1-dars materiallari Buxgalteriya hisobi o'zi nima Бухгалтерия хисоби


Download 24.65 Kb.
bet2/4
Sana13.04.2023
Hajmi24.65 Kb.
#1351709
1   2   3   4
Bog'liq
1-dars materiallari

Узоқ муддатли актив ларга фойдали ишлатиш муддати бир йилдан ортиқ бўлган мол-мулк киради. Фойдали ишлатиш муддати — унинг мобайнида мол-мулкдан фойдаланиш корхонага даромад ёки иқтисодий наф келтирадиган давр.
Жорий активлар га бир йилдан камроқ муддатда фойдаланиш учун мўлжалланган битта ишлаб чицариш цикли ичида тулиқ истеъмол қилинадиган, бутун қийматини ишлаб чицариш махсулоти ёки курсатилган хизматлар нархига ўтказадиган мол-мулк киради.
асосий воситалар. Буларга бир йилдан ошадиган давр мобайнида махсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида ёки корхонани бошқариш учун мехнат воситаси сифатида фойдаланиладиган мол-мулк қисми, шунингдек, фойдаланиш муддатидан қатъи назар, қиймати хар бир донаси (туплами) учун Узбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хақининг (сотиб олиш пайтидаги) эллик баравари миқдоридан ошиқ булган буюмлар киради. Улар эскириб боради ва ўз қийматини қисмлаб махсулот, ишлар ёки хизматлар қийматига ўтказади.
Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, транспорт, хисоблаш техникаси, асбоб ва ускуналар, иш хайвонлари ва махсулдор моллар, кўп йиллик кўчатлар ва хоказолар киради.
номоддий активлар — узоқ фойдаланиладиган (бир йилдан ортиқ), пулли бахога эга булган ва даромад келтирадиган, лекин моддий куриниш ва ашёвий шаклга эга булмаган объектлар. Уларга ер, табиий ресурслар, товар белгилари, савдо маркаларидан фойдаланиш хуқуқлари, патентлар, лицензиялар ва хоказолар киради;
капитал қуйилмалар — корхонанинг асосий воситалар қурилиши ва харид қилиниши учун сарфлаган ва уларнинг тугалланмаганлиги сабабли асосий воситалар таркибига хали қабул қилинмаган маблағлари. Масалан, агар корхона бино қураётган бўлса, барча харажатлар қурилиш тугашига қадар капитал қуйилмалар таркибида хисобланади;
узоқ муддатли молиявий қуйилмалар. Уларга бир йилцан ортиқ муддатга фойдаланиш учун мўлжалланган қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳоказо)ни харид қилишга доир корхона харажатлари киритилади. Бу қимматли қоғозлар бошқа корхоналар фаолиятига маблаглар қўйилганидан гувохлик беради ва йиллик даромад (дивиденд) олиш хуқуқини беради;
узоқ муддатли дебиторлик қарзлари — бу юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу корхонага тўлаш муддати бир йилдан ортиқ бўлган қарзи.
Жорий активларга энг ликвидли маблағлар киради (лотинчадан liqvidus— суюқ, оқувчан), чунки улар мажбуриятларни тўлаш учун доимо пул маблағларига айланиш циклида булади. Улар таркибига куйидагилар киритилади:
ишлаб чиқариш захиралари— бу ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш пайтида фойдаланиш учун мулжалланган хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилги, идишлар, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар, инвентарь ва хўжалик анжомлари захиралари;
тугалланмаган ишлаб чиқариш — бу ушбу корхонада ишлов бериш ва белгиланган синовларнинг барча босқичларидан ўтмаган, бутланмаган, шунингдек техника назорати ёки буюртмачи томонидан қабул қилинмаган махсулот;
тайёр махсулот — бу ушбу корхонада ишлов берилиши тулиқ тугалланган, стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган, техника назорати бўлими томонидан қабул килинган ва тайёр махсулот омборига топширилган махсулот;
пул маблағлари — бу кассадаги накд пуллар ва талаб қилиб олингунга қадар депозитлар, шунингдек ҳисоб-китоб, валюта ва банкнинг бошқа ҳисобварақларидаги маблағлар;
қисқа муддатли дебиторлик қарзлари — бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу корхонага тўлаш муддати бир йилдан кам бўлган қарзлари;
қисқа муддатли кечиктирилган харажатлар — бу ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, лекин келгуси ҳисобот даврларига таалуқли бўлган харажатлар. Бундай харажатларни ҳисобда акс эттириш муддати бир йилдан ошмайди.

Download 24.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling