3-мавзу: маънавиятнинг таркибий +исмлари, уларнинг ызаро муносабатлари ва ривожланиш хусусиятлари


Download 59.41 Kb.
bet1/2
Sana11.02.2023
Hajmi59.41 Kb.
#1190099
  1   2
Bog'liq
МАЪНАВИЯТНИНГ ТАРКИБИЙ КИСМЛАРИ,


 МАЪНАВИЯТНИНГ ТАРКИБИЙ КИСМЛАРИ,
УЛАРНИНГ УЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ ВА
РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Қайтиш


Р Е Ж А :
1. Маънавият ва маданият, уларнинг узаро муносабати.
2. Маънавий мерос - маънавият ривожланишининг асоси.
3. Маънавият ва мафкура, уларнинг жамият, инсон хаётида тутган урни ва роли.
1-масаланинг баёни. Укитувчи мавзуни баён этар экан, аввалги маърузада маънавият тушунчаси ва унинг жамият, кишилар хаётидаги урни хакида тухталиб утилганлигини эслатиб утиш жоиз. Шундан сунг бугунги маърузада маънавий мерос, маданият, маънавий маданият, мафкура, уларнинг ривожланиш хусусиятлари, бир-биридан фарклари ва ухшашликлари тугрисида фикр юритиш лозимлигини айтиб утиш максадга мувофик.
Аслини олганда, маънавият ва маданият бир-бирига якин тушунчалардир. Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарк килади. Шунинг билан бирга улар бир-бирини тулдириб турадилар.
Маданий ва маънавий мерос хакида хам шундай дейиш мумкин. Шу сабабдан дарсни аввало маданият ва унинг турларини тахлил этишдан бошламок максадга мувофик деб хисоблаймиз. Чунки, маданиятни, хусусан маънавий маданиятни билмасдан, урганмасдан туриб, маънавий мерос тугрисида гапириш анча мушкул, инчунун маънавий мерос маънавий маданият доирасига киради.
Шундай экан маданият нима? Маданият тушунчасини изохлашга багишланган куп илмий адабиётлар мавжуд. Маданият тушунчасига берилган таърифлар сони 260 тадан ошиб кетган. Муаллифлар бу тушунчага хар бири уз нуктаи-назаридан ёндашадилар. Бунга сабаб, маданиятнинг куп киррали, мураккаб, маънавий-ижтимоий ходиса эканлиги, унинг инсон ва жамият хаётининг барча кирраларни камраб олганлигидир. Маданиятга берилган таърифларда муаллифларнинг фикрларини умумлаштирувчи томонлар мавжуд. Шу жумладан, уларни умумлаштирадиган булсак, маданият - бу кишилар фаолиятининг жамият иктисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий хаёти сохасида яратган, узларининг эхтиёжларини кондириш учун ишлаб чикарган моддий ва маънавий бойликлар тизимини билдиради. Куринадики, маданият инсоннинг моддий ва маънавий бойликларни яратиш ва узлаштиришдаги фаолиятини ифодалайди. У инсон акл-идроки, истеъдоди ва мехнати махсулидир. Юкорида айтилганидек, маданият жуда мураккаб куп киррали маънавий-ижтимоий ходиса булиб, ижтимоий хаётнинг моддий-техник, иктисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошка сохаларни, инсон мехнат фаолиятининг барча самараларини узида камраб олади. Сирасини айтганда, халк оммаси томонидан яратилган хамма моддий ва маданий-маънавий бойликлар маданиятга киради. Маданият дейилганда, мехнат куролларини яратиш ва улардан фойдаланиш, фан-техника ютуклари ва уларни ишлаб чикаришга жорий килиш, кишиларнинг ишлаб чикариш ва ижтимоий куникмалари, мехнатни ижтимоий ташкил этиш, саломатликни саклаш ишини йулга куйиш, ахоли уртасида билимларнинг ёйилиш даражаси ва маълумот, умумий, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиёт ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний гоялар ва шу кабилар назарда тутилади. Куринадики, маданият одамзод акл-идрокининг энг юксак чуккиларигача булган нарсаларнинг хаммасини камраб олади. У инсон фаолиятининг факат моддий натижаларинигина эмас, шу билан бирга кишиларнинг мехнат жараёнида вокеъ буладиган билим бойликлари, тажрибалари, кобилиятлари, ишлаб чикариш ва касб малакалари, узаро муносабатларини хам уз ичига олади.
Жамият моддий ишлаб чикаришининг икки амалий тури - моддий ва маънавий ишлаб чикаришга караб маданият хам йирик икки турга моддий ва маънавий маданиятга булинади. Моддий маданият деганда мехнат куролларини, мехнат куникмаларини, шунингдек ишлаб чикариш жараёнида яратилган ва моддий хаёт учун хизмат киладиган инсон томонидан яратилган барча моддий бойликларни англаймиз. Моддий маданиятга моддий бойликларнинг бутун мажмуи, уларни ишлаб чикариш воситалари: ишлаб чикариш жараёнида яратилган техника, технология, техник иншоотлар, ижтимоий мехнатни уюштириш шакли, курилиш ва дехкончиликни йулга куйиш ва бошкалар киради. Шуларга караб, моддий маданиятни бир катор турларга буламиз. Чунончи, ишлаб чикариш ва техника маданияти, дехкончилик маданияти, мехнатни ташкил этиш маданияти, инженерлик маданияти, пазандачилик маданияти ва бошкалар.
Маданиятнинг иккинчи тури - бу маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг акли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият фан, фалсафа, санъат, адабиёт, ахлок, дин, хукук, сиёсат, маориф, маърифат ва хакозолар йигиндисидан ташкил топадиган инсоннинг ташки ва ички маънавияти, рухияти оламидир.
Маънавий бойликлар олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, назариётчилар, хуллас, халк томонидан яратилади. Маънавий маданиятни яратиш, узлаштириш ва ривожлантириш жараёнида жамият тараккий этади, мехнат унумдорлиги ортади, ишлаб чикарувчи кучлар ривожланади, кишиларнинг маънавий киёфаси шаклланади, ахлок одоби, дид ва фаросати, эстетик завки, ижодий кучи ва кобилиятлари тараккий этади.
Умуман кишилик жамиятини маданиятсиз, хусусан маънавий маданиятсиз тасаввур килиш кийин. Жамият, инсон бор экан у маълум маданиятга эга, бусиз булиши мумкин эмас.
Маданиятнинг барча турлари диалектик бирликда, узаро алокадорликдадир. Моддий маданиятни маънавий маданиятдан батамом ажратиб караш мумкин эмас. Моддий бойликлар ишлаб чикариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирикади. Бирорта мехнат куролини, моддий бойликнинг бирор турини инсон акл-идрокисиз, тафаккурисиз, аклий мехнатисиз яратиб ва такомиллаштириб булмайди. Бошкача килиб айтсак, моддий маданиятни барпо этиш замирида хам маънавият ётади. Хар кандай моддий ва маънавий маданият дурдоналари инсон аклий ва жисмоний мехнати синтези асосида юзага келади. Маънавий маданият вокеъликни бадиий акс эттириш ва узлаштириш воситасидир.
Маданиятни моддий ва маънавий маданиятга булиш билан чекланиб колмаслик керак. Маданиятга кишиларнинг бир-бирига муносабатлари, оила, мактаб, олийгох, корхона, ташкилотлар, муассасалардаги узаро муносабатлари хам киради.
Укитувчи моддий ва маънавий маданият хакида сузлар экан, талабалар диккатини умуман маданият, хусусан маънавий маданиятни ривожланиш конуниятларига тортиши жоиздир.
Маданий тараккиётнинг умумий коидаларидан бири унинг тухтовсиз равишда бойиб бориши ва ривожланишидан иборат. Жамият ривожланиб бориши билан маданият хам сифат жихатидан узгаради. Бу деган суз, жамиятнинг тараккий этиши маданиятнинг узгаришини талаб килади, маданиятнинг янгиланиши эса уз навбатида жамиятнинг тараккий килишига сабаб булади.
Жамият тараккиётининг хар бир янги боскичи олдинги жамиятнинг маданий ютукларини зарурий равишда мерос килиб олади, уни кайта ишлайди, ундан ижодий фойдаланади, уни янги юкори боскичга кутаради. Инсоният томонидан яратилган энг яхши ва кимматли нарсалар, моддий ва маънавий бойликлар янги тарихий шароитда узлаштирилади, кайта ишланади ва ривожлантирилади. Шу уринда укитувчи талабаларга, хар бир авлод узи учун махсус янги моддий база ташкил этмаслигини, илм-фан ва маданиятни янгидан яратмаслигини, балки узидан олдинги авлодлар томонидан яратилган моддий ва маънавий маданиятдан мерос сифатида фойдаланишини айтиб утиши лозим.
Маданият - умуминсоний ходиса. У барчага баравардир. Масалан, макомлар, адабиёт, меъморчилик дурдоналари, фан-техника ютуклари, транспорт ва алока воситалари барчага тегишлидир. Худди шунингдек маънавий маданият хам миллий ва умуминсоний булади.
Миллий маънавият, маданият тарихий ходиса сифатида бир кунда, бир йилда, балки бир асрда хам мукаммал шаклланмайди. Урта Осиё халклари маънавий ва маданият тарихининг ибтидоси асрлар каърига сингиб кетган булиб, уларнинг неча минг йиллик маънавий камолот пиллапояларини босиб утганлигини аниклаш бугун учун анчайин мураккаб муаммо.
Бошкача килиб айтганда, бугунги айрим салтанатлар ахли кабила-кабила булиб яшаган замонларда бизнинг муборак заминимизда илму фан барк уриб яшнагани, табиий илмлар, хусусан, тиббиёт, математика, астрономия каби фанлар мадрасаларда укитилгани, илмий академиялар ташкил этилиб, магрибу машрикка ном таратганини эсласак ва бундан хар канча гурурлансак арзийди.
Утмишда халкимиз маънавий маданиятнинг узвий кисми булган дини исломни ривожлантиришга хам узининг муносиб хиссасини кушган. Дунёда энг машхур хадисшунослар олтита булса, шулардан турттаси бизнинг диёримиздан чиккан. 1998 йилда эса Имом ал Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги бизнинг юртда ва бутун ислом дунёсида кенг нишонланган булса, 2000 йилда имом ал-Мотурудий таваллудининг 1130 йил­ли­ги, Бурхониддин Маргиноний таваллудининг 910 йиллиги ни­шон­лан­ди.
2-масаланинг баёни. Энди маънавий мерос ва унинг маънавият ривожланишидаги баъзи жихатларини баён этамиз. Маънавий меросни изохлашдан олдин умуман цивилизация, мерос, хусусан, маданий мерос, маънавий мерос тушунчаларининг нисбати, хусусиятлари, фаркларини билиб олишимиз лозим булади. Чунки маънавий мерос умуман мероснинг, хусусан маданий мероснинг таркибий кисми саналади. Маданий меросни тушунмасдан маънавий меросни хам тушуниш кийин. Бу тушунчаларда умумийлик булса хам, улар бирдай эмас, узаро кайси бир жихатлари, хусусиятлари билан фаркланади. Маърузанинг олдинги масаласида курганимиздек хар бир жамият ва давр уз маданият типига эга булади. Жамият, давр узгариши билан унинг маданият типи ва маънавиятида узгариш, янгиланиш булади, аммо маданий тараккиёт узилиб колмайди, илгариги маданият, цивилизация йук булиб кетмайди, балки маданий мерос сифатида сакланиб колади. Мерос - инсониятнинг хар бир тарихий боскичда яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейингисига етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари мажмуидир. Маданий мерос хам мерос доирасига киради, аммо ундан бироз фарк килади. Утмишдаги барча маданият ёдгорликлари мерос сифатида сакланиб колиши мумкин, лекин уларни хаммаси хам маданий кадриятга эга булавермайди. Маданий меросда кишиликнинг келгуси тараккиётига, маънавий юксалишига хизмат киладиган, унга ижобий таъсир киладиган кадрият ахамиятига эга булган томонлар хисобга олинади.
Утмиш авлодлар яратган маданий ёдгорликларнинг хаммаси хам маданий мерос булавермайди, чунки утмишдан колган нарсаларнинг хаммаси хам кадрият ахамиятига эга булавермаслиги хаммамизга маълум. Масалан, Шуролар даврида яратилиб, унинг сиёсати, мафкурасини таргиб этган, эндиликда уз умрини яшаб утган китобларнинг бугун учун хам, келажак учун хам кадрияти, ахамияти йук. Тугри, улар мерос, лекин маданий мерос эмас, уларни тарихий факт сифатида саклаб куйиш мумкин.
Юкоридагилардан келиб чикиб, маданий мерос деб, утмиш авлоддан кейинги авлодга ворислик асосида колдирилган, замонда баркарорлик синовидан утган, сараланган, инсониятнинг хозирги ва келгуси тараккиётига хизмат киладиган моддий ва маънавий маданият мажмуига айтишимиз мумкин.
Кишиликнинг хар бир авлоди аждодлари томонидан яратилган маданий бойликларни мерос сифатида кабул килиб олади. Тарихий ворислик - жамият ва унинг маданияти равнаки шартидир. Минг афсуслар булсинким, Шуролар даврида маданий меросга тугри муносабатда булинмади. «Бою заминдорларга, хоким синф табакаларига хизмат килган утмиш маданиятининг бизга кераги йук, янги пролетар (йуксил) маданиятни яратамиз» деган шиор остида собик Совет Иттифоки халкларининг, жумладан узбек халкининг моддий ва маънавий маданиятига кирон келтирилди, саройлар, масжид ва мадрасалар бузиб ташланди, каровсиз хароба холига келтирилди, нодир асарлар ёндирилди. Бу сиёсат туфайли маданий мерос топталди.
Маданий ва маънавий мерос узаро бир-биридан фарк килса-да, уларнинг уртасига утиб булмас «Хитой» деворини куйиш хам мумкин эмас, маданий меросни барпо этишнинг замирида хам маънавият - яъни инсоннинг маънавий - рухий билимлари, кобилияти, истеъдоди, акли, эмпирик ва назарий билим тажрибалари, мехнат малакаси каби бошка маънавий фаолиятлари ётади. Маданий ва маънавий мерос уртасида умумийлик хам, фаркли томонлар хам мавжуд. Айни пайтда улар уртасида юкорида айтилган алокадорлик, богликлик, узаро муносабат, таъсир бор. Шунингдек, маданий мерос уз кулами жихатидан маънавий мерос тушунчасидан кенгрок.
Маданий меросда купрок умумийлик устунлик килса, маънавий меросда хусусийлик устунлик килади. Маданий мерос умуман маданият ютукларини уз ичига камраб олса, маънавий мерос маънавий маданият ютукларини уз ичига камраб олиши билан фаркланади. Маданий мероснинг кадри абадул-абад тушмайдиган кисмига миллий кадрият дейилади. Ана энди аста-секин маънавий мерос тушунчасига якинлашмокдамиз. Маънавий бойликлар авлоддан авлодга, бир тузумдан иккинчи тузумга мерос сифатида утади ва жамият, унинг маънавий тараккиётига катта таъсир курсатади. Маънавий мерос деб узок ва якин утмишдаги, хозирги даврдаги маънавий жихатдан гоят кимматли, учмас из колдирадиган, мангу яшайдиган, бутун ижтимоий манфаати ва эхтиёжига, эзгуликка хизмат киладиган умуминсоний маънавий бойликларга айтилади. Маънавий мерос маънавий кадрият сифатида намоён булиб, унга илм-фан, жумладан фалсафа, адабиёт, санъат, ахлок, диндаги реал, дунёвий таълимотлар, хурфикрлик ва бошкалар киради.
Маънавий мерос замонлар утиши билан уз кадрини йукотмайди, балки сифат жихатдан янги ахамият касб этади. Маънавий мерос кишилар онгига, ички дунёсига, хис-туйгусига таъсир этиб, улар онгини бойитади, ахлок-одобини эзгулик сари етаклайди.
Маънавий мерос бирор халк, миллат, унинг вакиллари томонидан яратилиб, сунг умуминсониятнинг маънавий бойлигига, меросига айланиб колади. Марказий Осиё халкларининг утмиш авлодлари колдирган маънавий мерос бунга мисол була олади. Маънавий меросимиз жихатидан жахондаги олдинги уринлардан бирини эгаллаймиз. Президентимиз Ислом Каримов кайд этганидек, «Бешафкат давр синовларидан омон колган, энг кадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сакланаётган 20 мингдан ортик кулёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлок, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, химия, астрономия, меъморчилик, дехкончиликка оид ун минглаб асарлар бизнинг бекиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга булган халк дунёда кам топилади. Шунинг учун хам бу борада жахоннинг санокли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин...». Буларнинг хаммаси Турон заминида яшаган аждодларимизнинг биз авлодларига колдирган маънавий, тарихий меросидирким, энди бу нодир маънавий меросимизни жиддий урганиш, халкимизга етказиш даври келди. Бунинг учун барча имкониятлар мустакил давлатимиз томонидан, бевосита Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан яратиб берилмокда. Бу имкониятларни руёбга чикариш учун тарихчи, олим, адабиётчи, санъаткорлармиздан, куйингки миллий маънавиятимиз жонкуярларидан гайрат-шижоат, кунт билан ишлаш, изланиш талаб этилади. Президентимиз айтганларидек, халкимизнинг таянчи аждодларимиз колдирган маънавий мероснинг узи катта бир хазина. Бу хазинадан мустакиллигимизни мустахкамлашда окилона фойдаланишимиз лозим. Кадимий ёзувлар, битиклар, халк огзаки ижоди намуналари, улуг шоир ва мутафаккирларимиз яратган дунёвий ва бадиий асарлар, Куръони Карим, хадислар, Яссавий ва Бакиргонийлар яратган диний-ахлокий рухдаги асарлар, Ахмад Югнакий, Юсуф Хос Хожиблар яратган ахлокий, панд-насихат типидаги асарлар, Нажмиддин Кубро, Бахоуддин Накшбандий яратган, инсон ички дунёси, рухиятига каратилган таълимотлар, Навоийнинг улмас бадиий ижод хазинаси ва бошкалар бизнинг бой маънавий меросимиз хисобланади. Улар инсон ички дунёсини, рухиятини, инчунун маънавиятни сайкал топишига каратилган. Уларда инсонлар маърифатга, илм-билим олишга, юксак ахлок-одобга, олижаноб фазилатларга, яхшиликка даъват этилади, ёмонлик, ёвузлик кораланиб ундан сакланишга чакирадиган панд-насихатлар, угитлар жуда куп. Улар кишиларни маънан тарбиялайди. Маънавиятсизлик, маънавиятдан махрум булиш инсонни угирлик, юлгичлик, порахурлик каби иллатлар сари йуллайди. Бундан Оллохнинг узи асрасин! Маданият, маънавий ва маданий мерос, маънавият ривожи инсоният цивилизацияси билан богланиб кетади. Аммо уларни бир-бири билан аралаштириб юбориш хам тугри булмайди. Цивилизациянинг узи инсониятнинг маданияти ва маънавияти тараккиёти боскичларида руй берувчи сифат жихатидан янги боскичи булиб, кишилик жамияти тарихида чукур из колдиради. Цивилизация - маълум бир тарихий боскичда инсониятнинг маданият тараккиётида яратган, эришган, кулга киритган сифат жихатидан янги, юкори ютуклари мажмуи.
Цивилизациянинг маданиятдан фарки шундаки, у узига хос булган, узгалардан тубдан фарк киладиган, аммо уз даври тараккиётида такрорланмас из колдирадиган фан, маданият, техника, ижтимоий онг, маънавият ва бошка сохалардаги буюк, юкори курсаткич хисобланади. Унинг характерли томони шундаки, у узидан олдингисини кабул килмайди, балки сифат жихатидан янги, унга ухшамаган узгаришларни вужудга келтирувчи жараён хисобланади.
Цивилизация хар бир халкнинг ёхуд жамиятнинг, тарихий боскичнинг узига хос тарихий-маданий ривожланиши, шаклланган кадриятлари, тафаккур тараккиёти хисобланади. Хозирги даврда илмий адабиётда уни «Шарк» ва «Гарб» цивилизациясига булиш кабул килинган. Инсоният тарихидаги бу цивилизациялар хинд, конфуцийлик, буддавийлик, мусулмон ёки католик, православ ва хоказоларнинг пайдо булиши шаклида намоён булган.
Бугунги цивилизация инсониятнинг оламни билиши, ундан умум-башарий манфаатлари йулида фойдалана билиши, хар бир халкнинг умуминсоният тараккиётига хизмат килувчи маънавияти ва маърифати шаклида намоён булмокда.
Шундай килиб, маданият, маънавий мерос, цивилизациялар ютуги жамият ва инсон маънавиятининг ривожланишида, маънавий баркамол авлодни вояга етказишда катта ахамиятга эга. Шунинг учун мустакилликнинг дастлабки кунлариданок утмишда топталган маънавий меросимизни тиклашга катъиян киришилди.
3-масаланинг баёни. Маънавият ва мафкура бир-бирлари билан мустахкам боглангандир. Маънавият инсоннинг рухияти, узини-узи англаши, юксакликка интилишидаги салохияти булса, мафкура - маълум бир давлат, жамият, миллат, синф ва ижтимоий гурухлар хукукий, фалсафий, бадиий, диний гоя, назария ва карашлар тизими хисобланади.
Мафкуранинг маънавиятда тутган урни шундаки, у инсон, жамият, ёхуд миллат ёки гурухларнинг интилишлари, рухиятлари ва кайфиятларини узида мужассамлаштиради. Маънавият сингари мафкуранинг давлат ва жамият тараккиётидаги роли нихоятда каттадир. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Мафкура факат бугун эмас, балки хамма замонларда хам энг долзарб сиёсий-ижтимоий масала, хар кандай жамиятни соглом, эзгу максадлар сари бирлаштириб, унинг уз муддаоларига эришиши учун маънавий-рухий куч-кувват берадиган пойдевор булиб келган». Мафкура жамият тараккиётида куйидаги вазифаларни бажаради: биринчидан, давлат ривожланишининг иктисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий сохаларидаги вазифаларни узида мужассамлаштиради; иккинчидан, бир давлат, бир мамлакат микёсида барча фукароларни, турли миллат, элат, синфлар ва ижтимоий гурухларни бир гоя ва максад сари бирлаштиришга хизмат килади; учинчидан, давлат олиб борадиган ички ва ташки сиёсат гояларини узида мужассамлаштириб, уни фукароларга таргиб этади; туртинчидан, давлат доирасида яшаётган фукароларни яратувчилик, бунёдкорлик, ижодкорлик фаолиятларини фаоллаштиради ва уларни жамият максадларига йуналтиради; бешинчидан, халкнинг орзу-умидларини узида ифода эттиради, жамиятда мавжуд булган муаммоларни хал килиш учун бутун жамият ва фукароларни харакатга келтиради; олтинчидан, мафкура жамиятда маълум сиёсий, иктисодий ва маънавий-маърифий карашларни шакллантиради.
Мафкуранинг жамият, миллат, шахс ва фукаро хаётидаги ана шундай ролига карамай, мустакилликнинг дастлабки йилларида республикамизда умуман мафкурага унинг мохиятини тушунганлар хам, тушунмаганлар хам карши кураш бошлаб юборган эдилар. Яъни хеч кандай мафкурага эга булмаган, мафкуравий бушликка асосланган, уз гоясига эга булмаган жамият куриш каби карашларни илгари сура бошладилар. Бу жараён республикамиз Президентининг 1993 йил 23 апрелидаги республиканинг бир гурух адиблари билан учрашувида «Миллий истиклол мафкураси»ни яратиш вазифасини кун тартибига куйгунича давом этиб келди.
Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош мухаррири ва «Фидокор» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида миллий гоя, миллий мафкуранинг Узбекистонда демократик жамият куришдаги тутган урни, ахамияти баён килиб берганлигини алохида таъкидлаш жоиз: «Мафкура хар кандай жамият хаётида зарур. Мафкура булмаса одам, жамият, давлат уз йулини йукотиши мукаррар. Иккинчидан, каердаки мафкуравий бушлик вужудга келса, уша ерда бегона мафкура хукмронлик килиши тайин». Буни хар бир инсон, Узбекистон фукароси чукур англаши, магзи-магзига етиб олиши керак. Негаки, жамиятнинг, жамият аъзоларининг мустахкам ва равшан мафкураси, гояси, максади булмаса, инкирозга юз тутади. Инсоният тарихида давлатлар ва жамиятлар пайдо булибдики, уларга эгизак холда мафкуравий карашлар хам шаклланган. Боиси - мафкурасиз давлат ёки жамият бамисоли хеч бир максад-режасиз, таваккал килиб йулга чиккан одамга ухшайди. Йулга чикдингми - манзил, максад аник булмоги керак. Шунинг учун хам Президентимиз И. Каримов мустакилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мафкура муаммосига алохида эътибор каратиб келмокдалар. «Тафаккур» журнали бош мухаррири саволларига жавобларида мафкурани миллий гоя халкни-халк, миллатни-миллат киладиган, унинг истикбол йулларини юксак максад ва эътикод нурлари билан ёритадиган кудратли маънавий омил, деб таърифладилар. «Туркистон» ва «Фидокор» газеталари мухбирлари саволларига жавобларида бу гоялар янада ривожлантирилди, мафкура муаммоси кун тартибига президентимиш томонидан янада жиддий куйилди. Бунга сабаб «... хозирги замондаги энг катта хавф инсонларнинг калби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида булаётган курашлар куп нарсани хал килади. Мана шунинг учун хам Ислом Каримов мунтазам равишда мафкура дунёсида бушликка йул куйиб булмаслигига, шундай холат юз берган такдирда буш колган мафкура майдонида бизга бегона, орзу-интилишимизга мутлако ёт гоялар урин эгаллашга уриниши шубхасиз эканлигига хаммамизнинг диккатимизни такрор-такрор каратиб келаётганликлари бежиз эмас».
Президентимиз мафкура - умуммиллий, умумхалк ахамиятига эга гоя булиб, у халкни, миллатни бирлаштирувчи, умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлигини таъкидладилар. Инсон, унинг кадр-киммати, фаровонлиги, Ватанимизнинг ёркин келажаги бизнинг миллий гоямиз, миллий мустакиллик мафкурамизнинг негизини ташкил этади.
Президентимиз И. Каримов миллий истиклол мафкурамиз, аввало халкимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, дилига, рухиятига асосланиб, келажакка ишонч, мехр-окибат, инсоф, сабр-токат, адолат, маърифат туйгуларини онгимизга сингдириши лозимлигини таъкидладилар.
Шу билан бирга, бу мафкура халкимизда, узининг кудрати ва химоясига суянган холда, умуминсоний кадриятларга асосланиб, жахон хамжамиятидаги мутараккий давлатлар орасида тенг хукукли уларок муносиб урин эгаллашига доимий интилиш хиссини тарбияламоги керак.
Юртбошимиз миллий гоя, миллий мафкура нималарни узида мужассамлаштириши ва кандай талабларга жавоб бериши кераклигини таъкидлаб, куйидаги дастурий ахамиятга молик фикр-мулохазаларни билдирган эдилар:
Миллий мафкура, авваламбор, узлигимизни, мукаддас анъаналари-мизни англаш туйгуларини, халкимизнинг куп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига куйилган олий максад ва вазифаларни камраб олиши шарт.
Иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд булган хилма-хил фикрлар ва гоялар, эркин карашлардан, хар кандай тоифалар ва гурухларнинг интилишлари ва умидларидан, хар кандай инсоннинг эътикоди ва дунёкарашидан катъий назар, уларнинг барчасини ягона миллий байрок атрофида бирлаштирадиган, халкимиз ва давлатимизнинг дахлсизлигини умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлигини таъкидладилар.
Учинчидан, миллий гоя биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садокат рухида тарбиялаш, уларнинг калбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд килишдек олижаноб ишларида мададкор булиши зарур.
Туртинчидан, у Ватанимизниг шонли утмиши ва буюк келажагини узвий боглаб туришга узимизни улуг аждодларимиз бокий меросининг муносиб ворислари деб хис килиши, шу билан бирга, жахон ва замоннинг умумбашарий ютукларига эришмокка йул очиб берадиган ва шу максадларга муттасил даъват киладиган гоя булиши керак.
Мустакиллик бизни порлок ривожланиш имкониятларига эга килди. Халкимиз катта орзу-максадлар ва интилишлар билан яшаяпти. Хукукий давлат, адолатли фукаролик жамияти - олдимизда турган нурафшон манзилдир. Аммо бу манзиллар уз-узидан дунёга келмайди, уни уз-узидан машаккатсиз, изланишларсиз, яратувчилик, ижодкорлик ишларисиз эгалланмайди. Янги жамият юксак даражада ривожланган онгни, маънавий камолотни янада баланд боскичга кутарилишини таказо этади. Илгор демократик коида ва тушунчалар билан бойиган миллий мустакиллик мафкурамиз ана шу янги маънавиятнинг хал килувчи мезонларидан биридир.
Юкоридагилардан келиб чикадиган булсак, маънавият мафкурасиз ривожлана олмаслигини курамиз. Чунки, инсон рухиятини шакллантириш, миллий кадриятларни тиклаш ва жамият максадларини амалга оширишда мафкура харакатга келтирувчи куч сифатида катта ахамият касб этаверади.
Хуллас, мафкура - умуммиллатга, умумхалкка, бутун жамиятга тааллукли улкан гоялар бирлигидир. Аммо унинг илдизлари хар бир инсоннинг калбида, виждонида, иймонида, акл-идроки ва тафаккурида. Шу боис, хакикий, хаётий, чукур инсоний мафкураси бор халк, мамлакат ва жамият кудратлидир.

Download 59.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling