2. Таъсир чизиқларининг умумий назарияси
Ҳаракатланувчи юк таъсиридаги иншоотлар таъсир чизиқлари ёрдамида ҳисобланади. Бирлик куч (Р = 1) ҳаракатланувчи юкнинг энг оддийси ҳисобланади.
Текис иншоотнинг маълум кесимида ҳаракатланувчи бирлик кучнинг ўз ҳолатини ўзгартириши натижасида маълум миқдорларининг ўзгариш қонуниятини ифодаловчи график шу миқдорларнинг таъсир чизиқлари деб аталади.
Иншоотларни таъсир чизиқлари бўйича ҳисоблаш кучлар таъсирининг бир-бирига боғлик эмаслик принципи асосида олиб борилади. Турли кучлар таъсири натижаларини қўшиш мумкин бўлган ҳол кучлар таъсирининг бир-бирига боғлиқ эмаслик принципи деб аталади.
Таъсир чизиқлари ёрдамида қўйидаги 2 масала ҳал этилади:
Кучнинг берилган ҳолати учун тегишли миқдорларни аниқлаш (М, Q, реакциялар )
Кучнинг иншоотда энг нобоп жойланиш ҳолатини аниқлаш.
Таянч реакциялари таъсир чизиқларини аниқлаш.
x= 0 A= 0; x=l A= 0
x= 0 B= 0; x=l B= 1
Таянч реакциялари таъсир чизиқлари ўлчамсиз миқдорлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |