1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Тадқиқотингизда дин ҳар қандай цивилизациянинг ядроси эканлигини таъкидлаб ўтгансиз ва буни қандай исботлайсиз?


Download 55.5 Kb.
bet14/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

15. Тадқиқотингизда дин ҳар қандай цивилизациянинг ядроси эканлигини таъкидлаб ўтгансиз ва буни қандай исботлайсиз?
Жавоб: Дин азал-азалдан инсоният маънавиятининг муҳим таянчи, ҳар қандай цивилизациянинг фундаментал асоси бўлиб келган. Машҳур немис мутафаккири Карл Ясперснинг инсоният цивилизациясининг пайдо бўлишини «вақт ўқи», яъни жаҳон динларининг пайдо бўлиши билан боғлаши бежиз бўлмаган, албатта.
Дин асрлар мобайнида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоялашнинг ўзига хос механизмини яратди: диндорларни хайр-саҳоватли, меҳр-мурувватли бўлишга даъват этди. Халқимизга хос ўзаро ёрдам, муҳтож ва етимларга нисбатан меҳр-мурувватли бўлиш сингари фазилатларнинг шаклланишида, шубҳасиз, ислом дини ғояларининг таъсири жуда кучли бўлган.
Дин умумбашарий қадрият сифатида халқлар ва мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч, ҳамкорлик, дўстлик, ўзаро ёрдам муносабатларининг ривожида жуда муҳим рол ўйнаб келди. Бироқ турли тарихий даврларда, айниқса, бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига ўтиш даврларида диндан ғаразли сиёсий мақсадларда фойдаланиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгини заҳарлаш ҳолатлари қатор муаммоларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Буни худди олимларнинг илмий кашфиётларидан оммавий қирғин қуроллари сифатида фойдаланиш ҳолатларига ўхшатиш мумкин.
Диннинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва ролига цивилизацияли ёндашув ундан ғаразли, бузғунчи ва ёвуз мақсадларда фойдаланишга барҳам беришга қодир бўлган социал механизмлар яратишни тақозо этади. Ўзбекистонда, бир томондан, мустабид совет тузумининг динга қарши аёвсиз кураши оқибатида диндорларнинг ҳақиқий диний билим ва маърифатдан маҳрум этилиши туфайли вужудга келган маънавий қашшоқлик оқибатида давом халқнинг, айниқса, ёшларнинг билиб-билмай турли диний оқимларга қўшилиб кетиши, иккинчи томондан, ислоҳотлар жараёнида вужудга келган қийинчилик ва муаммолар (қашшоқлик, ишсизлик, жиноятчилик, коррупциянинг кучайиши) кишиларда демократияга бўлган ишончнинг йўқолишига ва сиёсий бошқаришннг теократик йўлини таклиф этувчи диний экстремистик оқимларнинг жонланишига олиб келди.
Ислом дини, унинг умумбашарий ғоя ва таълимоти нафақат миллий маданиятимиз ва Марказий Осиё халқлари цивилизациясининг ривожига, балки жаҳон маданияти ва цивилизацияси равнақига қўшган буюк ҳиссаси жаҳон олимлари томонидан аллақачон эътироф этилган. У асрлар мобайнида халқимизнинг маънавий ҳаётидан чуқур жой олиб, миллий маданиятимиз ва ҳаёт тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим ҳаёт манбаи бўлиб келди.
Чунки ислом — ҳақиқатни англаш демакдир, у одамзотни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлишни ўргатади .


Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling