1-dars materiallari Buxgalteriya hisobi o'zi nima Бухгалтерия хисоби


Download 24.65 Kb.
bet3/4
Sana13.04.2023
Hajmi24.65 Kb.
#1351709
1   2   3   4
Bog'liq
1-dars materiallari

- Korxona PASSIVLARI …
Бухгалтерия ҳисобида нафақат активларнинг таркиби ва жойлаштирилиши, балки ҳосил бўлиш манбаларини кўриб чиқадиган ва корхона томонидан воситалар нималар ҳисобига харид қилинганлигини кўрсатадиган кўрсаткичлар ҳам акс эттирилиши керак.
Улар шунингдек пассивлар деб аталади. Шаклшаниш манбалари буйича активлар ўз маблағлари (хусусий капитал) ҳисобига харид қилинган активлар ва мажбуриятлар (қарз маблаглари) ҳисобига харид қилинган активларга ажратилади.
Ўз маблағлари (хусусий капитал) манбалари корхонага доимий фойдаланиш учун бириктирилган бўлиб ва унинг хўжалик фаолияти жараёнида ошириб борилади.
Мажбуриятлар (қарз маблағлари) манбалари корхона тасарруфига муайян муддатга келиб тушади, бу муддат тугаши билан улар мулкдорга фоизи билан ёки фоизсиз қайтарилиши керак.
Ўз маблағлари манбаларига биргаликда хусусий капитални ташкил этувчи устав, қушилган ва резерв капитали, тақсимланмаган фойда, резервлар, мақсадли тушумлар, дотациялар ва субсидиялар киради.
Устав капитали — корхонанинг уз мол-мулкини шакллантиришнинг асосий манбаи. У таъсис хужжатлари билан белгиланган ҳажмларда унинг фаолиятини таъминлаш учун корхонани яратиш жараёнида асосий воситалар, номоддий активлар ва пул маблағлари куринишида корхона мол-мулкига таъсисчилар қўшган улушлари қийматининг йигиндисини курсатади. Ушбу сумма корхона уставида акс эттирилади ва корхона таъсисчилари қарори буйича таъсис хужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳамда уставни қайтадан рўйхатдан утказиш ёки унга қўшимчалар киритиш йули билан ўзгартирилиши мумкин.
Қўшилган капитал қўшимча акциялар чиқариш ва уларни номинал қийматдан ортиқча нархда сотишдан пайдо буладиган эмиссия даромадларидан иборат. Шунингдек бунда устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи ҳам акс эттирилади.
Резерв капитали (фонди) қонунчилик ва таъсис хужжатларига мувофиқ соф фойдадан ажратмалар йули билан барпо этилади. Ундан дивидендлар тўлашда, ушбу мақсад учун хисобот йилида фойда бўлмаганда ёки у етарлича булмаганда, хисобот йилидаги корхонанинг кутилмаган зарарлари ва йўқотишларида фойдаланилади. Унга юридик ва жисмоний шахслардан текинга олинган мол-мулкнинг қииймати хам киритилади. Резерв капитали таркибида қайта бахолаш пайтида шаклланган қийматлар хам хисобга олинади.

Download 24.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling