1. Давлат фуқаролик хизмати лавозими бу – Жавоб: давлат органининг ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозим 2


 Хорижий тажрибага кўра, юридик шахслар коррупцияга оид жиноятлар учун қандай жазо чоралари  қўлланилади?  Жавоб: Ўлим ва бошқа  105


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana23.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1387404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
конун хужжатлар

104Хорижий тажрибага кўра, юридик шахслар коррупцияга оид жиноятлар учун қандай жазо чоралари 
қўлланилади? 
Жавоб: Ўлим ва бошқа 
105. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қандай 
мақсадда ўтказилади?
Жавоб: «Коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг 
лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш 
106. ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши менежмент” халқаро стандарти қўлланилиш соҳасига кўра 
нималарни қамраб олади? 
Жавоб: ташкилотда, шунингдек, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида (бундан буён матнда 
ташкилот тизими деб юритилади) коррупцияга қарши кураш бўйича ISO37001:2016 халқаро стандарти 
талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий 


этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-
шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, 
ташкилот тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида 
уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ташкилот тизимида коррупцияга қарши профилактик 
чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини 
таъминлашдан иборат. 
107. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай амалга оширилади? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 
108. Одоб-ахлоқ комиссияси таркиби неча кишидан иборат бўлиши лозим. 
Жавоб: Комиссия Комиссия раиси, котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, умумий сони беш нафардан кам 
бўлмаслиги ва тоқ сонда бўлиши лозим. 
109. Давлат фуқаролик хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ким томонидан назорат 
қилинади. 
Жавоб: Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат давлат 
органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ёки Одоб-ахлоқ 
комиссиялари, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. 
110. Ахлоқий таъсир чораларининг турлари тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг 
Жавоб: Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан давлат 
хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади: 
огоҳлантириш; 
узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш; 
давлат органлари ва ташкилотларининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш. 
111. Одоб-ахлоқ Комиссияси аъзоси Комиссия қарорига рози бўлмаган тақдирда ... 
Жавоб: Комиссия қарорига рози бўлмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини баён этишга ҳақли. 
112. Комиссия томонидан кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг. 
Жавоб: Комиссия томонидан қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди: 
комиссияда олдин кўриб чиқилган мурожаат ва айнан шу мазмундаги такрор мурожаатлар;
аноним мурожаатлар; 
қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар. 
113. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан давлат 
хизматчиларига қанда ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади? 
Жавоб: Одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги факти аниқланган тақдирда Комиссия томонидан давлат 
хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади: 
огоҳлантириш; 
узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш; 
давлат органи ва ташкилотининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш. 
114. Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар 
қайси меъёрий ҳужжатларда белгиланиши мумкин. 
Жавоб: Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча 
талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши мумкин. 
115. Одоб-ахлоқ қоидаларида раҳбарлар мажбуриятлари тўғри кўрсатилган жавобни белиланг? 
Жавоб: Раҳбарлар қуйидагиларга мажбур: 
бўйсунувидаги давлат хизматчиларига профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак 
бўлиш; 
жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш; 
давлат хизматчиларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан 
бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик; 
кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича 
танлаш, тайинлаш ёки тавсия этишга йўл қўймаслик; 
жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (айрим ходимларни яқин олиш ва қўллаб-қувватлаш) 
кўринишларига йўл қўймаслик, шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий 
омилларнинг олдини олиш; 
давлат хизматчиларининг фаолиятига баҳо беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш; 


давлат хизматчилари томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини 
олиш чораларини кўриш; 
бўйсунувидаги давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш; 
ваколати доирасида шартномалар тузиш, танловлар ўтказиш ёки розилик бериш масалаларига холис
адолатли ва қонуний ёндашиш. 
Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига 
тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас. 
116. Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун 
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарига .................... киритиши мумкин? 
Жавоб: Комиссия давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органи 
ва ташкилоти раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин. 
136. Одоб-ахлоқ комиссиялари таркибига кимлар киритилади? 
Жавоб: Комиссия таркибига тажрибали, меҳнат жамоасида обрў-эътиборга сазовор бўлган давлат 
хизматчилари киритилади.
Комиссия таркиби давлат органи ва ташкилоти раҳбари қарори билан тасдиқланади ва доимий равишда 
фаолият юритади. 
117. Қандай ҳолларда оммавий баёнот бериш мумкин эмас? 
Жавоб: Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас: 
оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига 
алоқадор бўлмаса; 
оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса; 
оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор 
шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса. 
118. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш қандай тартибда амалга оширилади? 
Жавоб: Комиссия давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишлари билан боғлиқ 
масалаларни: 
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғига кўра; 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мурожаатига асосан; 
давлат хизматчиларнинг, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан; 
ўз ташаббуси билан кўриб чиқади. 
119. Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар 
юзасидан қандай ҳужжат тайёрлайди? 
Жавоб: Комиссия мажлиси чақиради. Мажлис якуни бўйича давлат хизматчисининг ҳаракатларида одоб-
ахлоқ қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул 
қилади. Давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органи ва 
ташкилоти раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин. 
120. Давлат хизматчисига нисбатан таъсир чоралари қўлланилмаслиги мумкин бўлган ҳолатларни 
кўрсатинг. 
Жавоб: Интизомий жазо чоралари:
давлат фуқаролик хизматчиси вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган даврда; 
давлат фуқаролик хизматчиси таътилда ёки хизмат сафарида бўлган даврда; 
давлат фуқаролик хизматчиси фавқулодда вазият ёки ҳарбий хизматни ўташи билан боғлиқ бўлган 
мажбуриятларни амалга ошираётган вақтга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод этилган даврда; 
давлат фуқаролик хизматчиси қайта тайёрлашда, малака оширишда бўлган ва таълим олаётган даврда 
қўлланилиши мумкин эмас. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling