1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб
“Маданий фаолият” тушунчасига муносабатингизни изоҳлаб берсангиз?
Download 55.5 Kb.
|
TAVSIFNOMA Talaba
13. “Маданий фаолият” тушунчасига муносабатингизни изоҳлаб берсангиз?
Жавоб: “Маданий фаолият” кенг қамровли фалсафий тушунча бўлиб, инсон ва жамиятнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам ахлоқан, ҳам бадиий-эстетик, ҳам маънавий жиҳатдан камол топиши учун хизмат қиладиган фан, таълим-тарбия, санъат, спорт каби соҳаларни қамраб олади. Маданий фаолият ўзининг мазмунига кўра маданият муассасалари (маданият уйлари, театр, кино, музей, кутубхона, истироҳат боғлари, маданият ва спорт марказлари кабилар) ходимларининг фаолияти билангина чекланиб қолмайди. Инсонга маданий мавжудот сифатида қаралаётган, «Маълум маънода инсонни меҳнат яратган» деган ақидаларнинг илмий-назарий жиҳатдан сохталиги аён бўлиб қолган ҳозирги шароитда маданий фаолиятнинг моҳияти ва мазмунини билишга цивилизацияли ёндашув илмий-назарий жиҳатдан самарали ва истиқболлидир. Яқин кечмишимиз тажрибалари, марксча методологиянинг инқирози шуни кўрсатдики, инсон ишлаб чиқариш жараёнида ёки таълим-тарбия жараёнидагина шахс бўлиб шаклланмайди, яъни меҳнат ёки фан ўз ҳолича шахсни шакллантирувчи омил бўла олмайди. Шу ўринда “маданий фаолият” тушунчасининг “меҳнат фаолияти” ёки “илмий фаолият” тушунчасига нисбатан кенгқамровли, мазмундор тушунча эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиздир. Аслида меҳнат қилиш ҳам, илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳам маданий фаолият таркибига киради, яъни меҳнат ва фан билан маданийлашган инсонларгина шуғулланадилар. Кишилар моддий неъматлар ишлаб чиқариш, илм-фан, санъат ва спорт билан шуғулланиш жараёнида ҳақиқий инсоний моҳиятни, яъни оламни гўзаллик қонунлари асосида қайтадан яратиш, яхшилик ва эзгуликни қарор топтириш, табиатдаги бутун ҳаёт учун масъулликни ҳис этиш қобилиятини намоён этсагина унинг фаолияти маданий мазмунга эга бўлади. Инсон маданий мавжудот сифатида моҳиятан яратувчи, авайлаб асровчи, ўзидан бой маданий мерос қолдирувчи, ёвузлик, ваҳшийликни бартараф этувчидир.Миллий маданият вақт, замон нуқтаи назаридан индивидларга нисбатан бирламчидир. Ҳар бир инсон ўзи мансуб бўлган халқ маданиятидан баҳраманд бўлади, миллий маданий муҳитда камол топади. Шу маънода миллий маданият равнақи ўзига хос локал цивилизациянинг шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling