1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Шарқ ва Ғарб цивилизациялари: ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишдаги умумийлик, алоҳидалик ва ўзига хослик ҳақида тўхталсангиз


Download 55.5 Kb.
bet3/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

3. Шарқ ва Ғарб цивилизациялари: ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишдаги умумийлик, алоҳидалик ва ўзига хослик ҳақида тўхталсангиз.
Жавоб:
«Цивилизация» энг умумий фалсафий тушунча бўлиб, «жаҳон цивилизацияси», «Шарқ цивилизацияси», «Ғарб цивилизацияси», «локал цивилизация», «Европа цивилизацияси», «Марказий Осиё халқлари цивилизацияси» каби тушунчалар орқали ўзининг моҳиятини тўлароқ намоён этади. Бошқача қилиб айтганда, умумийлик айримлик орқали намоён бўлади, ҳар бир айримликда эса умумийлик к,исман мавжуддир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, умумийлик айримликка нисбатан муҳим ва бирламчидир: айримлик умумийликни ўзида тўла намоён эта олмаслигидан ташқари уни турлича даражада рўёбга чиқаради. Айримлик ва умумийлик бир-бири билан ўзаро диалектик боғлиқдир.
«Жаҳон цивилизацияси» тушунчаси энг умумий маънода барча халқлар учун муштарак бўлган социал тараққиёт йўлини, бутун инсониятнинг умумий тараққиётидаги янги сифатий даражани, босқични ифодалайди. У конкрет тарихий тушунча сифатида ўзининг туб моҳиятини локал цивилизациялар орқали намоён этади. Локал цивилизацияларнинг ҳар бири ўз минтақасида жаҳон цивилизациясига кирувчи яхлит олам (Европа олами, ҳинд олами, хитой олами)ни, жаҳон цивилизациясига хос бўлган энг умумий сифатларни намоён этади ва унинг бойиши, такомиллашиши учун муайян ҳисса қўшади.
Жаҳон цивилизацияси Ер юзидаги барча халқларнинг катта-кичиклигидан қатъи назар маънавий тараққиётида эришган буюк ютуғи ва айни вақтда цивилизацияли тараққиёт йўлига ўтган халқларнинг ривожланиш йўлини белгиловчи манба ва қудратли воситадир.
“Цивилизация” фалсафий категория сифатида энг умумийликни, алоҳидалик ва ўзига хосликни ифода этади. Мазкур тушунчага аниқлик киритиш маъносида (жаҳон цивилизацияси, минтақа цивилизацияси, Шарқ цивилизация, Ғарб цивилизацияси, Америка цивилизацияси ва ҳоказо) ва локал цивилизациялар (ҳинд цивилизацияси, араб цивилизацияси, хитой цивилизацияси, Майя цивилизацияси, рус цивилизацияси ва ҳоказо) тушунчалар қўлланилади.
Ҳамма замонларда ҳам жаҳон цивилизацияси ютуқлари локал цивилизацияларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун социал ориентир, ишончли мўлжал бўлиб келган. Локал цивилизацияларнинг шаклланишида, шубҳасиз, табиий-географик муҳит, конкрет тарихий вазият, маданият, анъана, иқлим ва ҳоказолар муҳим рол ўйнаган. Локал цивилизацияларнинг ўзига хослиги, ноёблиги, ранг-баранглиги жаҳон цивилизациясининг мазмунини бойитган. Жаҳон цивилизацияси цивилизация йўлидаги жамият ривожини синхронлаштиради, яъни цивилизацияли жараённинг бирданига, бирвақтда рўй беришини таъминлайди.
Бунда цивилизациянинг юқори даражасига ўтган жамият объектив равишда унча ривожланмаган жамиятлар суръатини жадаллаштиради, цивилизация сифатини юксалтириш учун ижобий таъсир кўрсатади.
Н.И.Конрад тарихий ривожланишнинг бу умумий қонуниятини Европа жамиятларига нисбатан конкретлаштирар экан, шундай деб ёзган эди: “Ҳар бир халқнинг ҳаёти бошқа халқларнинг ҳаёти билан у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлиб қолган, умуман олганда, тарихий жараён ижтимоий ривожланиш ва цивилизациянинг олдинги босқичига чиқиб олган халқлар томонидан йўналтирилаётган халқаро жамиятнинг ҳозирги шароитида ана шу умумий йўлдан орқада қолган, бироқ тарихий ўзига хослигини сақлаб қолмоқчи бўлган ҳар қандай халқ ўз даврининг ижтимоий ривожланиши ва цивилизацияси эришган энг юқори даражага интилиши мумкин” .
Ғарб олимлари цивилизацияларни тасниф қилишда турлича мезонларга асосланадилар. Чунончи, Г.Боклp ўзининг “Англияда цивилизация тарихи” асарида цивилизациялар ўртасидаги тафовут улар ҳаёти ва ривожланишининг табиий-географик шарт-шароитлари билан белгиланади, деб ҳисоблайди.
Н.Я.Данилевский худди немис тарихчиси Генрих Риккерт сингари тарихий ҳаётнинг ҳақиқий соҳиблари сифатида алоҳида “табиий гуруҳлар”ни кўрсатди ва уларни “маданий-тарихий типлар” деб атади. .
Унинг фикрича, алоҳида тил ёки тиллар гуруҳи билан характерланадиган бир-бирига анча яқин ҳар қандай қабила ёки халқлар оиласи ўзларининг қариндошлиги бевосита сезилиб туриши учун (агар улар ўзларининг маънавий қобилиятлари туфайли тарихий ривожланишга қодир бўлсалар ва болалик давридан ўтган бўлсалар) ўзларига хос маданий-тарихий типларни ташкил этадилар.
Н.Я.Данилевскийнинг таъкидлашича, барча маданий-тарихий типлар бир хилда ўзига хос бўлиб, ўзида тарихий ҳаёт мазмунини намоён этади, бироқ бу мазмунни уларнинг барчаси ҳам бир хилда тўлалиги билан ифодалай олмайди. У маданий-тарихий фаолиятнинг қуйидаги тўрт соҳасини эътироф этди:
1) диний фаолият; 2) маданий фаолият (фан, санъат, саноат); 3) сиёсий фаолият ва 4) социал-иқтисодий фаолият .
Тарихий типларнинг айримлари ўзларининг бутун саъй-ҳаракатларини ана шу фаолиятнинг фақат битта соҳасига қаратдилар (масалан, яҳудийлар динга, юнонлар-маданиятга), бироқ фақат Россия ва словянлик инсон фаолиятининг барча тўрт соҳасини тенг ривожлантиришга, “тўртасосли” маданиятни амалга оширишга қодирдир .
Тадқиқотчи А.Амировнинг фикрича, “Тарих интиҳоси” ва «цивилизациялар тўқнашуви» концепциялари ҳам этноцентрик характер касб этади. Концепцияларнинг ҳар иккисида ҳам Ғарб маданиятининг устунлиги ва айни маданиятнинг алоҳида ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини исботлашга қаратилган. Ф.Фукуяма ҳам, С.Хантингтон ҳам либерализм энг яхши тузум ва у замонавий цивилизацион оламни юзага келтирганлиги, шу боис либералистик принцип ва институтлар Ғарбдан бошқа жаҳолат ботқоғига ботган, маърифатдан бебаҳра мамлакатларда ҳам кенг қўлланилиши кераклигига қатъий ишонадилар” .
Чунончи, этник ва этнослараро минтақавий цивилизация, тарихий босқич асос қилиб олинар экан, неолит цивилизацияси, капитализмгача бўлган цивилизация, постиндустриал цивилизация ва ҳоказо, формация асосида-қулдорлик, феодал, капиталистик, социалистик цивилизация; географик жиҳатдан дифференциаллашган локал цивилизациялар-Европа, Осиё, Яқин Шарқ, полинезия цивилизацияси ва ҳоказо; социомаданий ривожланишда муайян тарихий маконда вужудга келган ва хронологик жиҳатдан турлича бўлган цивилизациялар-шумер, крит, антик, хитой, ислом ва ҳоказо цивилизациялар; шунингдек, бирламчи, адаптив, динамик, периферия цивилизациялари ва ҳоказолар бир-биридан фарқланади.

4. Цивилизациянинг қандай кўринишлари ва турларини биласиз?


Жавоб: Цивилизациянинг кўринишлари, турлари рўйхатини яна давом эттириш мумкин, бироқ шу ҳолатнинг ўзиёқ аҳволнинг анча мураккаблигидан, цивилизацияларни таснифлаш бўйича ягона мезон мавжуд эмаслигидан далолат беради. Кўпинча бундай таснифлаш диний, табиий-геогарафик, маданий-тарихий белгиларга асосланади. Инглиз мутафаккири А. Тойнби қуйидаги бешта барҳаёт цивилизацияни ажратди:
Ғарб жамияти (у Ғарб христианлиги томонидан бирлаштирилган);
- Жанубий - Шарқий Европа ва Россияда жойлашган православ - христиан ёки византия жамияти;
- Шимолий Африка ва Ўрта Шарқдан то буюк Хитой деворигача бўлган ҳудуддаги ислом жамияти;
- Тропик субконтинентал Ҳиндистондаги ҳиндуизм жамияти;
- Жанубий - Шарқий Осиёнинг субтропик ва мўътадил районларидаги Узоқ Шарқ жамияти .
Ана шу цивилизацияларнинг илк тарихини тадқиқ этган А.Тойнби шундай хулосага келди: бу - цивилизация учинчи авлоднинг маҳсулидир; уларнинг ҳар биридан илгари цивилизациянинг иккинчи ва биринчи авлоди мавжуд бўлган.
Л.С.Васильев цивилизациялар ўртасидаги тафовутларни системалаштиришга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, турли “таксономик даражадаги” цивилизацияларни таърифлашда социомаданий минтақаларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни муайян мезонлар бўйича бир-биридан фарқлаш зарур.
У цивилизацияларни таснифлашда уларнинг бир-бирига иерархик тарзда бўйсуниши масаласида фикр юритар экан, цивилизацияларнинг қуйидаги даражаларини ажратди: цивилизациялар худди пирамида шаклида жойлашади: унинг энг юқори қисмида жаҳон цивилизацияси жойлашади. Ундан пастда маданиятнинг анча юқори даражаси туради, у цивилизация мезонларига жавоб бера олмайдиган инсон маданиятига қарши туради. Кейинги даража анъанавий цивилизациялар бўлиб, бир неча цивилизацияларни ўз ичига олади, уларни бирлаштирувчи барча цивилизацияларга нисбатан қариндош бўлади, масалан, Европа цивилизацияси. Ниҳоят, локал (маҳаллий) характерга эга бўлган, у ёки бу этнос ёки давлат билан боғлиқ бўлган цивилизация-япон, рус, немис, қадимги юнон, шумер ва ҳоказо цивилизациялар .
Цивилизациянинг хилма хил шаклларини муҳокама қилишга бағишланган тадқиқотлар ичида локал цивилизациялар муаммоси алоҳида ўрин тутади. Локал цивилизацияларнинг тарихий типлари ва параллел яшаётган типларига оид баҳс-мунозаралар кўплаб адабиётларда ўз аксини топди.
Н.Данилевский, О.Шпенглер, А.Тойнби, К.Леви-Стросс, А.Крабер, С.Хантингтон ва бошқаларнинг турлича асос ва кўрсаткичлар бўйича цивилизациялар типологияси мавжуд. Рус тадқиқотчиси Н.Я.Данилевский маданий-тарихий типлар муаммосини биринчи бўлиб тадқиқ этди ва бу билан тадқиқотчилар эътиборини локал цивилизациялар муаммосига жалб қилди, жаҳонтарихий жараёнининг кичик моделини ишлаб чиқди. Унинг фикрича, тарихнинг табиий системаси маданий-тарихий типларнинг фарқланишига асосланиши керак. Тарихий ҳодисалар мажмуаси эмас, балки маданий-тарихий типлар ўртасидаги тафовут уларнинг бўлиниши учун бирдан бир асос бўлиши керак. У 10та маданий-тарихий типларни қайд этди: 1) миср, 2) хитой, 3) ассирия-вавилон-финикия, 4) ҳинд, 5) эрон, 6) яҳудий, 7) юнон, 8) рим, 9) янги семит ёки араб, 10) европа (унга зўрлик билан узиб қўйилган мексика-перуни қўшимча қилди) маданий-тарихий типларни кўрсатди .
А.Тойнби эски ва янги дунёнинг культурологик харитасига 37 цивилизацияни киритди, улардан 21тасини синчиклаб ўрганди ва тавсифлади;
1) Ғарб; иккита православ; 2) рус; 3) византия; 4) араб; 3) ҳинд; 2 та Узоқ Шарқ; 9) антик; 10) сурия, 11) шумер; 15) Хетт; 16) вавилон; 17) анд; 18) Мексика; 19) юкатан; 20) майя; 21) миср цивилизациялари.
Ажратиб кўрсатилаётган цивилизациялар хилма-хиллиги тарихий ривожланишнинг бутун мураккаблигини тавсифлар экан, локал цивилизацияларнинг жаҳон тарихий жараёни билан ўзаро боғлиқлиги ва уни назарий баҳолаш долзарб масалага айлантиради.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling