1. Цивилизациянинг муҳим белгилари сифатида нималарни айта оласиз? Жавоб


Маданиятнинг ҳозирги кундаги илмий таърифи ва унинг бошқа тушунчалар билан узвий боғлиқлигини қандай тушунтира оласиз?


Download 55.5 Kb.
bet10/14
Sana02.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1318889
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
TAVSIFNOMA Talaba

11. Маданиятнинг ҳозирги кундаги илмий таърифи ва унинг бошқа тушунчалар билан узвий боғлиқлигини қандай тушунтира оласиз?
Жавоб:
Маданиятнинг ҳозирги илмий таърифи бу тушунчанинг аристократик бўёқларини улоқтириб ташлади. У қайсидир гуруҳ учун умумий бўлган эътиқод, қадриятлар адабиёт ва санъатда қўлланадиган ифода воситаларининг рамзи ҳисобланади. Кичик гуруҳларнинг эътиқод ва қарашлари кўпинча субкультура деб аталади. Маданият назариётчилари А.Крёбер ва К.Клакхон маданиятга берилган илмий таърифларни таҳлил этиб, уларни қуйидаги гуруҳларга ажратадилар:
1. Маданиятнинг тавсифий таърифи. маданий антропологияга асос солган америкалик олим Э.Тейлорнинг концепциясидан келиб чиққан. Бу таърифга кўра, маданиятфаолиятнинг барча турлари, урф-одат, эътиқодларнинг йиғиндисидир; у хазина сифатида инсон томонидан яратилган китоблар, тасвирий санъат асарлари, тил, урф-одат, этикет системаси, ахлоқ, дин, табиий ва социал муҳитга мослашиш йўллари ҳақидаги билимларни ўз ичига олади.
2. Маданиятнинг тарихий таърифи инсониятнинг узоқ ўтмишидан ҳозиргача етиб келган социал мерос ва анъаналар ролини таъкидлайди. Бу таърифга кўра, маданият тарихий ривожланишнинг маҳсулидир. Инсониятнинг узоқ аждодларидан авлодларга ўтиб келаётган барча сунъий нарсалар-қуроллар, символлар, ташкилотлар, умумий фаолият, қарашлар, эътиқодлар маданият таркибига киради.
3. Маданиятнинг норматив таърифи жамият аъзолари томонидан қабул қилинган меъёрларга алоҳида урғу беради. Маданиятбу, теварак-атрофдаги кишилар томонидан белгиланадиган индивиднинг ҳаёт тарзидир.
4. Маданиятнинг аксиологик таърифига кўра, маданият-одамлар гуруҳининг моддий ва маънавий қадриятлари, уларнинг институтлари, одатлари, хулқ-атвор реакцияларидир.
5. Маданиятнинг психологик таърифи инсоннинг муайян муаммоларни психологик даражада ҳал этишидан келиб чиқади. Маданият – кишиларнинг табиий муҳит ва иқтисодий эҳтиёжларга мослашишидир. У ана шу мослашиш натижасида шаклланади.
6. Маданиятни таълим назарияси асосида таърифлаш: маданиятни инсон ирсият орқали олмаган, балки ўзи эгаллаган (ўрганган) хулқ-атвордир.
7. Маданиятнинг структур таърифи ташкил этиш ва моделлаштириш ҳолатларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Бу таърифга кўра,маданият, бир-бири билан боғланган муайян белгилар системаси сифатида намоён бўлади. Асосий эҳтиёжлар атрофида ташкил топган моддий ва номоддий белгилар маданиятнинг ядросибўлган социал институтларни ташкил этади.
8. Маданиятнинг мафкуравий таърифи: маданият-алоҳида хатти-ҳаракатлар, яъни сўз ёки тақлид воситасида индивиддан индивидга ўтадиган ғоялар оқимидир.
9. Маданиятнинг символик таърифи. Маданият символларга боғлиқ бўлган турли феноменлар (моддий предметлар, хатти-ҳаракатлар, ғоялар, ҳис-туйғулар)ни ташкил этишдир .
Юқорида маданиятга берилган таърифларнинг ҳар бири маданиятнинг қандайдир муҳим бир белгисини қамраб олгандир. Бироқ бирон - бир таъриф мураккаб ижтимоий феномен бўлган маданият моҳиятини тўла қамраб ололмаган.
Дарҳақиқат, маданият одамлар хулқ-атвори, жамият фаолиятининг маҳсулидир, у тарихийдир: ғоялар, моделлар, қадриятларни ўз ичига олади, танланади, ўрганилади.Усимволларга асослангандир, яъни инсоннинг биологик компонентларини ўз ичига олмайди, биологик ирсиятдан фарқланадиган механизмлар орқали кейинги авлодларга берилади, индивидлар томонидан эмоционал қабул қилинади ёки рад этилади. Ана шу хусусиятларнинг барчаси маданият сингари мураккаб ҳодисанинг моҳиятини тўлиқ қамраб ололмайди.
Кейинги йилларда барча ижтимоий-сиёсий ҳодисалар моҳиятини, хусусан, маданият моҳиятини билишга қадриятли ёндашиш кенг ёйилди. Шу маънода маданиятмоддий ва маънавий қадриятлар мажмуасидир.
Фақат инсон ва жамият учунгина урф-одатлар, дин, санъат ва умуман “маданият нури” билан ёритилган нарса ва ҳодисалар алоҳида маъно ва аҳамиятга эгадир. Бошқача қилиб айтганда, биз оламдаги реал фактлар, ҳодисалар, хоссаларни шунчаки идрок этибгина, билибгина қолмаймиз, балки уларни баҳолаймиз, улар бизда ҳайрат, ҳаяжон, муҳаббат ҳиссини ёки нафрат ҳиссини уйғотади. Биз, масалан, «ўзимиз учун фойдали бўлган предметни кўришдан қониқиш ҳосил қилсак, уни фойдали деб атаймиз; предметларни идрок этиш вақтида у бевосита фойдали бўлмаса-да, қониқиш ҳосил қилсак, уни гўзаллик деб атаймиз».
Оламдаги у ёки бу нарсалар ўзларининг объектив хоссалари туфайлигина эмас, балки ана шу хоссаларни идрок этишни ўзида уйғунлаштирган дидимиз ва бизнинг унга бўлган муносабатимиз туфайли муайян қадриятга эга бўлади. Бинобарин, айтиш мумкинки, қадрият бу-субъектив-объектив реалликдир. “Ҳар бир одам нимадан лаззатланса, ўшани ёқимли дейди, ўзига ёқадиган нарсаларни гўзал дейди, ўзи қадрлайдиган, маъқуллайдиганобъектив қадриятни, кўрган нарсаларни яхши деб атайди».
Инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишида баҳоловчи муҳокаманинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Моддий қадриятлардан ташқари маънавий қадриятлар: санъат асарлари, фан ютуқлари, фалсафа, ахлоқ ва ҳоказо ҳам мавжуд.
Ижтимоий ва шахсий ҳаётга жалб этилган ва инсон томонидан яратилган ҳар бир нарса ўзининг жисмоний мавжудлигидан ташқари ижтимоий борлиғига ҳам эгадир: у ўзига тарихан бириктирилган функцияни бажаради ва шу сабабдан ҳам ижтимоий қимматга эгадир.
Қадрият тушунчаси моддий ва маънавий маданият борлиғининг ижтимоий моҳиятини ифодалайди. Агар бирор моддий ёки маънавий ҳодиса қадрият сифатида намоён бўлса, демак, у бирон - бир даражада шахснинг ижтимоий ҳаёт шароитига жалб этилганлигидан; унинг табиат ва социал воқелик билан ўзаро муносабатда муайян функцияни бажараётганлигидан далолат беради. Кишилар ўзлари мулоқотда бўладиган ҳар бир нарсани ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб баҳолайдилар. Бизнинг оламга бўлган муносабатимиз баҳолаш характерига эгадир. Бу баҳо объектив, тўғри, прогрессив ёки хато, субъектив, реакцион бўлиши мумкин. Оламни илмий билиш ва унга нисбатан қадриятли муносабат бизнинг дунёқарашимизда узвий боғлиқликда намоён бўлади. Шундай қилиб, қадрият тушунчаси маданият тушунчаси билан узвий боғлиқдир.
Бошқа маданиятлар таъсирида ва ижтимоий амалиёт талаблари остида трансформациялашган маданият бир авлоддан кейинги авлодга ўтади. Маданий меросда нима келажакка тегишли ва нима ўтмишга айланганлигини мулоҳазакорлик билан фарқлаш муҳимдир.
Маданият – жамият ва инсоннинг мавжудлик усулидир. Инсон–маданият маҳсули ва маданият ижодкоридир. У инсон бўлгани учун маданиятли эмас, балки аксинча, маданиятли бўлгани учун инсондир. Яъни маданиятнинг мазмуни инсон бутун фаолиятининг мазмунидир. Инсон фаолияти қаратилган объект ҳам олам, ҳам маданиятдир.
Фалсафа учун яхлитолам инсон билан узвий бирликда мавжуд бўлган маданият оламидир. Бироқ маданият фаолиятнинг ўзи эмас, балки фаолиятни ташкил этиш усулидир. Яъни маданият инсоннинг ўзлигини намоён этиш усулидир, маданият инсонийликнинг намоён бўлишидир. В.М.Межуев таъкидлаганидек, «маданиятнинг ҳақиқий мазмуни ижтимоий мавжудот сифатида инсоннинг ривожланиши, унинг ижодий кучлари, муносабатлари, эҳтиёжлари, қобилиятлари, мулоқот шакллари ва ҳоказоларнинг ривожланишидир».
Биз ана шу қарашни маданият мазмунининг асоси, ядроси қилиб оламиз. Маданиятнинг функциялари тўғрисидаги қарашларда унинг инсоняратувчилик функцияси алоҳида ўрин тутади. Бироқ маданиятнинг реал ҳаёти фақат шу функция билан чекланмайди. Инсон эҳтиёжларининг хилма-хиллиги маданиятнинг кўплаб функциялари пайдо бўлиши учун туртки берган.
Маданият-инсоннинг ўзига хос тарзда ўзлигини билишидир, зеро, у инсонга фақат ташқи оламнигина эмас, балки ўзини ҳам кўрсатади. Оламни ва ўзликни билиш натижалари тажриба, ҳаёт донишмандлиги сифатида белгилар, символлар орқали авлоддан авлодга, бир халқдан бошқа халққа ўтади. Маданият ўзининг информация берувчилик функцияси билан ҳар бир авлодни ўтмиш аждодларнинг тажрибаси билан бойитади, авлодларни аждодлар билан боғлайди.
«Замонавийлик» ва «маданиятлилик» тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим. Маданиятли бўлиш учун, буюк немис мутафаккири И.В.Гёте таъкидлаганидек, «жаҳон маданиятининг ҳамма босқичларидан ўтиш лозим». Турли ғоялар билан алмашиниш жараёнида шахс маданияти камол топади. Ғоялар олиш инсонда ғоялар билан жавоб бериш, эмоционал ҳаракатни вужудга келтиради. Агар инсонда ана шундай ҳаракат бўлмаса, маданиятнинг ўсиши ҳақида фикр юритиб бўлмайди.
Маданият жуда кўплаб хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини ўз ичига олади. Уларнинг барчаси ягона умумий мақсад одамларнинг биргаликдаги ҳаётини ташкил этиш учун хизмат қилади. Ҳуқуқ ва ахлоқ нормалари, санъатдаги нормалар, диний онг ва хулқ нормалари мавжуддир. Ана шу нормаларнинг барчаси инсон хулқ-атворини тартибга солади, маълум бир чегарада туришни талаб этади .
Инсоннинг оламдаги ўрни ва оламга бўлган муносабати жуда кўп омилларга, жумладан,маданиятга боғлиқдир. Ҳар қандай тарихий даврда жуда кўплаб маданиятлар ёнма-ён яшайди. Уларнинг ўзаро таъсири, бир-бирига ўтиши инсоннинг ҳаётий позициясини, дунёқарашини белгилайди.



Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling