1-cонли маъруза (2 соат) Қурилиш механика фанига кириш


Download 354.71 Kb.
bet1/5
Sana02.05.2020
Hajmi354.71 Kb.
#102765
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-tema


1-cонли маъруза (2 соат)

1. Қурилиш механика фанига кириш.

Курилиш механикаси - конструкция ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, бикирлиги ва устиворлигини ҳисоблаш принциплари ҳамда усуллари тўғрисидаги фандир. Унда иншоотларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш билан бирга уларнинг ташқи кучларга чидамли бўлишини таъминлаш масаласи текширилади.

Иншоотларнинг устиворлигини ҳисоблашда конструкцияларнинг айнан ўрни ва мувозанат ҳолидаги шаклини деформациялангандан кейин ҳам сақлаб қолиш қобилияти аниқланади.

Иншоотларнинг катта кўчиш (силжиш) тебранишлар таъсирига чидамлилигини, улардан нормал фойдаланишни аниқлаш максадида бикирликка ҳисобланади.

Иншоотларнинг мустаҳкамлиги, бикирлиги ва устиворлиги масалаларини ҳал қилиш учун ташқи кучлар таъсиридаги системаларда ҳосил бўладиган ички зўриқишлар ва деформацияларни аниқлаш усулларини билиш керак.

Қурилиш механикасининг асосий вазифаларидан бири - иншоотларда ҳосил бўладиган ички зўриқиш кучлари ва деформацияларини аниқлашдан иборат.

Агар иншоот элементларининг материали ва ўлчамлари маълум бўлса аниқланган ички зўриқиш кучлари ва деформациялар миқдорига кўра ҳар бир элемент ва бутун иншоотнинг мустаҳкамлиги, бикирлиги ва устиворлигини текшириш мумкин.

Қурилиш механикаси статик ва динамик кучлар таъсирида бўлган иншоотларни ҳисоблаш назариялари тўғрисида маълумот беради.

Қурилиш меҳаникасининг яна бир вазифаси – иншоотларнинг тузилиши, унинг элементларининг бир-бирига бириктирилиши қонунларини текшириш ва уларнинг энг рационал (ҳавфсиз, тежамли) шаклларини яратишдан иборат.

Иншоотлар ва уларни конструкцияларини ҳисоблашда ҳар қандай муҳандис 2та омилни: иншоотга таъсир қилувчи кучларни ва унинг таъсиридан иншоот ва унинг элементларида хосил бўладиган ички зўриқишларни аниқлашни билиши муҳим рол ўйнайди.



Ташқи юклар ва уларнинг турлари.

Ташқи юкларнинг турлари материаллар қаршилигида ўрганилган турларга айнан мосдир. Шу билан бирга қурилиш механикасида қўйилиш нуқтасига қараб қуйидаги турларга бўлинади:



  1. Қўзгалмас юклар – бу юклар иншоотга таъсир қилиш даврида ўз ўрнини ўзгартирмайди.

  2. Қўзгалувчан юклар – иншоотга қўйилган ўрнини ўзгартирадиган юкдир.

Иншоотга бир неча турдаги юклар таъсир қилганда уларни биргаликда қараш учун асосий ва махсус бирикмалар қаралади. Бунинг натижасида ҳисобий зўриқишлар аниқланади. Сўнгра шу зўриқиш асосида конструктив ечимлар танланади. Бунда қўлланадиган коэффициентлар иншоотнинг ва материалнинг турига мувофиқ қурилиш меъёрларида ва қоидаларида келтирилган бўлади.

Иншоотларнинг ҳисоблаш схемаси ҳақидаги тушунча.

Иншоот ва конструкцияларнинг ҳисобини осонлаштириш учун улар соддалаштирилган схемалар билан алмаштирилади. Иншоотларнинг соддалаштирилган тасвирини ифодаловчи схема ҳисоблаш схемаси дейилади.

Иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш схемалари элементларининг геометрик шаклига кўра қуйидагича квалификацияланади:

1. Стержанлар бирикмасидан ташкил топган иншоотлар.

Стерженлардан ташқил топган иншоотларга балка, рама, арка, кўп оралиқли балка, фермалар киради.

Агар иншоотлар тўғри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса унга балка дейилади.





Иншоот эгри чизиқли стержендан ташкил топган бўлса, арка дейилади.




Бир-бирига бикр қилиб бириктирилган стерженлардан ташкил топган иншоот рама дейилади.


Download 354.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling