1. Ньютоннинг биринчи қонуни Инерциал саноқ системаси Куч ва масса Механик система


Download 1.34 Mb.
Sana09.05.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1447480
Bog'liq
2-ma\'ruza taqdimot

  • 1. Ньютоннинг биринчи қонуни
  • 2. Инерциал саноқ системаси
  • 2. Куч ва масса
  • 3. Механик система
  • 4. Ньютоннинг иккинчи қонуни
  • 5. Ньютоннинг учинчи қонуни
  • Маъруза режаси:
  • Ньютон қонунларига асосланган механика Ньютон механикаси ёки классик механика деб аталади .
  • Ньютоннинг биринчи қонуни
  • Хар қандай жисм ўзининг тинч холатини ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини унга бошқа жисмлар томонидан таъсир кўрсатилиб, унинг шу ҳолатини ўзгартиришга мажбур қилмагунча сақлайди.
  • Берилган саноқ системасига нисбатан Ньютоннинг биринчи қонуни бажарилса, бундай саноқ системаси инерциал саноқ системаси дейилади, акс ҳолда система ноинерциал саноқ системаси ҳисобланади. Инерциал саноқ системасига нисбатан тинч ҳолатда турган ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатда бўлган ҳар қандай саноқ системаси инерциал саноқ системасидир.
  • Инерциал саноқ системаси
  • Куч
  • Берилган жисм билан атрофдаги бошқа жисмларнинг бир бирига кўрсатаётган таъсирини ёки турли хил ташқи майдонларнинг шу жисмга кўрсатаётган таъсирини миқдор жиҳатдан характерловчи физик катталик куч деб аталади.
  • Кучнинг ўлчов бирлиги – Ньютон (Н): 1Н – 1 кг массали жисмга 1 м/с2 тезланиш берадиган кучга айтилади.
  • 1-расм
  • Пружинали динамометр (кучни ўлчайдиган асбоб)
  • Масса
  • Масса берилган жисм инертлигининг ўлчовидан иборат катталикдир. Жисм инертлиги деганда, ҳар қандай ташқи таъсирга нисбатан жисмнинг қаршилик кўрсатувчанлик ёки ташқи таъсирга берилмаслик хусусияти тушунилади. Жисмнинг массаси қанча катта бўлса, унинг ҳаракати табиатини ўзгартириш шунча қийин бўлади.
  • Масса килограммларда (кг) ўлчанади.
  • Атом ва молекулаларни ўрганишда кўпинча масса атом бирлигидан (а.м.б.) фойдаланилади
  • 1 а.м.б. = 1,6605 ∙ 10-27 кg
  • Механик система
  • Бир бутун деб қаралаётган моддий нуқталар системасига механик система деб аталади. Қаралаётган механик системага кирмайдиган жисмлар ташқи жисмлар дейилади.
  • Ташқи жисмлар томонидан механик системага кўрсатилаётган кучлар ташқи кучлар дейилади.
  • Механик система зарраларининг ўзаро таъсир кучига ички кучлар дейилади.
  • Ньютоннинг иккинчи қонуни
  • Бирор бир ўзгармас куч таъсирида жисм оладиган тезланиш, жисмга таъсир қилаётган кучга тўғри пропорционал ва шу жисмнинг массасига тескари пропорционал бўлади.
  • - пропорционаллик коэффициенти, катталикларнинг қандай системада олинганига боғлиқ. Агар ва битта саноқ системасида олинса:
  • ёки .
  • Ньютоннинг иккинчи қонунига асосан:
  • ва
  • 2 – расм. Бобслей бобига команда таъсир ўтказгани учун у тезланиш олади.
  • Ньютоннинг учунчи қонуни
  • Динамиканинг учинчи қонунини Ньютон қуйидагича таърифлаган: Таъсирга ҳамма вақт тенг ва акс таъсир мавжуд; бошқача айтганда, иккита жисмнинг бир бирига ўзаро таъсирлари ўзаро тенг ва қарама-қарши йўналган.
  • 3 - расм. Ракета учирилаётганда ракета двигатели ракетадан чиқаётган газларни пастга итаради, газлар ўз навбатида ракетага тезланиш беради.
  • Литература
  • PHYSICS
  • PRINCIPLES WITH APPLICATIONS
  • Copyright © 2014 by Douglas C. Giancoli

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling