Тақсимланмаган фойда — даромадлар харажатлардан ошганда пайдо бўладиган корхонанинг ижобий молиявий фаолияти натижаси.
Резервлар келгуси харажатларни корхонанинг хисобот йилидаги сарфларига бир маромда қўшиб бориш мақсадида ички ресурслар хисобидан яратилади. Уларга ходимларга таътил хақини келгусида тўлаш, асосий фондларни таъмирлаш харажатларини қоплаш учун ва бошқа резервлар киради.
Мақсадли тушумлар — бу грантлар ва субсидиялар, яъни хукумат идоралари, юридик ва жисмоний шахслардан мақсадли молиялаш куринишидаги қайтарилмайдиган тушумлар.Бу маблаглар қатъиян белгиланган мақсадларга сарфланиши керак.
Мажбуриятлар берилган корхонанинг бошқа юридик в жисмоний шахслар олдидаги мавжуд кредиторлик қарзин акс эттиради.
Мажбуриятлар ўтган даврдаги битимлар ёки ўтган даврдаги воқеалар натижасидир, яъни корхонада мажбуриятлар хосил бўлишига олиб келувчи воқеалар содир этилган (пул маблағлари ўтказилмаган холда иш хақи, турли ажратмалар, солиқлар хисобланган, товарлар харид қилинган ва бошқалар) бўлиши керак.
Мажбуриятларга банклар кредитлари, бошқа корхоналар қарзлари ва кредиторлик қарзи киради, улар жамликда қарз (заём) капиталини ташкил этади.
Банк кредитлари бир йилдан ортиқ муддатга олинганда узоқ муддатли ва бир йилдан кам муддатга олинганда қисқа муддатли турларга булинади.
Кечиктирилган мажбуриятлар — бу жорий даврда хўжалик юритиш ҳолатлари ва ҳодисалари туфайли вужудга келган, лекин келгуси даврлардаги молиявий натижалар туғрисидаги дисоботда тан олинадиган даромадлар. Буларга ижара берувчи томонидан олдиндан олинган ижара тўлови, олдиндан чипта сотишдан олинган маблағлар, даврий матбуотга кейинги йил учун обуна тўлови ва бошқалар киради.
Кредитор қарзи — корхонанинг бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга қарзи, одатда, товар-моддий бойликларни, курсатилаётган хизматларни қабул килиш, олдиндан туловни олиш ва якуний ҳиисоб-китобни амалга ошириш ўртасидаги вақт узилишида юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |