадқиқ этиш, халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, ҳозирги замон ёшларининг маданий савиясини юксалтириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолди.
Ҳозирга қадар жаҳон олимлари томонидан маданиятга уч юзга яқин таъриф берилган бўлиб, уларнинг ҳар бири маданиятнинг бирон-бир соҳаси, томони ва жиҳатини тўғри акс эттиради. Бу маданиятнинг битта таърифга сиғмайдиган ғоят мураккаб ва кўпқиррали ҳодиса эканлигидан далолат беради. Маданият инсоният маънавияти билан узвий боғлиқ бўлган тушунчадир. Инсоният маънавияти юксалиб боргани сайин маданиятнинг мазмуни ҳам тобора бойиб бораверади. Шу боисдан ҳам инсоният янги ва юксакроқ тараққиёт босқичига қадам қўйиши биланоқ маданият моҳиятини теранроқ идрок этишга, янги тарихий давр маданиятини юксалтиришга эҳтиёж сезаверади.
Қадимги юнонлар «культура» деганда, биринчидан, тарбияланганликни, иккинчидан, ерга ишлов беришни, учинчидан, ҳайвон ва ўсимликларни парвариш қилишни назарда тутганлар. Маданият тушунчаси ҳамиша ёввойиликка қарши қўйилган (таққосланг: ёввойи одам-маданиятли инсон, ёввойи ҳайвон - уй ҳайвони, ёввойи ўсимлик-маданий ўсимлик).
Маданият тушунчаси ўзида инсониятнинг бутун билими, тажрибаси, турмуш тарзи, инсоний фазилатлари, хулқ-атвор, хатти-ҳаракат нормаларини, табиат ва инсонга бўлган муносабатларини қамраб ола бошлаган. Яъни жамиятнинг маънавий салоҳияти юксалиб бориши билан маданият тўғрисидаги билим, тушунча ва қарашлар ҳам бойиб борган .
Ўрта асрларда маданият тушунчаси кишиларнинг билими, фазилатлари, хулқ-атворини, турмуш-тарзини кенг қамраб олган. “Маданият” шаҳарлик деган маънони англатган. Ўрта асрларда шаҳарлик бўлиш ўз билиминг билан бошқаларга ибрат бўлиш, комил инсон бўлиш демак эди. Тилимизда кенг қўлланилаётган маданият тушунчасининг этимологик жиҳатдан арабча «мадина» (шаҳар) сўзидан келиб чиқиши бежиз эмас.
XVII–XVIII асрларга келиб, Европада саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши, фан ва техниканинг тараққий этиши билан маданият тўғрисидаги тушунча ва билимлар янада кенгайди.
Саноатлашган жамиятда илмий ва техник билимлар маданиятнинг муҳим таркибий қисми, система яратувчи муҳим асос бўлиб қолди. Демократик жамиятда ҳуқуқий ва сиёсий маданият ижтимоий барқарорлик, миллий тотувлик ва тараққиётнинг зарур шарти бўлиб қолди. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тобора интеллектуаллашуви, илғор техника ва технологиянинг ишлаб чиқаришга кенг жалб этилиши шароитида ишлаб чиқариш ва меҳнат маданияти ижтимоий фаровонлик ва жамият тараққиётининг муҳим омилига айланди.
Янги замон Европа ижтимоий-фалсафий тафаккурида маданият масалалари муҳим ўрин эгаллади. Буюк немис файласуфи Гегель маданият тараққиётини мутлақ руҳ, инсоният маънавий тараққиётининг қонуниятли натижаси сифатида талқин этди. У маданият деганда аввало маънавий маданиятни, мутлақ руҳнинг намоён бўлишини назарда тутди. Фалсафани маънавий маданият ривожининг энг юксак ютуғи сифатида тавсифлади.
XIX аср ўрталарида маданият тараққиётини эволюцион назария асосида тушунтиришга интилган оқимлар вужудга келди. Ана шу оқимнинг таниқли вакилларидан бири бўлган инглиз олими, тарихчиси Э.Тайлор (1832-1917) маданият деганда фақат маънавий маданиятнигина тушунди. Унинг фикрича, маънавий маданият ўз ичига билим, эътиқод, санъат, ҳуқуқ, ахлоқий нормалар ва ҳоказоларни олади. Маданиятда умуминсонийликдан ташқари ҳар бир халқнинг ўзига хослиги ҳам яққол намоён бўлади. Тайлор маданиятнинг ривожланиши фақат эвалюцион ўзгаришлардангина иборат бўлмай, тарихий тараққиёт ва ўзаро таъсирнинг натижаси эканлигини таъкидлади. Айни вақтда у маданиятда фақат тараққиёт эмас, балки таназзул ҳам бўлиши мумкинлигини эътироф этди.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling