Механик система


Download 82.63 Kb.
bet1/4
Sana19.01.2023
Hajmi82.63 Kb.
#1100393
  1   2   3   4

Система динамикасига кириш


Режа:



  1. Инерция моментлари

  2. Механик система.

  3. Ташқи кучлар.





Механик система.
Ҳаракати (ёки мувозанат ҳолати) текширилаётган моддий нуқталар ёки жисмлар системасини, механик система деб аталади. Агар механик системани ташкил этувчи нуқта (жисм)ларнинг ўзаро таъсирлари мавжуд бўлса, у ҳолда ҳар бир нуқта (жисм)нинг ҳолати, қолган барча нуқта (жисм)ларнинг ҳолатига узвий боғлиқ бўлади. Бунга классик мисол тарзида қуёш системасини олишимиз мумкин бўлиб, ундаги барча жисмлар (Қуёш, планеталар ва кометалар) ўзаро тортилиш кучлари орқали боғланганлар.


274 шакл.
Механик системага таъсир этувчи -актив кучлар ва k-реакция кучларини, -ташқи ва -ички кучларга ажратиб юборамиз (бу ердаги e - exteriоr, ташқи ва i -interiоr, ички сўзларнинг биринчи ҳарфларидан иборат). Берилган механик системага кирмаган жисмларнинг система нуқталарига таъсир кучлари, ташқи кучлар деб аталади. Системани ташкил этувчи нуқта ёки жисмларнинг ўзаро таъсир кучлари ички кучлар деб аталади. Бундай ажратишлик шартли бўлиб, механик системани танлаб олишимизга боғлиқ бўлади. Масалан, агар Қуёш системасини танлаб олсак, у ҳолда Ер билан Қуёшнинг ўзаро тортилиш кучлари ички кучлар ҳисобланади; агар Ер билан Ойни битта система деб қабул қилсак, Қуёшнинг тортилиш кучи энди ташқи куч ҳисобланади.
Ички кучлар қуйидаги хоссаларга эга бўладилар:
1. Механик системанинг барча ички кучларининг геометрик йиғиндиси (бош вектори) нолга тенг бўлади. Динамиканинг учинчи қонунига асосан, ихтиёрий олинган иккита нуқтанинг (274 шакл) ўзаро таъсир ва акс таъсир кучлари, бир тўғри чизиқда ётиб, сон қийматлари тенг, йўналишлари эса қарама-қарши бўлади, шу сабабли , -ларнинг геометрик йиғиндиси нолга тенг бўлади. Худди шундай натижани ихтиёрий олинган ҳар бир иккита нуқта учун ёзишимиз мумкин, демак
=0
2. Механик системанинг барча ички кучларининг ихтиёрий марказга ёки ўққа нисбатан олинган моментларининг йиғиндиси (бош моменти) нолга тенг бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, 274 шаклдан кўриниб турибдики, агар ихтиёрий олинган О нуқтага нисбатан моментларнинг йиғиндиси mО( )+mО( )=0 бўлади. Худди шундай натижани ихтиёрий ўққа нисбатан олинган моментлар учун ҳам исбот қилиш мумкин, шу сабабли механик система учун,
О( )=0 ёки  х( )=0
Лекин юқоридагиларга асосан, ички кучлар ўзаро мувозанатлашиб, механик системанинг ҳаракатига таъсир қилмас экан деб ҳисобламаслик лозим, чунки бу кучлар системанинг турли нуқталарига қўйилган бўлиб, шу нуқталарнинг нисбий ҳаракатларига таъсир қилиши мумкин. Агар система абсолют қаттиқ жисмдан иборат бўлса, у ҳолда ички кучларнинг йиғиндиси ўзаро мувозанатлашган бўлади.

Download 82.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling