1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб
Локал цивилизация муаммоси ҳақида нималар дея оласиз?
Download 55.5 Kb.
|
TAVSIFNOMA Talaba
5. Локал цивилизация муаммоси ҳақида нималар дея оласиз?
Жавоб: Локал цивилизация муаммоси цивилизациялар тўғрисидаги билимлар структурасида катта ўрин эгаллашига қарамасдан ҳозиргача цивилизацияни тарихий жараён ҳодисаси сифатида баҳолашга ва уни функционал тавсифлашга имкон берадиган умумий назария йўқ. Локал цивилизацияларга мурожаат этиш вақтида пайдо бўладиган жуда кўплаб муаммоли вазиятларда энг асосий ҳолатлар сифатида қуйидагилар ажратиб кўрсатиляпти: Биринчидан, уларни цивилизация сифатида ажратишга имкон берадиган умумий асослар мавжуд бўлмаган бир шароитда локал цивилизацияларни географик принцип, тарихий принцип, изчиллик, маданий ўзига хослиги ва ҳоказо асосида ажратиш шартлидир. Иккинчидан, ҳозирги пайтда ижтимоий-гуманитар фанларда цивилизация, цивилизацияли ёндашув, маданият, локал маданият, культурологик ёндашув сингари тушунчаларнинг ўзаро нисбати, таърифи барқарор эмас. Бу тушунчалар ўртасидаги боғлиқлик, ўзига хослик, умумийлик очиб берилмаган. Учинчидан, локал цивилизацияларнинг тарихий чекланганлиги социал ҳаракат умумий тавсифи билан процессуал алоқалар мавжуд бўлмаган бир шароитда уларнинг ўзига хос хусусиятларига эътиборни жалб этиш умумцивилизациявий феноменларнигина эмас, балки бир босқич даражасидаги цивилизацияни ҳам тушунишга имкон бермайди. Масалан, вужудга келиши ва ривожланиш хусусиятларига кўра турлича пайдо бўлган, турлича маданий анъаналар билан боғлиқ бўлган, бироқ ягона моҳиятга ва ягона социал-психологик асосга эга бўлган христианлик ва буддизм динларининг ҳар бири турлича цивилизациялар билангина эмас, балки уларнинг ҳар бири турли цивилизациялар учун асос сифатида қайд этилади. Энг дастлабки даврлар учун бошқача вариант қайд этилади: ҳаёт-фаолиятни ташкил этишнинг ягона принципларига асосланган турли жамиятларда бир-биридан анча узоқ жойлашган илк деҳқончилик системалари цивилизацион жараёнга бир хилда кирганлар. Социал эвалюциянинг структур тавсифи контекстидагина цивилизациянинг тарихий аҳамияти, унинг типлари ва шакллари аниқланиши мумкин. Цивилизацияни тарихий реаллик сифатида таърифлаш долзарб муаммога айланди, бу масала узоқ йиллардан бери муҳокама қилиняпти, турли соҳа мутахассислари-социологлар, тарихчилар, архиологлар, культурологлар, файласуфлар, политологларнинг асарларида баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти. 1) “саноатгача”, 2) “саноат” ва 3) “саноатдан кейинги” цивилизациялар (Д.Белл, З.Бзежинский)га ажратиляпти. “Саноатдан кейинги цивилизация”ни ҳозирги пайтда “информацион” ёки “технотрон цивилизация” деб ҳам аталяпти. Ҳақиқатан ҳам, юқорида тилга олинган цивилизацияларнинг ҳар бири ўзининг техник ривожланиш даражасига, уни ўзлаштириш усулларига (инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан боғлаш, унинг меҳнат кўникмалари, ишлаб чиқариш тажрибаси, ишлаб чиқаришни бошқариш шакллари ва ҳоказо) эгадир. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling