1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Цивилизация тушунчасига шахсий қандай таъриф бера оласиз?


Download 55.5 Kb.
bet2/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

2. Цивилизация тушунчасига шахсий қандай таъриф бера оласиз?
Жавоб: Цивилизация тадқиқотчилари, айниқса, А.Тойнби, К.Ясперс, О.Шпенглер ва бошқалар динни цивилизациянинг асоси, ядроси сифатида тавсифлаганлар. К.Ясперс жаҳон динларининг шаклланиш даврини «вақт ўқи» деб аташ билан диннинг жаҳон цивилизацияси шаклланишидаги яратувчан, сафарбар этувчан ролини алоҳида таъкидлади. Биз миллий мустақиллик йилларидагина диннинг моҳиятини илмий асосда ўрганиш, умумбашарий қадрият сифатида эътироф этиш имконига эга бўлдик. Жаҳон динлари Ер юзидаги халқларни ирқи, миллати, маданияти, сиёсий тузумидан қатъи назар умумий ғоя атрофида жипслаштириш, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, тинч-тотувлик, дўстлик, бирдамлик ғояларини кенг тарғиб этиш орқали халқлар хавфсизлиги, умумий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади. Толерантлик (диний бағрикенглик) умумбашарий маънавий қадрият сифатида халқлар ўртасида диний нифоқ ва низолар чиқишининг олдини олишда, турли конфециялар ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришда муҳим роль ўйнайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, цивилизацияга шундай таъриф бериш мумкин:
Цивилизация-ўз миллий давлатчилигига эга бўлган, ваҳшийликнинг ҳар қандай кўринишини бартараф этишга қодир бўлган халқ, жамият ривожланишнинг юқори даражаси, социал сифатидир.
Хулоса к,илиб айтганда,
1 -цивилизация ва маданият тушунчалари XVIII асрда шотланд мутафаккири Фергюсон ва француз мутафаккири Мирабо томонидан илмий муомалага киритилган;
2-ўтган асрнинг 80-йилларидан кейингина цивилизация фалсафий тушунча мақомига эга бўлди;
3 - инсоният тарихининг бурилиш даврларида цивилизация муаммосини ўрганишга бўлган қизиқиш кучайган;
4 - цивилизация моҳиятини формацион назария орқали тушуниш самарасиз бўлишдан ташқари қатор англашилмовчиликларга олиб келди;
5 - миллий истиқлол туфайлигина цивилизация моҳиятини илмий асосда тадқиқ этиш ва ғарб олимлариннг илмий меросини холисона ўрганиш имконияти вужудга келди.
6 - цивилизация динамик ҳодиса бўлиб, инсоният маънавияти юксалиб боргани сайин унинг ҳақиқий моҳияти тўлароқ намоён бўлади ва муттасил такомиллашади;
Юқорида баён этилган мулоҳазалардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
7 - цивилизациянинг энг муҳим элементлари (белгилари)ни билишга тарихийлик ва мантиқийлик асосида ёндашиш кутилган самарани бериши мумкин.
8 - илк цивилизациялар билан ҳозирги замон цивилизацияларининг элементларини айнийлаштириш қатор англашилмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
9 - бизнингча, антик цивилизация, ўрта аср цивилизацияси, янги замон цивилизацияси ва ҳозирги замон цивилизацияларининг муҳим элементларини ажратиб кўрсатиш ва улар ўртасидаги ворисликни эътиборга олиш лозимдир.
10 - жамият, халқ ҳаёт-фаолиятининг зарур шартлари билан цивилизация ривожланишининг муҳим омлларини айнийлаштириш хатодир.
11 - давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ҳуқуқий система, дин, фан, санъат, ахлоқ, мафкура ёмонлик, ёвузлик, ваҳшийликка қарши кураш воситасига айлансагина, давлат танқидий фикрловчи ижодкор озчиликни фаол қўллаб-қувватласагина ҳозирги замон цивилизациясининг муҳим белгилари сифатида намоён бўлиши мумкин.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling