1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг бир-биридан фарқли ва ўхшаш томонларини гапиринг


Download 55.5 Kb.
bet6/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

7. Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг бир-биридан фарқли ва ўхшаш томонларини гапиринг.
Жавоб:
Қадим замонлардаёқ Шарқ ва Ғарб цивилизациялари бир-биридан фарқланган. Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, аввал бошданоқ цивилизацияларнинг ўзига хос хусусияти кишиларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган; бунга эса табиий-географик муҳит, аҳоли зичлиги, суғориладиган деҳқончилик кучли таъсир кўрсатган. Ягона суғориш системаси, сунъий суғориш иншоотларини барпо этиш Осиёча ишлаб чиқариш усулининг характерини белгилаган. Бу ишлаб чиқариш усули учун ҳокимиятнинг ягона шахс қўлида тўпланиши, меҳнатнинг ижтимоий характери, социал имтиёзлар иерархияси; маънавият соҳасида эса мутлақ Илоҳий кучга итоат қилиш, унинг ердаги сояси бўлган ҳукмдорга (подшо, императорга) бўйсуниш одатий ҳол ҳисобланган.
Моддий қадриятларни ўзлаштиришнинг технологик, социал-иқтисодий усуллари ижтимоий ҳаётга кучли таъсир кўрсатган, унинг ўзига хос хусусиятларини белгилаган.
Цивилизация ривожига диний ва фалсафий таълимотлар, жамиятнинг барча қадриятларини ўзлаштириш кучли таъсир кўрсатган. Хитойда-буддизм ва конфуцизм, Ҳиндистондабуддизм, брахманизм, йоглар фалсафаси, Марказий Осиёда-ислом дини, тасаввуф фалсафаси инсоннинг ҳаёт-фаолиятини тартибга солишда муҳим роль ўйнаган.
Шарқ цивилизацияси учун моддий ва маънавий қадриятларни фаол ўзлаштириш, умумий итоаткорлик, жамоа ва оилада катталарни ҳурмат қилиш, уларнинг иродасига сўзсиз итоат қилиш хос бўлган.
Шарқда инсоннинг итоаткор, яхши фазилатли шахс сифатида шаклланиши маданиятда, уни ўзлаштириш усулларида чуқур из қолдирган.
Шарқ цивилизацияси деганда биз, энг аввало, Ҳиндистон, Хитой, Японияни, Шарқдаги мусулмон мамлакатларни ва Қадимги Мисрни назарда тутамиз. Шарқ цивилизацияси жуда узоқ даврни-уч минг йиллик тарихни-эрамиздан аввалги иккинчи минг йиллик ўрталаридан то эрамизнинг XVII асригача бўлган даврни ўз ичига олади. Ана шу давр ичида Ғарбда бир неча цивилизация ўрин алмашди. БуШарқ цивилизациясининг биринчи хусусиятидир.
Ғарб цивилизацияси ҳозир ҳам узилишлар билан ривожланяпти. Шарқнинг ривожланиши эса ҳамон бир хил йўлдан боряпти. Тўғри, Шарқда ҳам қулдорлик ва феодализм мавжуд бўлди, бироқ у Ғарбдаги қулдорлик ва феодализмдан кескин фарқланди: Шарқда қуллар асосий ишлаб чиқарувчи куч эмас эди.
Шарқ цивилизациясининг яна бир ўзига хослиги шунда эдики, унда конфуцизм, даосизм, ҳиндуизм, ислом сингари кўплаб динлар мавжуд бўлиб, бир-бирига нисбатан сабр -тоқатлилик, толерантлик хос эди.
Шарқ кишилари табиатни кўпроқ севганлар, уни ўзлаштириш мақсадида эмас, балки у билан уйғунлашиш мақсадида табиат қонунларини билишга интилганлар; ўз қадамларини табиатнинг муаззам одимларига мослаштирганлар. Қадимги шарқликларнинг тасаввурича, инсон табиатнинг кичик бир заррасидир, инсон ўсимлик ва турли жониворлар билан узвий бирликдагина ривожлана олади. Табиатга қарши бориш шарқликларнинг диний эътиқодига ҳам, ҳаётий принципига ҳам бутунлай зид бўлган.
Ғарб цивилизацияси эса бутунлай бошқача шароитларда вужудга келди ва ривожланди. Табиат устидан ҳукмронлик қилиш, уни зўрлик билан ўзлаштириш, жамият билан табиат ўртасида тарихан таркиб топган оптимал муносабатларга раҳна солиш, “табиатдан ҳайру эҳсон кутиб ўтирмаслик”-ғарбликлар турмуш тарзининг характерли белгиларидир.
Аждодлар меросига ҳурмат билан қараш, уларни кўз қорачиғидек асраш ҳам Шарқ цивилизациясига хос муҳим хусусият бўлиб, у буюк хитой мутафаккири Конфуцийнинг: “Баён этаман, бироқ яратмайман. Қадимги дунёга муҳаббат ва ишонч билан муносабатда бўламан”,-деган ҳикматида ўзининг ёрқин ифодасини топгандир.
Шарқ жамиятининг муҳим қисми-жамоа эди. Шарқда шахс манфаатлари жамоа манфаатларига узил-кесил бўйсундирилган бўлиб, жамоа ҳаётининг ҳамма томонларини: ахлоқий нормалар, маънавиятнинг устиворлиги, ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимоя принциплари, меҳнат нормаси ва характери кабиларни қамраб олган. Жамоада ижтимоий фаоллик қаттиқ чекланган. Унинг таркибидаги ўзгаришлар қаттиқ назорат остига олинган, маълум бир маросим билан боғлиқ бўлган. Бироқ Хитой мутафаккири Конфуций (эр.ав.V Сар)нинг фикрича, ҳукмдор бўйсундирувчи бўлиши керак, бўйсунувчи-итоаткор бўлиши, ота-ҳоким бўлиши, ўғил эса-тобе бўлиши керак. Сиртдан қараганда бу ерда ҳаммаси табиийдек бўлиб туюлади, лекин бу ерда гап муҳим бир нарса ҳақида кетяпти: инсоният ҳамжамияти, ҳар бир инсон жамиятда маълум бир ролни бажаради ва буни ўзгартириш ҳуқуқи инсонга берилмаган.
Турли мамлакатларда жамоалар ҳар хил принциплар: оила, жамоа, каста, ҳудуд, уруғ, операция ва бошқалар асосида бирлашадилар.
Шарқ жамияти келлективизм принциплари асосида қурилганлиги сабабли бу жамият синфий табақаланишдан ҳоли эди ва синфий категориялар бу типга мос тушмайди. Бу мамлакатларда бозор иқтисодиёти ҳам, социал-синфий табақаланиш ҳам мавжуд эмас эди. Бундай жамиятларда камбағал ва бойлар мавжуд, лекин капитал ишлаб чиқарувчи ва кўпайтирувчи мулк йўқ эди. Хусусий мулк мавжуд эмас эди. Ресурсларга (сув, ер ва ҳоказо) эгалик қилиш, жамоа ҳуқуқи ҳақида гап бўлиши мумкин эди, холос. Давлат, ҳукумат ҳамма нарсанинг олий ва танҳо ҳукмдори саналарди. Ҳукуматга мансублик мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берар эди. Мулкни хусусийлаштириш чекланган эди. Пуллар асосан уй-жойлар ва зеб-зийнатларга сарфланарди, аммо ишлаб чиқарувчи капиталга айланмас эди.
Шарқ жамияти ўзгача типда қурилган бўлиб, бундай жамиятлар мутлақо вертикал характерга эга бўлиб, жамият табақалари ҳукумат структураси билан туташган эди. Жамоалар ўртасидаги горизонтал, ҳукуматдан ҳоли бўлган алоқалар (иқтисодий, маънавий, сиёсий) йўқ эди. бошқарилаётган бюрократия табақасининг алоқалари вертикал ҳолда, якка ҳоким (ҳукмдор, монарх, подшо) билан туташган эди. Танҳо ҳукмдор қўлидаги ҳокимият ҳеч нарса билан чекланмаган эди, чунки унга Худонинг ердаги сояси (ноиби) деб қараларди.
Жамоалар ўртасидаги горизонтал алоқалар йўқлигини жамиятнинг структуравий тузилиши билан изоҳлашнинг ўзи етарли эмасдир. Бунга жамоа характери ҳам кучли таъсир кўрсатган. Инсон ҳаётининг ҳамма томонларини ўз ичига олган жамоа жуда кўп вазифаларни бажарган, ўзи нормалар белгилаган, нормаларнинг ижро этилишини назорат қилган ва буларнинг ҳаммасини ўзи уддалаган. Ташқи алоқалар ниҳоятда камайтирилган. Бундай жамиятларда марказлашган давлатларнинг роли жуда катта бўлган. Давлат жамоаларни бир-бири билан боғлар, жамиятни бошқариш функциясини ўз зиммасига олар, мулкларни тақсимлар, мафкуравий функцияни бажарар, маънавий соҳани назорат қилар эди.
Шарқ сиёсий бошқарувининг характерли хусусиятидавлатнинг жамият устидан мутлақ ҳукмронлиги эди.
Ҳокимият деспотизмини тушуниш учун, аввало бу цивилизация типида хусусий мулкнинг мавжуд эмаслигини эътиборга олиш лозимдир. Бу эса ўз навбатида давлатга тўла қарамликни тақозо этар эди. Иккинчидан, бу типнинг муҳим хусусиятини Шарқ мамлакатларида деҳқончиликнинг сунъий суғориш билан боғлиқ эканлигида кўриши мумкин, яъни Шарқда жамоа қиладиган меҳнатни ҳеч қачон бир шахс қила олмас эди.
Бундай жамиятларда ўзгаришлар секин бўларди (тарихий маънода “секин” ва “тез” тушунчалари инсон ҳаётининг ўртача узунлигига нисбатан ишлатилади. Агар ўзгаришлар инсон ҳаётининг ўртача узунлигида рўй берса, буни “тез” ўзгаришлар дейилади ва аксинча). Одамларнинг бир неча авлоди амалий ҳаётда бир хил шароитда хаёт кечиришлари, бир хил ижтимоий тажрибалардан фойдаланишлари мумкин эди. Кўп авлодларнинг тажрибаси томонидан маъқулланган, жамоат онгининг олий қоидасига айланган анъаналарга амал қилинар эди.
Бу ерда авлодлар ўртасидаги узилишлар кузатилмас эди, “оталар ва болалар” муаммоси йўқ эди. Янги авлод катталарнинг тажрибасидан самарали фойдаланар, чунки бир неча авлод бир хил шароитда яшар эдилар. Шу боис кекса авлодларнинг обрў-эътибори юқори эди, ёшларнинг катталарга ҳурмат кўрсатишлари шарт эди. Бундай жамиятда ривожланиш циклли характерга эга эди. Хитой тарихи мисолида қуйидаги босқичларни ажратиш мумкин:
1. Марказлашишга қарши бўлган кучлар билан кураш натижасида марказлашган ҳукумат ва давлатнинг кучайиши;
2. Сиёсий инқирознинг марказлашган кучларнинг заифланишига олиб келиши;
3. Ҳукуматнинг кучсизланиши ва давлатнинг парчаланиши;
4. Ижтимоий фалокатлар: халқ ғалаёнлари, ажнабийлар босқинчилиги. Давлатнинг заифлиги оқибатида осонгина ғалабанинг қўлга киритилиши.
Шарқдаги оммавий ҳаракатларнинг муҳим хусусиятларига алоҳида тўхталиш лозим. Бу ҳаракатлар одатда сиёсий системага қарши қаратилмас эди. Бу ҳаракатларнинг келиб чиқишига кўпинча ҳукуматнинг зўравонлиги, жамиятда норма деб тан олинган ижтимоий адолат принпипининг бузилиши сабаб бўлган. Вужудга келган парокандаликни (бойлар томонидан деҳқон ерларининг эгалланиши, амалдорлар зулми) бартараф этишни қўзғолончилар ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бундай ҳаракатлар жамиятнинг олға ривожланишига ҳам, тараққиётнинг бошқа типига ўтиш зарурлигини ҳам англатмаган. Булар сиёсий-системанинг инқирозидан бошқа нарса эмас эди.
Характерли томони шундаки, бундай циклли ривожланаётган жамият бой маънавиятга эга бўлган: ривожланган диний системалар, маданият, фалсафа, тасвирий санъат, жаҳонни лол қолдирадиган кашфиётлар қилинган, тиббиёт ривожланган. Шарқда шахснинг мавқеи унча баланд бўлмаган. Шарқ тасаввурига кўра, инсон абадият уммони (океан) қирғоғида турган қум заррасидир. Унга ҳеч нарса боғлиқ эмас эди.
Тарихий жараёнга инсон томонидан таъсир кўрсатиш ниҳоятда чекланган, диний-фалсафий таълимотлар (даосизм, конфуцизм, ҳиндуизм, ислом ва ҳоказо)да инсоннинг социал жараёнларга аралашуви қаттиқ қораланган. Шу сабабли Шарқда фатализм, яъни тақдири азалга ишониш, кўникиш кучли эди. Эркинлик тушунчаси йўқ эди. Шарқда инсон эркин эмас, балки ҳамиша бурчли ҳисобланарди.
Цивилизациянинг бу типи кейинчалик Осиё, Африка, Америка қитъаси мамлакатларига кенг ёйилди; масалан, испан мустамлакачиларининг зарбаси остида инқирозга юз ўгирган инк империяси учун жамоа муносабатларининг кучли ривожланганлиги хос эди, жамият тушунчасида дунёвий ва илоҳий тасаввурлар уйғунлашган эди.
Шарқ цивилизацияси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, унинг шаклланиши ва ривожланишига қадимги буюк халқлар: қадимги мисрликлар, ҳиндлар, хитойлар, ўрта осиё халқлари, араб тилида сўзлашувчи халқлар (араб-мусулмон маданияти) катта ҳисса қўшганлар.
Марказий Осиёнинг ўтмиши қанча кенг тадқиқ этилса, бу минтақанинг жаҳон маданияти тарихидаги буюк роли шунча ёрқинроқ намоён бўлади. Ўрта асрлардаёқ Марказий Осиё олимлари, адиблари, рассомлари, меъморларининг буюк ютуқлари аллақачон эътироф этилган, бироқ яқинда шу нарса аниқ бўлдики, бу ноёб цивилизациянинг вужудга келишида антик даврнинг (Парфия, Марғинон, Хоразм, Сўғд, Бақтрия, Чоч, Фарғона) маҳаллий маданияти асос (фундамент) бўлиб хизмат қилган, ҳолбуки, бундан бир неча ўн йил муқаддам кўп тарихчилар бу ерларни Эроннинг узоқ чека ўлкаси, маданий оригиналликдан маҳрум юрт («Ташқи Эрон») деб ҳисоблар эдилар . Таниқли тадқиқотчилар: Ф.Сулаймонова, В.Ртвеладзе, Р.Генон, И.Абдуллаев ва бошқалар ўзларининг қатор асарларида араб-мусулмон цивилизациясининг Ғарб цивилизациясига таъсири жуда катта ва самарали бўлганлигини қайд этадилар53. Кейинги йилларда интернетда эълон қилинаётган қатор мақолаларда Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг асрлар давомида бир-бирини бойитиб келганлигини тасдиқловчи қатор илмий ва тарихий далиллар келтириляпти.
Маълумки, европаликлар қадимги юнонларнинг бой фалсафий мероси, илмий-маданий ютуқларини араб-мусулмон файласуфларининг асарлари орқали билиш ва ўрганиш имконига эга бўлганлар. Испания кўп асрлар давомида Шарқ ва Ғарбни боғловчи муҳим ҳалқа вазифасини ўтаган.
Шарқ фалсафасининг Ғарбга таъсири тўғрисида алоҳида тўхташга тўғри келади. Ўрта асрларда ислом фалсафасининг Европага таъсири анча кучли бўлганлигини Шарқнинг энг ашаддий ғанимлари ҳам инкор эта олмайдилар. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу даврда европаликлар юнон фалсафаси билан мусулмон файласуфлари орқали танишганлар.
Фаробий (Аверроэс), Ибн Сино (Авиценна) сингари мусулмон файласуфлари Платон, Аристотель асарларини лотин тилидан араб тилига таржима қилганлар ва уларга илмий шарҳлар ёзганлар.
Схоластика номи билан танилган Ўрта асрлар фалсафаси мусулмон, иуда ва христиан фалсафасига бўлинган бўлиб, мусулмон фалсафаси қолган икки фалсафа учун манба бўлиб хизмат қилган, айниқса, иудаизм фалсафаси араб тили асосида Европада гуллаб-яшнаган.
Кейинги йилларда италян мутафаккири Дантенинг ижодини ўрганган европалик тадқиқотчилар унинг ижодининг ҳақиқий табиати ҳақида фикр юрита бошладилар. Бир неча йил муқаддам испаниялик шарқшунос Мигель Асин Папасиос Дантенинг ижодига мусулмонларнинг таъсири тўғрисидаги асарини эълон қилди ва унда Данте қўллаган символларнинг кўпи Муйиддин ибн Арабий сингари адиблар томонидан қўлланганлигини кўрсатди. Яқинда италян ёзувчиси Луиджи Валли Данте ижодини чуқурроқ ўрганиш натижасида форс ва араб поэзиясидан кириб келган символлар Дантега замондош бўлган кўплаб адиблар томонидан қўлланган, деган хулосага келди. Бу ерда гап тасаввуф адабиётининг Европага таъсири устида боряпти.
Ўрта асрларда Италияда “Fidci d Amъze”номи билан аталган яширин ташкилот аъзолари худди суфийларининг ташкилоти сингари фаолият кўрсатган, маънавий баркамолликка эришганлар, улар қўллаган символлар янгича маъно касб этган. Шу боисдан ҳам уларни “европалик сўфийлар”, ёки мутасаввуфлар деб аташ мумкин. Шунингдек, улар Ислом оламида гуллаб-яшнаган алхимия ва бошқа фанларни кенг ёйганлар. Шарқ ва Ғарбни боғловчи ҳалқа вазифасини бажарганлар, мусулмон сўфийлар билан мунтазам алоқа боғлаганлар .
Хуллас, шуни унутмаслик керакки, ислом цивилизациясининг Ғарбий Европага қудратли маданий таъсири янги замонгача ана шу цивилизация табиатидан келиб чиқадиган ҳарбий таҳдид билан уйғунлашган эди. У Шарқ цивилизациялари орасида энг ҳужумкор позицияни эгаллаган эди.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling