1-dars materiallari
- Buxgalteriya hisobi o'zi nima ???
Бухгалтерия хисоби — мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги корхона хўжалик фаолиятини ялпи, узлуксиз ва хужжатларга асосланган холда акс этгириш тизимидир.
«Бухгалтер» атамаси XV асрда пайдо булган ва немис тилидан таржима қилганда buch — китоб, halter — тутиш, яъни сузма-суз олганда китоб тутувчи деган маънони англатади.
- Buxgalterning vazifalari nimalardan iborat ???
Корхона, муассасаларнинг молиявий ишларини қайд етиб бориш, назорат қилиш, жумладан ходимларга иш ҳақи ёзиш, бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа ҳисоботлар тузиш билан шуғулланувчи шахс БУХГAЛТЕР дейилади.
- Buxgalteriya hisobining SUBYEKTLARI ...
Қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт бўлган муассасалар, ташкилот ва корхоналар бухгалтерия ҳисобиниг субъектлари деб номланади.
Узбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган барча юридик шахслар, шу жумладан ишлаб чиқариш, тижорат, ишлаб чицариш-тижорат корхоналари, банклар, суғурта, илмий-тадқиқот, маслахат, жамоат ва нотижорат ташкилотлари, фондлар, сиёсий партиялар, бюджет маблағларидан молияланадиган давлат муассасалари ва хокимликлар, ширкатлар, бирлашма ва уюшмалар бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт.
- Buxgalteriya hisobining OBYEKTLARI ...
Бухгалтерия ҳисоби объектлари корхонада ҳисобга олинадиган бир турдаги элементлар гуруҳини акс эттиради.
Корхонанинг активлари унинг мажбуриятлари, ўз капитали, даромад ва харажатлари, фойда, зарари бухгалтерия ҳисобининг элементлари ҳисобланади.
- Korxona AKTIVLARI ...
Корхона активлари (бошқача айтганда мол-мулки) — корхона эгалик қиладиган ва улар ёрдамида узининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширадиган хўжалик воситаларининг хилма-хил турларидир.
Корхона активлари 2 турга бўлинади: узоқ муддатли ва жорий (айланма) активлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |